Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Насаф": “Навбаҳор” ёшлари 7:1 ҳисобида мағлуб этилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар лигаси / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ёшлар лигаси 26-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви кутилгандан ҳам қизиқарли тарзда кечди.

Стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозлари саккизта голга гувоҳ бўлишди. Кейинги учрашувларни жуда кўтаринки руҳда ўтказаётган ёшларимиз, бугун мавсумда энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

Бугун ёшларимизга тажрибали ҳимоячимиз Ильдар Маматказин, ҳужумчимиз Азамат Алланиёзов ва бошқа тажрибали ўйинчиларимиз ҳам яқиндан ёрдам беришди.

Учрашув ёшларимизнинг ташаббуси билан бошланди. Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан ҳимояланишга мажбур бўлишди. Аммо улар тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишиб, жарима майдонимизда хавф туғдириб туришди.

Учрашувдаги ҳисоб 20-дақиқада Ислом Кенжабоев томонидан очилди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумда Ислом Рашидхонов тўпни тезкор ҳаракат қиладиган ҳужумчимиз Дилшод Хушбаковга ўзатиб берди. Хушбаков ўз ўрнида тўпни чап қанотдан жарима майдонига тезкор кириб келаётган  Ислом Кенжабоевга ошириб берди. Ислом Кенжабоев кучли зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Бу голдан руҳланган ёшларимиз яна ҳужумларга зўр беришди, натижада 30-дақиқага келиб, ҳисоб 2:0га ўзгарди. Бу голга Дилшод Хушбаков муаллиф бўлди – 2:0.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари бошланганда меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Голни Илҳомжон Алибоев киритди 2:1. Шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим голлар шоусига айланиб кетди. Дастлаб Ислом Кенжабоев ҳисобни 3:1 ўзгартирган бўлса, кейинги голга, иккинчи бўлимдан майдонга тушган Азамат Алланиёзов муаллиф бўлди. Ислом Кенжабоев эса 55 дақиқада яна гол киритиб, ўз ҳисобига хет-трикни расмийлаштириб қўйди. Ҳисоб 5:1 бўлган эди. Албатта бу ҳисоб “Навбаҳор” ёшларини руҳини тушириб қўйди шекилли, улар энди биринчи бўлимдаги ўйинчиларга ўхшашмай қолди.

Рақибларининг бу руҳий ҳолатидан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилган ёшларимиз, гол уришни давом эттиришди. Натижада Дилшод Хушбаков учрашувдаги иккинчи ва учинчи голини киритиб, у ҳам хет-трик муаллифига айланди 7:1.

Ёшларимизнинг рақибларига нисбатан ўйинда ҳам, ҳисобда яққол устунлик қилган учрашувда ана шундай жуда йирик  ҳисоб қайд этилди ва навбатдаги жуда ишончли ғалабасини нишонлашди.

Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз турнир жадвалининг 5-поғонасига кўтарилиб олишди.

Ёшлар лигаси, 26-тур. 21.10.2016 й.

“Насаф” (Қарши) – “Навбаҳор” (Наманган) 7:1 (2:1).  48 томошабин

Ёшлар қароргоҳи стадиони. Соат 15:45да

 

Бош ҳакам: Давронбек Акмалов (Тошкент) -8,2

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин -8,1, Зуфар Элибоев (иккаласи ҳам Қарши шаҳридан) – 8,0

Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қарши) – 9,0

Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент)

 

Голлар: Ислом Кенжабоев, 20’-1:0, 48’-4:1, 55’-5:1, Дилшод Хушбаков, 30’-2:0, 63’-6:1, 65’-7:1, Азамат Алланиёзов, 53’-3:1 – Илҳомжон Алибоев, 45’-2:1.

 

“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (12.Амирбек Лутфуллаев 72), 4.Акмалжон Олимов (7.Акбар Муродов 58), 6.Сирожиддин Қўзиев (19.Раҳимбек Жавлиев 68), 9.Дилшод Хушбаков, 15.Ильдар Маматказин (32.Абдулазиз Нишонбоев 46), 20.Акмал Мозговой (23.Самандар Шукруллаев 59), 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев (16.Нарўз Изатиллаев 62), 35.Ислом Рашидхонов (34.Азамат Алланиёзов 46), 38.Жаҳонгир Қурбонбоев, 41.Нажмиддин Нормуродов (с).

Захира:

 

“Навбаҳор”: 1.Мирзоҳид Маматхонов, 5.Ҳожиакбар Юнусов (19.Бекзод Турсунов 55), 6.Акбарали Холдоров (11.Ахматхон Мамазалиев 16), 7.Ҳусанхон Ғаниев (9.Илҳомжон Алибоев 34), 8.Боситхон Раҳимов, 10.Владислав Алексин (72.Абдулазиз Жамолов 58), 14.Шаҳзодбек Хамидов, 15.Жавоҳирбек Олимжонов (4.Исломбек Каримов 52), 17.Азизбек Турсунбоев, 18.Ғолиббек Каримов, 20.Ғайрат Жўраев (с) (2.Иброҳим Исмоилов 58).

Захира:

 

Огоҳлантириш: Жаҳонгир Қурбонбоев 78, Абдулазиз Нишонбоев 84 (иккаласи ҳам “Насаф”дан)

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 08:30, 22.10.2016. Ўқилди: 5268 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик