Португалияга қарши гуруҳдаги сўнгги ўйин якунланишига тўрт дақиқа қолганида Хосе Мария Мендес Рустам Умаровни захирага олди ва майдонга бошқа ўйинчини туширди. Бу пайтга келиб, Ўзбекистон Португалияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлаётган ва Хосе Мария Мендес майдонга ортиқча ўйинчини туширига мажбур бўлди. Рустам Умарова ва Ўзбекистон терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати баҳслари гуруҳ босқичида якунланди.
“Мен дарвозамдан тўртта гол ўтказиб юборганимдан қаттиқ ғазабда эдим. Жамоамга ёрдам берма олмаётганимдан ўзимни қўярга жой топа олмаётган эдим”, - деди Олмалиқ клуби дарвозабони ўйиндан сўнг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида. Ғазаб оҳангида айтилган ушбу сўзлардан шуни англаш мумкин эдики, ўзбекистонлик дарвозабон терма жамоасининг 1:5 ҳисобидаги мағлубиятидан қаттиқ ғазабда эди. Сўнгги ўйиндаги йирик мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйини кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Улар Португалияга қарши ўйингача ҳам кейинги босқич йўлланмаси учун курашаётган ва бу имкониятни сақлаб тургани таҳсинга сазовор.
Португалияга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Хосе Мария Мендес асосий дарвозабон Рустам Умаровни алмаштиришга қарор қилиши тушунарли қарор эди. Рустам Умаров асабий ҳолатда бўлса ҳам, бу қарорни тўғри қабул қилди. Боиси, терма жамоа бош мураббийи иккинчи дарвозабон Акмал Ҳазратқуловга имкон бериб, бир неча дақиқага бўлса ҳам унга Жаҳон чемпионати ҳавосидан баҳраманд бўлишга имкон берган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк бор бундай турнирда иштирок этди. Бу худди Умаров каби унинг бошқа жамоадошлари учун ёшликдаги орзу эди. “Албатта, биз турнирда яхшироқ этишни ва яхшироқ натижа кўрсатишни истаган эдик. Аммо, биз гуруҳда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони.
Кутилган тажриба
Мезбон Колумбияга қарши ажойиб ўйин намойиш этган Ўзбекистон терма жамоаси кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров мазкур ўйинда ҳам, гуруҳнинг қолган ўйинларида ҳам ажойиб ўйин намойиш этди. Дарвоқе, Рустам Умаровни жуда тезкорлиги ва чаққонлиги учун жамоадошлари “ўргимчак одам” деб чақиришади ва бу бежизга эмаслигини дарвозабон ўз ўйини билан исботлади. Ўзбекистон гуруҳнинг барча учрашувларида ажойиб ўйин намойиш этди. Колумбияга қарши ўйиндаги 3:3 ҳисоби эса, узоқ вақтгача эсда қолишига шубҳа йўқ. “Бу терма жамоамиз учун ажойиб ўйин бўлди. Айтишим мумкинки, мен ҳам ушбу ўйиндаги ўйинимдан қониқдим”.
Москванинг ЦСКА клуби собиқ дарвозабонининг сўзлари самимий эканига шубҳа йўқ. Колумбияга қарши ўйинда Умаров фантастик ўйин намойиш эта олди. Португалияга қарши сўнгги тур учрашувида ҳам, Рустам Умаров ўйинни ажойиб тарзда бошлади ва португалияликларнинг жуда кўп ҳавфли зарбаларини қайтарди. Айниқса, Фабио Сесилионинг 10-дақиқадаги зарбасини акробатик тарзда қайтаришга эришди.
Дарвозабоннинг ажойиб ҳаракати ва реакцияси унинг ажойиб акробатик кўрсаткичларга эга эканини кўрсатиб турибди. Унинг ажойиб реакцияси, унинг ёшликда бадиий гимнастика тўгарагида шуғуллангани билан изоҳлаш мумкин. Тўпни қайтаришдаги тезкорлик, тажриба ва кўп ҳаракатлар айнан ёшликдаги машқлар маҳсулидир.
Рустам Умаров ўзи билан ёшликдаги суратларини кўрсатди ва унда ҳали жуда ёш болакайнинг футзалда машқа қилаётганини кўриш мумкин. “Балки бизда тайёргарлик учун вақт камлик қилган бўлиши мумкин. Аммо, келажакка яхши умидлар билан қадам қўйишга барча асосларимиз бор. Биз Жаҳон чемпионати каби катта турнирда иштирок этдик ва бу катта бахт. Мен ҳали терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш ниятим йўқ. Терма жамоа билан кўплаб ютуқларга эришишни ва Жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларда яна терма жамоа сафида майдонга тушишни истайман”, - дейди Рустам Умаров.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).