Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

38 ёшли Жокович фаолиятини қачон якунлайди?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) туркумига кирувчи 101 та турнир ғолиби, сербиялик Новак Жокович ўз фаолиятини 2028 йилги Олимпия ўйинларидан сўнг якунламоқчи.

“Мен фаолиятимни 2028 йилги Олимпия ўйинларида қўлимда Сербия байроғини тутган ҳолда якунлашни истардим, бу ажойиб бўлар эди. Лекин бу қандай амалга ошишини ростини айтсам, билмайман, чунки баъзи нарсалар менинг назоратимда эмас. Аммо мен жисмоний ва руҳий саломатлигимни сақлашга ҳаракат қиламан”, дейди Жокович.

Жокович эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида амалдаги Олимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади. 2024 йилги Париж Олимпиадаси финалида у испаниялик Карлос Алкарасни 7:6, 7:6 ҳисобида мағлуб этган эди.

Сербиялик теннисчи 38 ёшда бўлиб, айни дамда ATP рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. “Жокернол” ташкилот шафелигидаги яккалик баҳсларида 101 та титулни қўлга киритган, жумладан, “Катта дубулға” турнирларида 24 бор зафар қучган – бу эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари учун рекорд натижадир.

2024 йилги Олимпия ўйинларидаги ғалабасидан ташқари, спортчи 2008 йилги Пекин Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган, шунингдек, Дэвис Кубоги (2010) соҳиби ҳисобланади. Сербиялик теннисчи жаҳоннинг биринчи ракеткаси сифатида энг кўп ҳафтани (428 ҳафта) ўтказиш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:24, 10.04.2026. Ўқилди: 736 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик