Роналду: «Реал» ва «Спортинг» клублари бир гуруҳдан жой олишини истагандим»
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида Лиссабоннинг «Спортинг» клубига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, "Қироллик клуби 14 сентябрь куни ўз майдонида "Спортинг"ни қабул қилади.
«Юрагимда муҳим ўринга эга бўлган жамоага қарши баҳс мен учун ўзига хос аҳамиятга эга. «Реал» ва «Спортинг» клублари бир гуруҳга тушишини истагандим. "Шерлар" таркибида кучли футболчилар ва ажойиб мураббий бор. Бу ҳаётимдаги яна бир ажойиб кун бўлади. Чемпионлар лигаси доирасида «Спортинг»га қарши ўйнаганман. Шунингдек, «Бенфика» ва «Порту»га қарши ўйинларда иштирок этганман. «Спортинг»га қарши янги ўйин - мен учун катта рағбат», – дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.
Роналду 2002-2003 йилларда «Спортинг» шарафини ҳимоя қилган. Бунгача у клубнинг барча ёшдаги жамоаларида ўйнаган.
Манба: championat.com
Киритилди: 15:46, 12.09.2016. Ўқилди: 6462 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар