27 октябрь, жума куни “Бунёдкор” стадионида олий лига 27-тури бошлаб берувчи “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади.
Бу сафарги баҳс ушбу икки жамоанинг ўзаро ҳисобдаги 20-тўқнашуви сифатида қайд этилади. Ўзаро ўйинларнинг 16тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Икки учрашувда бекободликлар зафар қучишган. Битта учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи 43:17, “Бунёдкор” фойдасига.
Анваржон Солиев «Металлург» дарвозасини саккиз маротаба ишғол этиб, ўзаро ўйинлар тўпурари бўлиб турибди.
Қуйида “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоаларининг “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўзаро учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.