Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “ака”ларидан ўтиб қаерга ҳам борарди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-19
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
24 октябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушди. Ўйин 0-2 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлди. Бунда кимнидир айблаш шарт эмас. Ўйинни барча кузатиб борди. Мухлисларнинг ўзи тегишли ҳулоса чиқарганига аминмиз.
 
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйинда кўрсатган натижасини кўриб, “Ака”ларидан ўтиб қаерга ҳам борарди”, деб юборади киши. Шундай бўлса-да, ёшлар терма жамоасининг ўйини катталарникидан кескин фарқ қилиб турди. Агар ёшлар шу кетишда бўлса, миллий терма жамоамиз сафига қўшилганидан кейин, улардан ниманидир кутиш мумкинлигини исботлашди, десак адашмаган бўламиз. Буни мураббий Жасур Абдураимовнинг сўзларидан ҳам билиш мумкин.
 
“Мағлубиятга жавобгарман. Узр сўрайман. Аммо, ишонаманки, бу жамоанинг келажаги бор. Бу футболчиларни яхши келажак кутмоқда. Уларнинг турнирдаги ўйинидан қониқдим. Улар билан бирга ишлаганимдан хурсандман”, дейди мураббий ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
 
Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигининг чорак финалида Эрон термаси Ўзбекистон термасини, нафақат Осиё чемпионатидан улоқтириб юборди, балки 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати йўлланмасидан ҳам мосуво қилди.
 
Футболчиларимиз чиройли ўйин намойиш этгани рост, аммо натижа бўлмаса буларнинг барчаси бир пулга қимматдек. Ёки уларни “Биз учун муҳими иштирок” қабилида оқлашимиз ҳам мумкин эди. Бироқ, бугунги ўзбек футболи турнирларда иштирок этиш учунгина эмас, балки унда ғолиб бўлишга ҳам ҳақли. Бунинг учун жавобгарлар эса ўз масъулиятини унутмаса бўлгани.  
 
Ёшларимизнинг олдинги ўйинларини кўриб, қитъа биринчилигида улар узоққа боришини тахмин қилган эдик. Чемпионатлар эмас, ўйинлар мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ўзбекча ва эронча футбол тўқнашган жойда нуқул бизникилар мағлубиятига гувоҳ бўляпмиз.
 
Миллий терма жамоалар учрашувида Эрон Ўзбекистон дарвозасини 27-дақиқада ишғол қилан эди. Ёшларимиз баҳсида эса эронликлар бизнинг дарвозага йўл топиш учун 14 дақиқа кифоя қилди. Гол муаллифи – Ризо Жаъфарий. Миллий термалар тўқнашуви 0:1 хисобида якунланган. Ёшларнинг ўйинида эса Эрон 47-дақиқада бизнинг дарвозабонни яна бир бор доғда қолдирди. 0:2, голни яна Ризо Жаъфарий ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
 
Эрон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўйини анча қизиқарли кечди. Тўпни назорат қилиш бобида ҳамюртларимиз устунлик қилди, десак янглишмаган бўламиз. Ўйин шиддатини ҳам бизникиларнинг майдондаги ҳаракати таъминлаб турди. Бу шиддатни эронликлар турли баҳонаю важлар билан пасайтиришга уринишди ва бунга эришдилар ҳам.
 
Кескин ўйин намойиш этган ҳамюртларимизда ҳужумлар ва зарбалар кўп бўлди. Бироқ зарбалар биз ва футболчиларимиз кутганидек бўлиб чиқмади. Биз қилган хатолардан эса Эрон ёшлари унумли фойдаланишди.
 
Шундай қилиб, футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Баҳрайнга қилган сафари эрта “қариди”. Чорак финалга етиб бориш ёшларимиз учун катта ютуқ бўлмаса-да, ёшлар термасига “Ғолиблар ичида мағлуб, мағлублар ичида ғолиб”, дея тариф берилса, хато бўлмаса керак.
 
Эрон ва Ўзбекистон ёшларининг беллашувидан олдин “Қани, бир акаларингга кўрсатиб қўйинглар”, деб юрган эдик. Энди эса акалари укаларига кўрсатиб қўйишига умид қиламиз. Бу ўзбекча ва эронча футболнинг биринчи тўқнашуви эмас, охиргиси ҳам.  Мухторбек Абдуллаев
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 12:41, 25.10.2016. Ўқилди: 13225 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик