Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ориф Маматказин истеъфога чиқди ёхуд «Андижон» мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лиганинг 25-турида сафарда «Шўртан»дан учралган мағлубиятдан сўнг 17 октябрь, душанба куни «Андижон» ФК офисида клубнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ундан жамоа вице-президенти, бош директори Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович сўз олиб, охирги пайтларда «Андижон»нинг қайд этаётган натижаси қониқарсиз бўлаётгани ва жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун янада жиддий ишлаш кераклигини аълоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш чоғида бунгача жамоа натижаларига жавобгар бўлиб келган бош мураббий - Ориф Маматказиннинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли истеъфога чиққани айтиб ўтилди. Шу боис мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди. Эндиликда жамоа натижаларига клуб вице-президенти, жамоа бош директори М.Ж.Абдисоломовнинг жавоб беради ва қолган учрашувларда жамоани унинг ўзи майдонга олиб тушади. Абдисоломовга Элдор Сакаев билан бирга маҳаллий мураббийлар Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва Қобилжон Олимжонов яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Бунгача дарвозабонлар билан ишлаган мураббий Сервер Эсетов ҳам истеъфога чиқди.

Душанба куни футболчилар тушликдан сўнг жамоа қароргоҳида йиғилди ва «Металлург»га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Шуни аълоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кечаги машғулотда Маъруфжон Абдисоломовнинг шахсан ўзи бевосита иштирок этди.

Жисмоний тайёргарлик бўйича футболчилар билан Расул Раҳмонов ишлаган бўлса, дарвозабонларни Қобилжон Олимжонов шуғуллантирди. Виталий Легай эса тактик-техник машғулотларни олиб борди.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 10:13, 18.10.2016. Ўқилди: 8025 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик