Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Нефтчи” – “Бухоро” ўйини превьюси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лигамизда кўп сонли ашаддий мухлисларга эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари 27-турда яна тўқнаш келишмоқда. Янги мавсум аввалида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган ва анча рақобатдош жамоа шакллантирган бухороликлар бу йилги мавсумда мазмунли ўйин ва ижобий натижалар қайд этишмоқда. Олий лига-2016нинг етакчи жамоаси 27-турда Фарғонада меҳмон бўлади. Қуйида ушбу рақибларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни келтириб ўтамиз.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР:

Миллий футболимизда ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари Олий лигада 47 марта ғолиблик йўлида кураш олиб боришган. Мазкур рақибларнинг ўзаро статистик маълумотларида “Нефтчи”нинг ижобий натижаларига гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ўтказилган учрашувларнинг 34 тасида Андрей Фёдоров шогирдлари ўз зафарларини нишонлашган. Жамшид Саидов бошчилигидаги бухороликлар эса 11 марта “Нефтчи”ни уч очкодан қуруқ қолдиришган. 2 та баҳсда  томонлар дўстлик кўчасини танлашган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 97:40. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 104 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.Энг йирик ҳисоблар ҳақида гап кетганда, “Нефтчи” Олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ УЧРАШУВ:

Ушбу мавсумда “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари ўртасидаги илк ўйин Бухоро шаҳрида ўтказилди. Равшан Эрматов ҳакамлик қилган беллашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришишган. Баҳс тақдирини Баҳодир Пардаев ҳамда Азиз Ибрагимовлар томонидан киритилган тўплар ҳал этган. 2:0.

ФАРҒОНАДАГИ ЎЙИНЛАР:  

Статистика шуни кўрсатадики, бухороликлар Фарғонада хеч қачон “Нефтчи”ни юта олишмаган. Умуман олганда “Бухоро” учун Водий клуби уйидаги учрашувлар омадсиз кечган. Андрей Фёдоров шогирдлари ўз майдонларида бу рақибни мунтазам мағлуб этиб келмоқда. 2015-йили “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Бухоро” баҳсида ҳам фарғоналиклар Акмал Холматов муаллифлик қилган гол эвазига уч очкони расмийлаштиришган.

Фарғонада ўтган сўнгги олти учрашув: 

2015 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0

2014 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2013 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2012 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1
2011 «Нефтчи» – «Бухоро» 2:0
2009 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1

НАВБАТДАГИ БАҲС:

“Бухоро” жамоаси Фарғона сафари олдидан ишончли натижа қайд этди. Саидов жамоаси 26-турда Тошкентнинг “Локомотив” клубини мағлуб этди. Умуман олганда, бухоролик футболчилар Водийга яхши кайфиятга етиб келишмоқда. “Нефтчи” эса ўтган турда Қўқон жамоасидан мағлуб бўлди ва навбатдаги уй учрашувида мухлислар улардан ғалаба қозонишни талаб этишлари аниқ. Айнан шу омилларни инобатга олсак, “Истиқлол”да анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлиши таҳмин қилиш мумкин.

“Нефтчи” (Фарғона) – “Бухоро” (Бухоро)

29 октябрь 2016. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 15:00

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

 

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 00:30, 27.10.2016. Ўқилди: 4330 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик