Олий лига 23-тури доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.
Бу икки жамоа хозирча олий лига баҳслари доирасида ўзаро уч маротаба рўбарў келишган. Эътиборлиси, ҳар учала учрашувда ҳам “Бунёдкор” ғалаба нашидасини сурган. Тўплар фарқи – 8:0.
Маълумки, узоқ танаффусдан кейин “Қўқон-1912” жамоаси 2015 йилдан бошлаб яна олий лига йўлланмасини қўлга киритди. Ўша йили Қўқон шаҳрида ўтган баҳсда “қалдирғочлар” Достонбек Ҳамдамовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишганди. Тошкентда ўтган жавоб ўйинида эса рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол урилган. Голларга Виктор Карпенко (пенальтидан), Минори Сато, Воҳид Шодиев (2та) ва Достонбек Ҳамдамов муаллифлик қилишган эди.
Бу йил “Қўқон-1912” мезбонлигида ўтган ўйинда Элдор Шомуродов ва Шаҳзодбек Нурматов томонидан киритилган голлар жамоамизга уч очко келтирганди.
Олий лига 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви 24 сентябрь куни ТТЙМИ стадионида соат 18:00да бошланади.
Учрашувни Дмитрий Пислегин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Владлен Лушин ва Артём Калинин ёрдам беради. Захира ҳаками – Равшан Абдувохидов. Учрашув назоратчиси Хушвақт Мухторов бўлса, ЎзПФЛ вакили Фарҳод Магаметов.
Қуйида “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” жамоаларининг ўзаро ўйинлари қайдномалари билан танишишингиз ва учрашувларга киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.