Кеча, 24-октябр куни Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон У-19 ёшлар терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалида Эронга (0:2) имкониятни бой бериб, Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.
Баҳрайндаги мусобақа Ўзбекистон У-19 термаси учун Осиё чемпионатларидаги еттинчи иштирок этди. Ўзбекистон ёшлар термаси қитъа биринчиликларининг тўрттасида чорак финалдан муваффақиятли ўтиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан.
2002-йилда Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида Виктор Борисов бошчилигидаги ёшлар термаси чорак финалда Сурияни 4:0 ҳисобида таслим этиб, мундиал йўлланмасига эга бўлган илк Ўзбекистон жамоасига айланганди. Орадан олти йил ўтиб Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги жамоа 1/4 финалда Хитойни пеналтилар церийасида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олганди. Убайдуллаев шогирдлари Саудия Арабистонидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб бориб, Ўзбекистон ёшлар термасининг қитъа биринчилигидаги энг яхши натижасини қайд этган.
2012-йилги Осиё чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон яна Сурияга қарши тўқнаш келганди. Аҳмад Мусаев шогирдлари пеналтилар церийасида арабларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган. 2014-йилда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар термаси ОЧнинг чорак финалида Таиланддан устун келганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).