Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ФИФА россиялик футболчиларнинг допинг қабул қилиши борасида РФИдан тушунтириш талаб қилди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг Тиббиёт департаменти Россия футбол иттифоқи (RFI)дан Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) мустақил комиссияси раҳбари Ричард Макларен ҳисоботида допинг намунаси ижобий деб кўрсатилган россиялик футболчилар ҳақида етмаётган маълумотларни тақдим қилишни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

«Биз Макларендан 11 нафар (россиялик) футболчининг допинг намунаси ижобий чиққани ҳақида маълумот олдик. Суриштирув ишлари давом этмоқда. Яқинда ‘Ростов’ футболчилари намунасида мельдоний борлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритиш учун Россияга ташриф буюрдик ва жамоа Москвада ўйнаганида допинг назорат ўтказдик. Бизнинг ишимиз ана шундан иборат», – деб ФИФА Тиббиёт департаменти раҳбари Жири Дворак сўзларидан иқтибос келтиради «ТАСС».

«Мен Маклареннинг суриштируви ҳақида ҳеч қандай изоҳ бера олмайман. Мен ҳисоботда келтирилган тиббий хулосаларга жавоб бераман. Айтишим мумкинки, RFIдан барча керакли маълумотларни сўрадик. Батафсил маълумотларни Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА)дан олишингиз мумкин.

Ижобий допинг намунаси билан тушган футболчилар ҳақида маълумот Макларен ҳисоботида келтирилган. Икки футболчи тестостерон билан тутилган: бири марихуана билан, бошқаси гормонлар билан боғлиқ. Яна бири ҳақида аниқ маълумот йўқ. Қолган ишларга келадиган бўлсак, у ерда қандайдир маълумотлар йўқ ва биз ўша маълумотларнинг ҳам тақдим этилишини сўрадик», – дея аниқлик киритди Дворак.

Аввалроқ WADA мустақил комиссияси раҳбари ҳисоботида Россия футболида ижобий допинг намуналари яширилган 11 нафар россиялик футболчининг маълумотлари тақдим этилгани ҳамда бу иш юзасидан суриштирув бошлангани ҳақида хабар қилинганди.

Кейинроқ Россия спорт вазири Виталий Мутко шубҳали 11 та допинг намунадан 9 таси салбий чиққани ҳақида айтиб ўтганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:03, 17.09.2016. Ўқилди: 6532 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик