Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3550 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. «Манчестер Сити» мавсумда илк марта ютқазди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

 Англия чемпионатининг 7-тури доирасида "Манчестер Сити" сафарда "Тоттенхэм"га қарши баҳс олиб борди. Лондонликлар Гвардиола шогирдлари мавсумдаги илк мағулбиятини тан олдиришга муваффақ бўлишди.

Почеттино жамоаси ўйин бошидан охиригича тажовузкор ўйин намойиш қилди. Мезбонлар "Сити" ўз ўйинини топиш имкониятини бермади. "Шпорлар" ҳужумлари эса ўз самарасини берди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида оддий вазиятда ҳисоб очилди. Дэнни Роуз чап қанотдан узатма берди. Дарвозабон майдончаси чизиғи устида турган Коларов кутилмаганда тўпни ўз дарвозаси томон буриб юборди.

Биринчи бўлим тугашига 7 дақиқа қолганида ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Қарши ҳужум пайтида Сон Хеунг Мин жарима майдончасига кираётган жамоадошини кўрди ва нозик пас берди. Деле Алли 12 метрдан дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлим бошида "шаҳарликлар"да ҳисобни қисқартиишга яқин келишди. Чап томондан берилган узатма натижасида Агуэро жарима майдончасида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп Льориснинг қўли орқали устунга тегиб қайтди.

Ўйиннинг 64-дақиқасида "Тоттенхэм" учинчи голни уриши керак эди. "Манчестер Сити" дарвозасига белгиланган пенальтини Лемела голга айлантира олмади. Эрикнинг зарбасини Браво қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай, "шпорлар" ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. "Манчестер Сити" нафақат илк мағлубиятни ўз ҳисобига ёзди, балки илк марта очко йўқотди. "Тоттенхэм" ўз очколарини 17тага етказди ва "шаҳарликлар"дан 1 очко ортда қолган ҳолда, 2-ўринга кўтарилиб олди.

Англия Премьер-лигаси, 7-тур, 18:15
"ТОТТЕНХЭМ" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" - 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 9, автогол Коларов, 2:0 – 37 Алли.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Уокер, Вертонген, Сиссоко (Дайер, 72), Ваньяма, Алли (Нкуду, 86), Эриксен, Ламела, Сон Хын Мин (Янссен, 90).
Манчестер Сити – Браво, Стоунз, Коларов, Сабалета, Отаменди, Сильва, Фернандо (Гюндоган, 53), Навас (Ихеаначо, 65), Фернандиньо, Стерлинг (Сане, 87), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (20), Ваньяма (30), Роуз (42), Стерлинг (56).

ЛЕСТЕР - САУТГЕМПТОН -  0:0
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Амарти, Олбрайтон (Грэй, 66), Маҳрез, Слимани (Ульоа, 78), Варди (Окадзаки, 66).
Саутгемптон – Форстер, Фонте, Бертран, Соареш (Мартина, 27), ван Дейк, Тадич (Лонг, 71), Ромеу, Редмонд, Хейбьерг, Дэвис, Остин (Уорд-Проуз, 83).
Огоҳлантииш: Маҳрез (54).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Манчестер Сити 7 6 0 1 18-7 18
2 Тоттенҳэм 7 5 2 0 12-3 17
3 Ливерпуль 7 5 1 1 18-10 16
4 Эвертон 7 4 2 1 11-5 14
5 Арсенал 6 4 1 1 15-7 13
6 Ман. Юнайтед 7 4 1 2 13-8 13
7 Челси 7 4 1 2 12-9 13
8 Кристал Пэлас 7 3 2 2 11-8 11
9 Вест Бромвич 7 2 3 2 8-7 9
10 Саутгемптон 7 2 3 2 7-6 9
11 Уотфорд 7 2 2 3 12-13 8
12 Лестер 7 2 2 3 8-11 8
13 Борнмут 7 2 2 3 6-11 8
14 Бёрнли 6 2 1 3 5-8 7
15 Халл Сити 7 2 1 4 7-14 7
16 Мидлсбро 7 1 3 3 7-10 6
17 Суонси Сити 7 1 1 5 6-12 4
18 Вест Хэм 7 1 1 5 8-17 4
19 Сток Сити 7 0 3 4 5-16 3
20 Сандерленд 7 0 2 5 6-13 2
Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:11, 02.10.2016. Ўқилди: 5694 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.