Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё чемпионати U16. Хатоларга бой ўйинда Ўзбекистон Таиландни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Футболчиларимиз хатоларга бой, мураккаб ўйинда Таиландни мағлуб этишди.

Ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ гол ўтказиб юбордик. Ҳимоячимиз кутилмаганда майдон марказида йиқилиб тушди. Натижада Жиннават дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, совуққонлик билан дарвозани ишғол этди.

24 дақиқада рақиб ҳимоячиси жарима майдони ичида қўли билан ўйнади. Абубакр Мўйдинов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1-1.

Бўлим охирида яна бир бор пенальтидан гол урдик. Бу сафар Расул Йўлдошев уни аниқ амалга оширди – 2-1.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида дарвозабонимиз Неъматов рақиб ҳужумчисини чалиб йиқитган эди. Аммо у ўз хатосини тўғирлаб, Сонгвутнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарди!

58-дақиқада чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан Абдуллаев тўпни жарима майдонига йўлланганида, Вудчитай уни боши билан ўз дарвозасига йўллаб қўйди – 3-2.

Бироқ, шу заҳотиёқ Таиланд ҳисобни қисқартирди. Ҳимоячиларимизнинг хатосидан фойдаланган Арнон яқин масофадан дарвозамизни аниқ нишонга олди 3-2.

82-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Мардон Абдуллаев ўткир бурчак остидан гол урди – 4-2.

88-дақиқада футболчиларимиз чиройли комбинация уюштиришди. Ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Ўрунов тўпни Йўлдошевга етказди. У эса яқин масофдан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди – 5-2.

Ўйин якунида ҳимоядаги хатодан сўнг Арнон ҳисобни қисқартира олди.

Осиё чемпионати U16.

Ўзбекистон – Таиланд 5:3 (2:1)

Голлар: А.Мўйдинов (24 пен), Р.Йўлдошев (45+2 пен, 88), Вудчитай (58 автогол), М.Абдуллаев (82) – Жиннават (2), Арнон (60,90)

Амалга оширилмаган пенальти: Сонгвут (52, дарвозабон)

Ўзбекистон U-16: 21.Абдувоҳид Неъматов, 17.Абубакир Мўйдинов, 4.Ихтиёр Холдоров, 19.Ислом Каримов (5.Муҳаммадали Номозов, 62), 6.Мардор Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ғайрат Азизхўжаев (18.Шуҳрат Неъматов, 54), 10.Расул Йўлдошев, 9.Баҳром Соатов, 11.Асадбек Собиржонов, 15.Дониёр Абдуманнопов (23.Бурхон Ҳасанов, 69).

Таиланд U-16: 1.Вуттхипонг, 2.Саравут (16.Сомсак, 28), 4.Сонгвут, 5.Вудтичаи, 7.Понгравит (9.Арнон, 46), 10.Хассават, 12.Нититорн, 13.Жиннават, 17.Пирапат, 20.Пичитпон, 21.Рачата (14.Паттхадон, 72).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:37, 17.09.2016. Ўқилди: 11243 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик