Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018: Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиши мундиалга чипта бермайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган гуруҳ босқич 4-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон ва Хитой миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс 11 октябрда Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон футбол терма жамоаси, мухлислар кутганидек, Хитой термаси устидан ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба билан барчани табриклаймиз.
 
Ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Гол муаллифлари Марат Бикмаев ҳамда Отабек Шукуров бўлди. 50-дақиқада Бикмаев ўйиндаги ҳисобни очган бўлса, Отабек Шукуров 86-дақиқада рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
 
Ушбу ғалабадан сўнг, Терма жамоамиз гуруҳда вақтинча биринчи ўринга кўтарилиб олди. Вақтинча эканининг сабаби эса Жанубий Корея ва Эрон учрашуви ҳали ниҳоясига етмаган эди.
 
Пойтахт шаҳар – Теҳронда бўлиб ўтган Эрон ва Жанубий Корея учрашуви 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якун топди. Натижада Эрон очколари сонини 10тага етказиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди.
 
Қатар ҳам ўз уйида Сурия термасини 1-0 ҳисобида мағлуб этди. Бу билан Қатар ЖЧ-2018 саралаш ўйинларидаги мағлубиятлари сериясига якун ясади.
 
Ушбу ўйинлардан сўнг гуруҳдаги ҳолат қуйидагича:
 
А гуруҳ
 
Жамоа Ў О
1 Эрон 4 10
2 Ўзбекистон 4 9
3 Жанубий Корея 4 7
4 Сурия 4 4
5 Қатар 4 3
6 Хитой 4 1
 
Ўзбекистондан мағлуб бўлган Хитой терма жамоаси гуруҳда энг сўнгги ўринга тушиб кетди. Буни ҳис қилган жамоа мураббийи Ўзбекистон билан кечган ўйиндан сўнг ўзига истеъфо эълон қилди.
 
У ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманига кирибоқ ишдан бўшашини айтди ва журналистларнинг саволларига жавоб бермай залдан чиқиб кетди.
 
Миллий терма жамоамиз мураббийи Самвел Бабаян эса матбуот анжуманида “Бугун сифатли ўйин намойиш этдик. Режалаштирган ишларимизни амалга оширдик ва мақсадимизга эришдик. Мухлисларни табриклайман. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман”, деди.
 
Бабаян рақиб жамоа ҳақида фикр билдирар экан, “Албатта, бошланғич таркибдаги футболчилар мен учун янгилик бўлди. Бироқ футболчилар бошқа бўлгани билан мураббий ўша-ўша. Жамоанинг ўйин фалсафаси ўзгаргани йўқ”, деб таъкидлади.
 
Хитой мураббийи ҳақида, “У билан яхши танишман. Уни жуда ҳурмат қиламан. У маҳаллий мутахассис. Федерация раҳбарияти, барибир, унга ишонишда давом этади, деб ўйлайман”, деган фикрларни айтди.
 
Ҳа, Ўзбекистон ғалаба қозонди. Бироқ бу бизнинг мундиалга чиқишимизни кафолатламайди. Олдинда ўйинлар кўп ва Миллий терма жамоамиз анча тер тўкишига тўғри келади.
 
Мухлислар эса биргини нарсани исташади: 2018 йил мундиал иштирокчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоасини ҳам кўриш.
 
Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқадиган бўлса, нафақат футболчиларимиз, балки мураббийлар штаби ҳамда Ўзбекистон Футбол федерациясининг ҳам мухлислар олдида юзи ёруғ бўлади. Ана шунда бизнинг футболчилар “музқаймоқ ейиш” учун эмас, майдонда тўп суриш учун жамоа бўлиб шаклланганини исботлайди.  Мухторбек Абдуллаев
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 11:40, 12.10.2016. Ўқилди: 17820 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик