Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан мухлислар нима дейди? (Элмурод Эрматовдан)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

1news.uz —  Эртага Самвел Бабаян шогирдлари форс тўсиғидан ўтиш учун майдонга тушади. Айни пайтда термамиз гуруҳда юз фоизли натижа билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Эроннинг сараланган жамоаси шундоққина ортимиздан жой олган.

Терманинг еттита ўйиндан бери ютқазмаётгани мураббийга – “Омадли Бабаян”  номини бериб бўлгани сабаб, барча ишқибозлар бу сафар ҳам ғалабали сериянинг давомини кутишмоқда.

Эътиборингизга, юртимизнинг турли вилоятларида яшовчи футбол мухлисларининг ўйин олди фикрларини ҳавола этамиз.

Абдулҳамид Худойшукуров. Сурхондарё, Денов:
–  Мана биз интизорлик билан кутаётган дақиқалар яқинлашмоқда. Ишқибозларда ўйин олди тахминлари турлича. Умуман, терма жамоамизнинг охирги ўйинларига қараб шуни айта оламанки, учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз. Воқеалар ривожи шунга қараб кетмоқда.

Биздаги муаммо – етакчимиз Одил Аҳмедовнинг йўқлиги. Унинг ўрнини бошқа бирор бир ўйинчи билан алиштириш қийин бўлсада,  жамоавий тактика орқали  мавжуд вазиятни ижобий ҳал қилса бўлади. Бабаян рақиб жамоа ўйин суратини кескин тушириш ва рақиб жарима майдони олдидаги  жарима зарбаларига катта умид боғлаши аниқ.

Бу ўйинда Сардор ва Гейнрихга жуда катта маъсулият юкланади. Ўйинда кичик ҳисоб қайд этилса керак. Ғалабадан умидимиз катта.  Биз учун ҳисоб қизиқ эмас, муҳими ғалаба қозонсак бўлгани.

Эргаш Самиғжонов. Тошкент:

-Мана энди Самвел Бабаян ҳакикий синовдан ўтади, деб ўйлайман. Эрон терма жамоаси Осиёдаги энг кучли термалар сафига кириши ҳеч кимга сир эмас. Ўйин биз учун жуда оғир кечади, чунки босим кучли, жавобгарлик ҳисси катта.  Эроннинг ҳужум чизиғи кучли легионерлардан иборат.  Уларни рақиб майдонида дуранг ҳам каноатлантиради, шунинг учун улар биздан кўра ўзларини эркинрок ҳис килишса керак.  Аммо ўтган саралашда уларни ўз майдонида енгганимиз ҳам эътиборли факт. Бироқ,  бизнинг таркибимиз ўша пайтда кучли эди. Ҳозир эса термамизнинг ҳакикий кучини аниклаш жуда оғир, чунки аввалги баҳслардаги рақибларимиз  у даражада жиддий эмас эди. Бабаянга омад саккизинчи бор ҳам кулиб боқармикан?  Менимча, ўйин дуранг билан тугаса керак – 1:1.

Алишер Норбобоев, Термиз:

-Эрон футболи савияси ҳақида фақат ижобий фикрлар билдириш билан биргаликда, айнан мана шу жамоа бизни ўтган мундиал саралашида “майдон орти ўйинлари” билан йўлланмадан мосуво қилганини ҳам эсламай иложимиз йўқ. Мен ўз термамиздан фақат ғалаба кутяпман. Айни пайтдаги жамоамиз Кейруш шогирдларидан 3 очко олишга қодирлиги аниқ.

Бобур Икромов. Андижон:

-Футболчиларимиз Сурия билан ўйинга қараганда Қатар билан мазмунлироқ футбол намойиш қилишди. Айни пайтда терма жамоамиз яхши ўйнай олмаётгандир, лекин натижа бор. Жаҳон чемпионатидек нуфузли мусобақаларининг саралаш ўйинларида натижа биринчи ўринга қўйилади.

Ўз уйимизда ўтадиган икки учрашувда ниҳоятда эхтиёткорлик билан тўп суриш керак,  зеро  Эрон сариқ қитъада ўз ўрнига эга бўлган термалардан бири. Форслар вазиятни тўғри тушуниб туришибди, мағлубиятга учраса, асосий рақибларидан 5 очко ортда қолиб кетишади. Ушбу ўйинга Карлос Кейруш ҳужумкор тактика қўллайди. Умид қиламизки, Самвел Бабаян рақиб жамоа мураббийи режаларига муносиб тактика билан жавоб беради.

Баҳромжон Исақов, Фарғона:

Ўйинни принципиаллиги ўз йўлига, бунга аҳамият қаратмаслик лозим. Зеро, ўртага муҳим 3 очко тикилган. Асосийси шу. Агар Эрон ютса, кейин  вазиятни ўнглаш қийин масалага айланиши мумкин. Рақиб таркибидаги Сардор Азмундан  чўчимаслик ва ўзимизнинг Сардорга ҳам ишониб қолмаслик керак.

Бу баҳс кўп саволларга жавоб беради. Албатта, Ўзбекистон термасига омад ёр бўлсин!

 

Элмурод Эрматов тайёрлади.

Манба: 1news.uz
Киритилди: 09:42, 05.10.2016. Ўқилди: 10579 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик