Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Sports Seoul»: «Ўзбекистон Миржалол Қосимов давридагидек кучга эга эмас»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

15 ноябрь куни ЖЧ саралаш доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйини яқинлашар экан, иккала тараф ҳам рақибларини қатъий ўрганаётганлиги бор гап. Жумладан, Жанубий Кореянинг “Sports Seoul” нашри Ўзбекистон терма жамоаси атрофидаги гап-сўзлар ва заиф томонларини излашга уриниб кўрган. Корейс нашри шундай ёзмоқда:

“Ули Штилике шогирдларига рақиблик қиладиган Ўзбекистон саралашнинг ушбу босқичида 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу дегани – шу ўрнини сақлаб қолса ҳам ЖЧ йўлланмаси нақд деганидир. Шу ҳолатнинг ўзи бош мураббий Самвел Бабаяннинг рейтинги юқорилиги ҳақида ўйлантира олади. Лекин Ўзбекистонга бориб келган футболга алоқадор мутахассисларимиз бошқачароқ фикрдалар. Гарчи бизнинг мураббийимиз ҳисобланган Ули Штилике каби тақдири қил устида турмаган бўлса ҳам Ўзбекистон футбол фанатларининг Самвел Бабаянга бўлган ишончлари тахмин қилганимиздан анча паст эканлиги маълум бўлди. Ўзбекистон 1 сентябрь куни ўз уйида Александр Гейнрихнинг голи эвазига Сурияни мағлуб этди. 6 сентябрь куни стандарт вазият ёрдамида Қатар мағлуб этилди. Аммо 6 октябрь куни ўз уйида Эронга 0:1 ҳисобида ютқазган ҳолда орадан 5 кун ўтиб Хитойни 2:0 ҳисобида енгди. Эронга мағлуб бўлган ўйинда томошабинлар томонидан бош мураббий истеъфоси талаб этилган овозлар тинмаганлиги маълум бўлди. Самвел Бабаян Хитой билан ўйинда енгил нафас олди. 1-бўлимни 0:0 ҳисобида якунлаган Ўзбекистон 2-бўлимда икки гол киритган ҳолда ғалаба қозонди”.

Жанубий Кореянинг ЖТБC канали шарҳловчиси Парк Чан Ха терма жамоамизга шундай баҳо беради: “Ўзбекистоннинг ЖЧ саралашидаги барча ўйинларини кўрган ҳолда келган хулосам шу бўлдики, жамоа Қосимов давридагидек кучли эмас. Тўғри, Самвел Бабаян келгач жамоа 1:0 ҳисобида жуда кўп ғалаба қозонди. Лекин жамоанинг ҳужуми ва ҳимояси орасида кенг масофа бўш қоляпти ва жамоа қанотларгагина таяниб қолмоқда. Бу томондан уларнинг ўйин услуби бизникига ҳам ўхшаб кетяпти”.

“Sports Seoul” шунингдек қуйидагиларни ёзмоқда: “Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг КХДРга 2:4 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг Миржалол Қосимов ўрнига тайинланган эди. Шундан сўнг у кетма-кет 8 ўйинда жамоасини ғалаба сари етаклай олди. Ўзбекистонни мағлуб эта олмасак – Ули Штилике истеъфоси аниқ бўлганидек, 15 ноябрь куни мағлубиятга учраса Самвел Бабаян атрофида ҳам истеъфо ўралашиб қолиши мумкин. Шунинг учун ушбу ўйин икки мураббийнинг ҳаёт-мамот курашига айланса ажабмас. Ўзбекистон терма жамоаси 10 ноябрь куни ўз уйида Иордания билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, Сеулга келиши кутилмоқда”.

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:41, 07.11.2016. Ўқилди: 23973 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.