Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кичик футболнинг катта эраси!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу мақолада биз вақтинчалик катта футбол мавзусини четга суриб турган ҳолда, бор диққат-эътиборимизни футзалга қаратамиз ва футзални чуқур таҳлил қиламиз, зеро унинг порлоқ даври келди ва биз улкан натижага эришдик – мамлакатимиз футзал жамоаси Жаҳон чемпионатида дебют қилди.

Футзалга назар солганимизнинг яна бир сабаби бор. Тез кунда, аниқроғи 24 октябрь санасида мамлакатимизда футзалнинг янги мавсуми бошланади. Шу куни Ўзбекистон Футзал Ассоциациаси Кубоги баҳсларига старт берилади. Мусобақада республиканинг 20та жамоаси иштирок этади – Олий лига жамоалари билан бирга ҳаваскор жамоаларни ҳам мусобақада кўриш мумкин бўлади. Мана буни ҳақиқий демократия деб атаса бўлади! Аммо бу ҳақда бироз кейинроқ...

Биз бугун футзал терма жамоаси ҳақида ҳам достон битмоқчи эмасмиз. Биз энг консерватив дунёқарашга эга бўлган ва футбол билан яшайдиган мухлисга мини-футбол ўзи нима эканини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Жаҳон бўйлаб нима учун айнан футзалга бунчалик катта эътибор қаратилаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб излаб кўрамиз. Одатдагидек, муаллифнинг услубига мувофиқ, мақоламизни бир неча саҳифага ажратган ҳолда, ўқувчиларимизга ҳавола этамиз. Демак, бошладик!

I. Афсоналар ва олдиндан пайдо бўлган фикрлар

Диққатимизни биринчи навбатда футзал спорт турини умуман тан олмайдиган ва унга футболнинг “кичик укаси” сифатида қарайдиган одамларга қаратамиз. Бундай одамлар талайгина топилади ва улар қаторида футболда фаолият олиб борадиган мутахассислар ҳам бор. Биз жонимизни жабборга бериб футзал футболдан устун деган фикрни илгари сурмоқчи эмасмиз. Аксинча, максимал холисликни сақлаган ҳолда ёпиқ иншоотларда ўйналадиган спорт турини таҳлил қилиб чиқамиз.

Футзал тўғрисидаги энг кўп тарқалган нотўғри фикрлар
(Аввал уларни санаб ўтамиз, кейин изоҳ берамиз)

1. Бу ўйин футболга наф келтирмайди: футзалдан футболга ўтиб кетган спортчилар деярли топилмайди. Тескарисини эса кўриш мумкин: кўпчилик футболчилар фаолияти якунида футзал клубларига ўтиб кетади, негаки у ерда деярли тер тўкиш шарт эмас. 35-40 ёшда ҳам футболда тўпланган тажриба эвазига футзалда юқори даражаги ўйинни намойиш этса бўлади.

2. Футзалдаги шароитлар, унга керак бўлган спорт анжомлари ва ўйин қоидалари футболники билан кескин фарқ қилади. Баъзида эса, футзал тўплари спорт мажмуаларида машғулот ўтказмоқчи бўлган футболчиларга жароҳат етказади. Спортчиларнинг техник тайёргарлигига путур етади, инсон организми бошқача тўп ва қопламада ўзгача ишлайди.

3. Спортчиларнинг 800 квадрат метрга тенг (майдон 40х20м ўлчамга эга) кичик майдонда фикр юритиш даражаси анча чекланган. Деярли бир гектарга тенг майдонда ўйналадиган футболда эса, спортчиларнинг майдонни кўриш қобилияти анча юқори бўлади.

4. Психологик жиҳат. Ўйин кам вақт мобайнида давом этади. Спортчи ўйинга тўймайди ва бундан қониқиш хосил қилмайди.

Шу фикрларнинг ўзиёқ ҳали иккиланиб турган инсон учун етарли. Айниқса, бу “тўғри” фикрлар обрўли мутахассис томонидан айтилганда, биз кўплаб иқтидор эгаларини йўқотамиз. Кўпинча, бундай ҳолатларда мақсад жуда оддий бўлади – спортчини футболдан футзалга ўтишига йўл қўймаслик! Бор-йўғи шу. Ва бунга қўшимча тариқасида мутахассиснинг мини-футболнинг барча турига — футзал, пляж футболи ва очиқ майдондаги кичик футболга бўлган салбий муносабатини айтиб ўтса бўлади.

II. Саволларга жавоблар

Кўрсатилган 4та банд бўйича мифларни йўқотишга ҳаракат қиламиз. Балким, баъзи инсонларни ўша консерватив ва салбий қарашларини ҳам ўзгартира олармиз, ким билади дейсиз. Муаллиф футзал ҳалоскори ролини ўйнамоқчи эмас, аммо ўша салбий фикрни бироз бўлса-да ўзгартира олсак ва футзалнинг ижобий томонларини кўрсата олсак – катта ютуққа эришган бўламиз. Демак, давом этамиз!

1. Футболи энг ривожланган давлатлар кўп йиллар давомида футзални ривожлантириш билан чекланмаяпти, улар футзалнинг ичида фаолият юритишяпти. Болалар ва ўсмирлар 14-15 ёшгача футзал ва футбол ўйнашади. Қишда улар маҳоратларини ёпиқ спорт иншоотларда, ёзда эса футбол майдонларида ошириб боришади. Вояга етгунга қадар ҳар бир ўсмир ўз йўлини ўзи танлайди, хоҳ у футбол бўлсин, хоҳ футзал. Бугун биз футзал ўйнаб, ажойиб футболчиларга айланган Месси, Робиньо, Роналдиньо каби кўплаб дунё юлдузларини биламиз. Ана энди таққослаб кўринг-чи!

Футзалга кўпинча футбол фахрийлари ўтиб кетади. Нима учун? Фаолиятини якунлаш учун. Футболга заллардан кўплаб ўсмирлар келади. Нима учун? Кучли ўйин намойиш этиб, кўп йиллар мобайнида фаолият олиб бориш учун!

Фарқни сезяпсизми? Фоизини ҳисоблаш ҳам эсингиздан чиқмасин. Нечта собиқ футболчилар футзалда катта ютуқларга эришган? Бундайлар саноқли. Энди бунинг аксини олайлик — футзалга қадам қўйиб, футболда ёрқин ва катта ютуқларга эришган ёш футболчиларнинг сони нечта? Санашнинг фойдаси йўқ, чунки бундай футболчилар саноқсиз.

2. Футзалда тўпланган маҳоратни спортчилар муваффақиятли тарзда футболда қўллайди. Ёш ўйинчиларнинг техникаси шаклланган бўлади, чунки улар кичик майдонларда мослашишга анча қийин бўлган футзал тўплари билан муомалада бўлади. Футзал тўплари футболникидан анча фарқ қилади. Футбол тўпларининг ўлчами 5 рақамига тенг бўлса, футзал ўйнаш учун 4-рақамли тўплар керак бўлади. Ушбу кичик тўплар деярли сакрамайди, айланма зарбаларга деярли бўйсунмайди ва кўпинча тўғри учади. Ушбу тўплардан сўнг, футбол тўпларида ўйнаш анчагина ёқимли бўлади. Шу тариқа, футзал тўплари техникани шакллантириш ва уни ривожлантиришга жуда қулай.

3. Футзал ўйинчисининг фикр юритиш қобилияти анча тезлашади, бунга уни кичик майдон ўргатади ва мажбур қилади. Тезкор фикрлаш ўйин давомида кўп керак бўлади. Бунга сабаб қилиб эса, яна ўша майдоннинг ҳажмини кўрсатиб ўтсак бўлади, чунки кичик майдонда рақиб дарвозасига қадар масофа анча кам ва дарвозабондан ташқари яна 4та ўйинчини доғда қолдириш учун имкониятлар анча чекланган. Буни амалга ошириш учун эса спортчиларга тезкорлик керак — ҳам ҳаракатда, ҳам фикрлашда. Футзалда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин. Масалан, футбол майдонини ўртасида сиз тўпни рақибга олдириб қўйсангиз, сизнинг дарвозангизга қадар яна 50 метр масофа бўлади ва ҳимоячилар сизнинг хатоингизни тўғрилашга улгуриши мумкин. Футзалда эса бундай имкониятнинг ўзи йўқ. Шу сабабли ҳам футзал мураббийлари кўпинча энг тезкор, техник маҳорати юқори бўлган футзалчилар билан бирга, маъсулиятни ҳис қиладиган ўйинчиларга ишонч билдиришади. Бундай ўйинчилар хатога йўл қўйган ҳолатларда уни тўғрилашга ҳаракат қилишади.

4. Футзалнинг яна бир катта плюсига эътиборни қаратайлик. Ушбу спорт турида таркибда кучли рақобат бўлади. Ўйин қайдномасига киритилган 14та футзалчидан кўп ҳолатларда 2та тўртлик ҳаракат қилади. Футзалда ҳар сафар бошланғич тўртлик бўлади ва яна маҳорат бобида асосий тўртликка яқин бўлган 1-2 футзалчи гоҳида ўйиннинг 50 фоизи ва ундан кўпини майдонда ўтказади. Ушбу ҳолатда рақобатчилик фоизи футболникидан ошади. Масалан, футболдаги асосий таркибда тушадиган 11/18 кўрсаткичи 61 фоиз дегани, футзалдаги барчадан кўп ўйнайдиган 14тадан 6та спортчи эса бор йўғи 42 фоиз дегани. Яъни, таркибдаги рақобат футболникидан кучлироқ.

Бундай синовга ҳамма ҳам бардош бера олмайди, фақатгина иродаси кучли ўйинчиларгина бу синовдан ўта олади. Бу ерда гап профессионал даражадаги футзал тўғрисида кетяпти. Ахир биз бир маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, йўлимиздан тўхташимиз керак эмас, шундай эмасми? Демак, биз кучли профессионалларни тайёрлашимиз керак. Бизда бунга имконият ҳам, қобилиятли ўйинчилар ҳам топилади.

III. Пауза ва анонс

Ўқувчини катта ҳажмдаги мақола билан қийнаб қўймаслик учун, муаллиф уни бир неча қисмга бўлади. Бугун биз футзални футбол фонида кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик ва унга бўлган эътибор тўғрисида гапирдик. Бизнинг энг тўғри йўл II бобнинг биринчи қисмида келтирилган.

Мақолани якунлашдан олдин яна бир жиҳатда тўхталиб ўтамиз. Агар футзал ўйнаш учун жисмоний ноқулайликлар, мушакларнинг бошқача ишлаши халақит берса, бунинг ечимини топиш жуда осон. Маслаҳатимиз – оёқ кийимга эътибор қаратинг.

Залда футбол ўйнаш учун махсус бутсилар ёки кедалар бор. Уларнинг тагчарми мустаҳкам бўлиб, товон тарафи қалинроқ бўлади. Ушбу оёқ кийимда сиз мушакларгизга қўшимча босим бермайсиз ва уларни тўғри ишлашига ёрдам берасиз.

Агарда сиз тўп сураётган спорт иншоотида ҳарорат совуқ бўлса, сизга иситувчи мазлар керак. Улар сизни кўп жароҳатлардан сақлайди. Ҳаво ҳарорати жуда ҳам совуқ бўлса, сизга оддий кўчада бувижонлар сотадиган жунли патаклар ёрдам беради. Уларни оёқ кийимингиз ичига жойлаштириб оёқ ва товонларингизни мазь билан сурсангиз, сиз ўйин давомида ўзингизни жуда ҳам қулай ҳис қиласиз.

Ишонмасангиз, профессионаллар футзалчилардан сўранг!

---

Бутун дунёда футболга қизиқувчиларнинг сони футзалга қизиқувчилар сонидан анча кўп. Ҳар доим шундай бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аммо футзал бугунги ҳолатида янада кўпроқ эътиборга лойиқ. Бу ҳақиқатдан ҳам КАТТА ўйин. Агар биз фарзандларимизни ёшлигидан футзал тўгаракларига бериб бошласак, футзал футболга жуда катта фойда келтириши мумкин. Барча болакай ва қизалоқларни футзалга чорлайлик. Бу ҳақда эса кейинги қисмда сўз юритамиз. Шунингдек, Футзал Ассоциацияси Кубоги ва Ўзбекистон чемпионати тўғрисида ҳам фикр юритамиз.

Муаллиф: Дмитрий Попов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:09, 21.10.2016. Ўқилди: 9789 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик