Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛ. "Арсенал" стандарт вазиятлардан киритилган голлар эвазига "Челси" устидан жуда муҳим ғалабага эришди [37]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [10]

«Лидс» мухлислари рўзадор футболчилар учун тўхтатилган ўйинни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Пеп эса уларга жавоб қайтарди [9]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [8]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [6]

"Барселона" учун яна бир оғир йўқотиш юз берди [6]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [5]

Мессидан "Орландо" устозига жавоб: "Дастхат керакми?" [4]

"Арсенал"нинг март ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг [4]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 25 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Севилья 26 30
12 Жирона 26 30
13 Хетафе 25 29
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирко Еличич: «Ҳозир Ўзбекистонда бирданига юқори даражада ўйнаб кета оладиган ёшлар жуда кам»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон"га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Биринчи ўйин доимо қийин ўтган. Мавсумга тайёргарлик даврида қанча назорат ўйинлари ўтказсангиз ҳам расмий ўйинлар умуман бошқача: бошқача атмосфера, бошқача интенсивлик. Ушбу баҳсда уч очкони қўлга киритаётганимиз яхши ҳолат. «Сурхон»ни яхши жамоа деб ҳисоблайман. Бугун уларга айрим футболчилари етишмади. Вақт ўтиши билан барчаси жойига тушиб кетса керак. Ўз майдонимизда ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Бу футболчиларга ишонч беради.

— Биринчи ғалаба билан табриклайман. Мавсум олдидан жамоага келган футболчилар кўп бўлди. Улар бир-бирини қанчалик яхши тушунмоқда?

— Ҳа, бизда янгилар кўп. Таркибда тажрибали футболчилар кўп, шунингдек, ёши ўртача ва ёш футболчилар бор. Бироқ ёши ўртача футболчиларимиз кўп эмас. Балки бу бир томондан яхшидир. Чунки тажрибали футболчилар ёшларнинг ўсишига ёрдам беришади. Бизда таркибдаги ёшларнинг даражаси ва сифатини ошириш вазифаси ҳам бор. Бугун барчаси жойида. Албатта, барчасига вақт керак. Уларнинг кўпчилиги ўтган мавсумда бошқа жамоада эдилар. Ҳозир жамоа бошқа, тизим бошқа, йўналиш бошқача. Шу сабабли уларга ҳали вақт керак.

— Қишки трансферлар ойнаси вақтида «Локомотив»ни қариялар жамоаси деб аташганди. Бугун эса ўйин тақдирини ёшлар ҳал қилиб берди. Ушбу ўйиндаги голлар орқали мухлисларга жавоб берилди десак бўладими?

— Бу ҳолатга яхши қараймиз. Ёшлар ёши катта футболчиларга қараб, интилади. Ёши катталар кичкиналардан кўп нарсаларни талаб қилишади. Уларнинг жамоада бундай ролга эга бўлаётганларидан мамнунман. Биласими муаммо нимада? Улар ўйиндан ўйингача вақт ичида келиб чиқади. Ёш футболчилар ўйинга қанчалик таъсир ўтказа олади, улар жамоага қанчалик ёрдам бера олишади. Гап шунда. Биз мураббийлар ушбу ҳолатдан ақлли йўл билан чиқиб кета олишимиз керак.

— Олександр Кучеренконинг танаффусда алмаштирилишига сабаб нимада?

— У болдир мушакларида муаммо сезди. Ҳозирги пайтда биз футболчини бунчалик хавф остига қўя олмаймиз. Футболчини тиббий кўрикдан ўтказамиз ва нималар бўлишини биламиз. Унда бунгача ҳам микрожароҳат бор эди. Мен буни жиддий ҳолат деб ҳисобламайман. Кўпроққа йўқотмаслик учун яхшиси уни ўйиндан олиб, тикланиши учун вақт бера қоламиз.

— «Локомотив»нинг ушбу мавсумдаги мақсади қандай?

— Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бизда ёшларни кучайтириш вазифаси ҳам бор. Ҳозир бу жараён амалга ошмоқда. Ҳар бир машғулот, ҳар бир ўйин улар учун дарс. Ҳар доим уларга нимадир беришга ҳаракат қиламиз. Жамоага келаётганлар «Локомотив»га, ўзбек футболига ёрдам бера оладими, деб қараб кўрамиз. Ҳозир Ўзбекистонда бирданига юқори даражада ўйнаб кета оладиган ёшлар жуда кам. Терма жаҳон чемпионатига йўл олди. Таркибдаги кўплаб футболчиларнинг ёши 30дан ошган. Уларни алмаштира оладиган ёшлар эса деярли йўқ. Шу сабабли исталган клубда ҳозир ёш футболчиларни тарбиялаш вазифаси қўйилган. Улар фақатгина яхши рақиблар билан ўйинлар орқали тобланиб боради. Шу боисдан катта баҳсларда ҳам ёшларга имконият беришга ҳаракат қиламиз.

— «Локомотив»нинг навбатдаги икки ўйини «Машъал» ва «Қўқон-1912»га қарши. Ушбу баҳсларда қанча очко олишни ният қилгансиз?

— Мен барча жамоаларни ҳурмат қиламан. Ҳозир ҳамма ўз клуби, ўз мухлислари, ўз оиласи учун курашмоқда. Ҳозир кучсиз жамоанинг ўзи йўқ деб ўйлайман. Шу боисдан ҳамма ўйинларга максимал тайёрланиш керак. Ҳозир барча жамоа уч очко учун курашяпти. Ҳудо хоҳласа шу икки ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал қиламиз деган умиддаман. Бу йил Суперлигада осон ўйиннинг ўзи бўлмайди.

— Суперлига тақвими жуда зич. Деярли икки ой ичида жамоалар 11 тур ўйинларини ўтказишлари керак. Жамоа бунга қанчалик тайёр?

— Бундай пайтда таркибни ақлли бўлиб танлаш керак бўлади. Агарда ҳамма ўйинга 10-12 футболчини ташлайверсак, футболчининг ҳолатининг издан чиқиши бизнинг айбимиз ҳисобланади. Жамоада барча бир-бирига ёрдам беришга тайёр. Бу жараённи ҳам ўйлаш керак. Эмосионал, жисмоний, экологик жиҳатдан барча футболчилар жамоа учун тайёр туриши, соғлом ҳолатда бўлиши керак. Бизда яхши томони шундаки, таркибимизда 10 эмас, 20та асосий футболчи бор.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:56, 02.03.2026. Ўқилди: 130 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.