ФИФА илк бор видеотакрорлардан фойдаланишни йўлга қўймоқда
Футболда амалга оширилиши кутилаётган инқилобий ўзгаришлардан бири - учрашув мобайнида видеотакрорлардан фойдаланиш ҳисобланади.
Маълум бўлишича, 8-18 декабрьоралиғида Японияда ташкиллаштириладиган 2016 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк бор видеотакрорлардан фойдаланилади.
Ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ушбу турнирга видеотакрорлар бўйича ҳакам ёрдамчиси сифатида қатнашишга таклиф олган.
Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз қитъасидаги чемпионлар турнирларда ғолиб чиққан 6 клуб ва мезбон - Япония чемпиони иштирок этади.
Иштирокчи жамоалар:
УЕФА — "Реал" Мадрид (Испания);
КОНМЕБОЛ— "Атлетико Насионал" (Колумбия)
КАФ — "Мамелуди Сандаунз" (ЖАР)
КОНКАКАФ — "Америка" (Мексика)
Океания — "Оклэнд Сити" (Янги Зеландия)
Ҳозирча осиёлик сўнгги икки иштирокчи - ОФК чемпионлар лигаси ғолиби ва Япония чемпиони аниқ эмас.
Манба: maydon.uz
Киритилди: 16:55, 01.11.2016. Ўқилди: 8276 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).