Англия премьер лигасининг 4-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни ҳам кузатдик. Масалан, Манчестер дербиси ёхуд Моуриньо ва Гвардиола тўқнашувида бу сафар “шаҳарликлар”нинг қўли баланд келди.
“Ливерпуль” эса амалдаги чемпион “Лестер” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. “Челси” сафарда дуранг қайд этди ва дастлабки очкосини йўқотди. “Эвертон” эса пешқадамлар сафига қўшилиб олди.
Mourinho 0-1 Guardiola
“Орзулар театри”да бўлиб ўтган Манчестер дербисида мухлислар шиддатли ўйиннинг гувоҳига айланишди. Лекин Пеп Гвардиоланинг ҳужумкор таркиби ва сюрпризлари Моуриноьога унинг ўзи кутганидек зарба бўлди. Ҳозирча мураббийлар ҳисоби Гвардиола фойдасига ҳал этилди.
10 сентябрь. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75272 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” - 1:2 (1:2)
Голлар: де Брюйне, 15 (0:1). Ихеаначо, 36 (0:2). Иброҳимович, 42 (1:2).
“Арсенал” галдаги 3 очкога эга бўлди
Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз уйида “Саутгемптон”ни қабул қилди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди. Қизиғи, ўйиндаги барча голларни “тўпчилар” киритди. Ҳатто Чех ҳам автогол билан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
10 сентябрь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 59962 томошабин.
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Арсенал” – “Саутгемптон” - 2:1 (1:1)
Голлар: Чех, 18 - автогол (0:1). Косьелни, 29 (1:1). Санти Касорла, 90+4 - пенальтидан (2:1).
“Тоттенхэм” сергол ғалабаларини давом эттирмоқда
“Тоттенхэм” жамоаси меҳмонда “Сток Сити” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Айтиш керакки, лондонликлар кўп гол уриш анъанасини яна давом эттиришмоқда. Бу гал Сон Хин Мин ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди.
10 сентябрь. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 27385 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Сток Сити” – “Тоттенхэм” - 0:4 (0:1)
Голлар: Сон Хин Мин, 41 (0:1). Сон Хин Мин, 56 (0:2). Алли, 60 (0:3). Кейн, 70 (0:4).
Чемпион тор-мор келтирилди
“Ливерпуль” жамоаси ўз уйида амалдаги чемпион “Лестер”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳар икки жамоа ҳам мавсумни айтарли яхши бошламаган эди. Лекин ушбу ўйинда мерсисайдликлар анча ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, ҳақли равишда ғалабага эришишди.
10 сентябрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 51232 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Ливерпуль” – “Лестер” - 4:1 (2:1)
Голлар: Фирмино, 13 (1:0). Мане, 31 (2:0). Варди, 38 (2:1). Лаллана, 56 (3:1). Фирмино, 89 (4:1).
“Челси” очко йўқотди
Лондоннинг “Челси” жамоаси сафарда “Суонси” меҳмони бўлди ва мавсумда илк марта очко йўқотди. Мағлубиятга учраётган пайтда Коста иккинчи голини киритиб, “аристократлар”га бир очко тақдим этди.
11 сентябрь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20865 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Суонси” – “Челси” - 2:2 (0:1)
Голлар: Диего Коста, 18 (0:1). Сигурдссон, 59 - пенальтидан (1:1). Фер, 62 (2:1). Диего Коста, 81 (2:2).
Лукакудан 3та гол ва “Эвертон” 3-ўринда
“Эвертон” жамоаси ҳозирча ишончли ўйин намойиш этмоқда. Кечаги муваффақиятли юришдан кейин улар мусобақа жадвалининг 3-поғонасига чиқиб олишди. “Сандерленд”га қарши ўйинда Лукакунинг хет-триги жамоага йирик ҳисобли ғалабани тақдим қилди.
12 сентябрь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт" стадиони. 42406 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Сандерленд” – “Эвертон” - 0:3 (0:0)
Голлар: Лукаку, 60 (0:1). Лукаку, 68 (0:2). Лукаку, 71 (0:3).
Қолган-қутганлар
10 сентябрь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 18803 томошабин.
Бош ҳакам: Пол Тирни (Ланкашир).
“Бернли” – “Халл Сити” - 1:1 (0:0)
Голлар: Дефур, 72 (1:0). Снодграсс, 90+5 (1:1).
10 сентябрь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11184 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Борнмут” – “Вест Бромвич” - 1:0 (0:0)
Гол: Уилсон, 79 (1:0).
10 сентябрь. Лондон. "Болейн Граунд" стадиони. 56974 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Вест Хэм” – “Уотфорд” - 2:4 (2:2)
Голлар: Антонио, 5 (1:0). Антонио, 33 (2:0). Игало, 41 (2:1). Дини, 45+2 (2:2). Капу, 53 (2:3). Олебас, 63 (2:4).
10 сентябрь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 30551 томошабин.
Бош ҳакам: Нил Сварбрик (Ланкашир).
“Мидлсбро” – “Кристал Пэлас” - 1:2 (1:1)
Голлар: Бентеке, 16 (0:1). Айяла, 38 (1:1). Заха, 48 (1:2).
Тур жазолари: рангли карточкалар
4-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 44 марта сариқ карточка кўрсатилди.
4-тур: “энг, энг, энг...”
Энг кўп гол урган футболчилар
Ромелу Лукаку – 3та (“Эвертон”)
Майкл Антонио – 2та (“Вест Хэм”)
Сон Хин Мин – 2та (“Тоттенхэм”)
Робертон Фирмино – 2та (“Ливерпуль”)
Диего Коста – 2та (“Челси”)
Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75272 томошабин
Энг кам томошабин
“Виталити Стэдиум” стадиони — 11184 томошабин
Голурарлар
4та
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)
Диего Коста (“Челси”)
3та
Этьен Капу (“Уотфорд”)
Лерой Фер (“Суонси”)
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 2)
Автоголурарлар
Патрик Макнейр (“Сандерленд”), Петр Чех (“Арсенал”)
4-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)
Клаудио Браво (“Манчестер Сити”) - Мейсон Холгейт (“Эвертон”, 2), Натаниэль Клайн (“Ливерпуль”), Эктор Бельерин (“Арсенал”), Даниэль Айяла (“Мидлсбро”) – Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”, 2), Жордон Айб (“Борнмут”), Этьен Капу (“Уотфорд”) – Ромелу Лукаку (“Эвертон”), Сон Хин Мин (“Тоттенхэм”), Келечи Ихеаначо (“Манчестер Сити”).
4-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
4-турнинг энг яхши футболчиси “Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукаку бўлди. Жуда муҳим учрашувда бу футболчи чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга, хет-трик ҳам қайд этди.
5-тур ўйинлари
16 сентябрь, жума
“Челси” – “Ливерпуль”, соат 23:45
17 сентябрь, шанба
“Вест Бромвич” – “Вест Хэм”, соат 19:00
“Лестер” – “Бернли”, соат 19:00
“Манчестер Сити” – “Борнмут”, соат 19:00
“Халл Сити” – “Арсенал”, соат 19:00
“Эвертон” – “Мидлсбро”, соат 21:30
18 сентябрь, якшанба
“Уотфорд” – “Манчестер Юнайтед”, соат 16:00
“Кристал Пэлас” – “Сток Сити”, соат 18:15
“Саутгемптон” – “Суонси”, соат 18:15
“Тоттенхэм” – “Сандерленд”, соат 20:30
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).