Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Манчестер дерби»си ва ҳафтанинг яна 4 тўқнашуви

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Эрудит Спорт” нашри қуйида жума ва шанба кунлари цезий, сахароза, қўрғошин, альюминий ва олтинни эритишга қодир ҳароратдаги беш тўқнашувни томоша қилишни тавсия этади:

+28,64◦С матч:

“Севилья” – “Лас Палмас”

10 сентябр (шанба)

Ўзаро учрашувлар:

23 ҒАЛАБА 6 ДУРАНГ 25 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Севилья” – “Лас Палмас” 0:2 ва 2:0

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Севилья” – “Лас Палмас”

205 миллион евро VS 47,20 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Ла лига стартида “Реал”, “Барселона” ёки “Атлетико”дан ўтиб, биринчи ўринни банд этиб турган лас-палмасликларнинг “иштаҳаси карнай”. Жамоа ўтган мавсум рақиблар дарвозасига жойлаб қўйган 20 фоиз тўпни икки тур ичида киритганига нима дейсиз? Ўзидан тўрт баробар қимматроқ рақибини йўлдан олиб ташлади ҳатто. Чемпионатнинг энг арзон таркибига эга “Лас Палмас”нинг мақсади жиддийга ўхшайди. Бир вақтнинг ўзида Примерада энг кўп легионердан таркиб топган “Севилья” “об-ҳаво” натижалар кўрсатяпти. Илк турда “голлар шоуси”ни уюштириб, кейинги матчда нурсиз дуранг қайд этди. Бу Хорхе Сампаоли шогирдлари қатор кўрсаткичлар борасида етакчилар қаторида кетаётган бўлсада, тўла-тўкис ўйинини топиб олмаганини англатади. Қолаверса, қарама-қаршилик иштирокчилари охирги икки баҳсда яққол устунликка эришмаган. Ҳар икки клуб ўз уйида рақибининг “пўстагини қоққан”. Қизиқ, ўша анъана қайси жамоа томонидан бузилади?

 

+185◦С матч:

“Шальке-04” – “Бавария”

9 сентябр (жума)

Ўзаро учрашувлар:

11 ҒАЛАБА 16 ДУРАНГ 26 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Шальке-04” – “Бавария” 1:3 ва 0:3

Имконият: 30/30/40

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Шальке-04” – “Бавария”

212,18 миллион евро VS 582,15 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Йўқотган ўйинини қидириш билан овора “Кончилар” трансфер бозорида ортиқча харж қилмай мавжуд ресурслардан ҳам санъат асарини яратиш мумкинлигини исботлашга енг шимариб киришган “Карло ота”га дуч келмоқда. Майдон эгалари таркибни янгилаш мақсадида ўн уч футболчига шартнома таклиф қилди. Шунга қарамай, биринчи турда ўтган мавсумни ўн олтинчи ўринда якунлаган “Айнтрахт”га ютқазиб қўйди. Бир ўйинда дарвоза томон 27 зарба йўллаётган жамоага қаршилик кўрсатиш қийин кечишига шубҳа йўқ. Ҳа, мураббий Маркус Вайнцирль қандайдир чора кўрмаса, “Шальке-04” ўн иккинчи ўйинда ҳам уч очкодан қуруқ қолади (меҳмонлар кетма-кет 11 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаган). Қолаверса, “Немис машинаси”нинг “рули” ишончли қўлларда эканлиги ҳам учрашувнинг ҳароратини оширади.

+327,5◦С матч:

“Арсенал” – “Саутгемптон”

10 сентябр (шанба)

Ўзаро учрашувлар:

38 ҒАЛАБА 22 ДУРАНГ 18 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Арсенал” – “Саутгемптон” 0:3 ва 2:0

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Арсенал” – “Саутгемптон”

468,50 миллион евро VS 199 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Эътиборлиси, тўқнашув иштирокчиларининг сўнгги беш баҳсида “Тўпчилар” атиги беш очконинг эгасига айланган. Айниқса, ўтган мавсумда “Саутгемптон” майдонида қақшаткич мағлубиятга учраган. Меҳмонларнинг “ишонган тоғи” мутахассис Рональд Куман кетгани лондонликларга қўл келмаслигининг эҳтимоли юқори. Сабаби айни дамда “Сотонлар” узатмаларнинг аниқлиги борасида тўртинчи, тўп назоратида учинчи, дарвозага зарба йўллашда иккинчи жамоа ҳисобланади. Яъни, мезбонлар юқоридаги кўрсаткичлар бўйича рақибидан ортда. Аммо мураббий Клод Пюэль бошқарувидаги жамоа ҳужумларга “нуқта қўйишда” оқсамоқда. Шундай экан, “Тўпчилар” рақиб дарвозасини “ўққа тутиб”, ўз навбатида, дарвоза дахлсизлини сақлай билса, очко йўқотмайди. Умуман олганда, ҳар икки томоннинг очко йўқотишига ҳаққи йўқ. Рақиб уйида сафар уюштираётган “Саутгемптон” боши дурангдан чиқмаётгани учун. Мутахассис Арсен Венгер мўмай маблағ эвазига таркибни янги ижрочилар билан тўлдиргани учун.

 +660,1◦С матч:

“Ливерпуль” – “Лестер”

10 сентябр (шанба)

Ўзаро учрашувлар:

33 ҒАЛАБА 20 ДУРАНГ 31 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Ливерпуль” – “Лестер Сити” 1:0 ва 0:2

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Ливерпуль” – “Лестер Сити”

387,20 миллион евро VS 210,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Ҳис-туйғуларга бой коач Юрген Клопп ҳа деганда барқарор ўйин намойиш этолмаяпти. Уч тур ичида ғалаба ҳам қозонди, мағлубиятга ҳам учради, жанговар дурангга ҳам имзо чекди. Демак, қандай бўлмасин вазиятни ўз томонига оғдириши талаб этилади. Қизиқарлиси, жамоаларнинг имконияти деярли тенг. “Мерсисайдликлар” тўпни майдон марказда ушлаб туриб (42 фоиз), чап қанот орқали ҳужумга ўтса (38 фоиз), “Тулкилар” майдон марказида ҳаракатланиб (45 фоиз), ҳар икки қанотни ишга солади (37 ва 38 фоиз ). Шуни таъкидлаш керакки, томонлар ҳимояда “ўтиришни” хуш кўрмайди. Майдон эгалари тўқсон дақиқанинг 26 фоизини, меҳмонлар 25 фоизини ўз жарима майдони атрофида ўтказади. Шу ўринда савол туғилади: ким кимнинг “оғзидаги ошини” тортиб олади?

+1063◦С матч:

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”

10 сентябр (шанба)

Ўзаро учрашувлар:

55 ҒАЛАБА 46 ДУРАНГ 41 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” 0:0 ва 1:0

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”

534,25 миллион евро VS 518 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Жорий турда турнир жадвалида етакчиликни ўз қўлига олган “Шаҳарликлар” уларни қувишда давом этаётган “Манкунианлар”нинг меҳмони бўлади. “Манчестер дербиси” баҳонасида эски танишлар (рақиблар ҳам) Моуриньо ва Гвардиола муносабатларга ойдинлик киритади. Янги жамоалар бошқарувида эски ҳисоб-китобларини давомлайди. Бундан ташқари, ҳужумчи Ибрагимовичнинг собиқ “устози”га атаганлари бор. Ўч олишга шайланаётган бўлса ҳам ажабланмаймиз. Хуллас, учрашув “сюрпризлар”га бой. Хўш, дербида “Юнайтед” “Сити”нинг оёғидан чала биладими ёки ўзи қўйган тузоққа илинади? Бошқа томондан, мезбонлар бир кўрсаткичда, меҳмонлар иккинчи натижада етакчи. Масалан, Моуриньо шогирдлари ўртача ҳисобда 7 зарба йўлласа, Гвардиола қўл остидаги ўйинчиларда бу кўрсаткич 5 зарбага тенг. “Иккинчи қават”даги курашларда испаниялик мураббий шуғуллантираётган жамоанинг устунлигини кўриш мумкин (18 га 12). Хуллас, мазкур матчда рақибидан бир бош баланд сакраган, икки карра кўпроқ куч сарфлаган ғалаба қозониши шубҳасиз.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ

 

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 11:49, 09.09.2016. Ўқилди: 6559 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.