Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 9 сентябрь куни, Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

15 сентябрда бошланадиган қитъа биринчилигига Ўзбекистон-16 терма жамоаси, 9 сентябрь тунида гол  йўл олади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти ўсмирлар терма жамоаси делегацияси билан учрашди.

Тадбирда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ЎФФ терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва Ўзбекистон U-16 делегацияси иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев сўзга чиқиб, жамоанинг турнирга қай тарзда тайёрлангани, футболчиларни танлаб олиш жараёни, ўтказилган йиғинлар ва ўртоқлик учрашувлари тўғрисида маълумот бериб, бўлажак турнирда жамоа энг юқори вазифаларни бажаришга тайёр эканини билдирди.

Мураббийдан сўнг жамоа сардори – Остон Ўрунов ҳамда жамоанинг яна бир футболчиси – Ислом Каримов ҳам сўзга чиқиб, жамоа Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Жамоа аъзоларидан кейин ЎФФ президенти муҳим турнир олдидан ўсмирлар терма жамоасига ўз тилакларини билдирди.

“Ҳозир қўлга киритилаёган ютуқлар ўзгача аҳамиятга эга. Сизларнинг ҳаммангиз мустақиллик фарзандларисизлар. Мустақил юртда туғилиб, вояга етяпсизлар. Мана шу юрт, оғир жудоликни бошдан кечирди. Мана шундай вазиятда, Ватан шарафини ҳимоя қилииш учун майдонга тушаётганингизни ҳис қилиб турсангиз – ҳаммаси яхши бўлади. Миллий терма жамоани кўрдинглар. Учинчи босқич энди бошланди. Жамоа ўйини ҳали мукаммал бўлмаслиги мумкин. Лекин улар ҳозир халқимиз учун ғалабалар қанчалик муҳим эканини англаган ҳолда майдонга тушишди ва ғалабаларга эришишди.

Ўзинглар ҳам айтиб ўтганинглардек, сизлар ҳеч кимдан кам эмассиз. Мамлакатнинг шу ёшдаги энг сара футболчилари сифатида танлаб олиндинглар, Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдинглар, тайёргарлик жараёнини ўтказдинглар. Энди ортингизда Ўзбекистон халқи турганини ҳис қилиб, майдонга тушсангиз бўлди. Жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам, чемпионликка ҳам эриша оласизлар шунда. Омад тилайман!” – дея ЎФФ президенти жамоа футболчилари ва мураббийлар штабига бўлажак мусобақа олдидан муваффақият тилади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян, ЎФФ бош котиби Сардор Рахматуллаев ҳамда ЎФФ терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжоновлар ҳам сўз олиб, жамоа делегациясига бўлажак Осиё чемпионатида муносиб иштирок этишларини тилашди. Айнан мана шу ёш вакиллари ўртасида Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлиб улгургани ва ана шу натижани ушбу жамоа ҳам такрорлай олишига ишонишларини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳ босқичида, шунингдек, Шимолий Корея ҳамда Яман тўсмирлар терма жамоалари Олимхўжаев бошчилигидаги жамоага рақиблик қилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:08, 09.09.2016. Ўқилди: 8025 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик