“Локомотив-Woman” мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди
Айни дамда аёллар футбол жамоалари ўртасида мамлакат XXII миллий чемпионати ўйинлари ўзининг авж палласига кирди.
Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган “Локомотив-Woman” жамоаси эса бу йилги мавсумни унчалик ҳам юқори даражада ўтказа олмаяпти. “Темирйўлчи” қизлар чемпионат тугашига саноқли турлар қолган пайтда ва ниҳоят мавсумдаги дастлабки очкони қўлга киритишди. Фарғонада “Нефтчи-Wоман” меҳмони бўлган “Локо” футболчи қизлари сафарда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди. Бу эса жамоага мавсумдаги илк очкони тақдим этди.
Ҳозирда бор-йўғи бир очко билан мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган “Локомотив-Woman” энди ушбу йил ҳисобидан яна 2 та учрашув ўтказади. Жамоа 7 ноябрда “Олмалиқ” меҳмони бўлса, 11 ноябрда “Металлург” майдонига сафар уюштиради.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:43, 20.10.2016. Ўқилди: 5489 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).