Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар. “Насаф” - Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби бўлди!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қарши шаҳрида 6 ноябрдан буён давом этган Олий ва биринчи лига клублари футбол мактабларининг 2000/2001 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги ниҳоясига етди.

Бугун Элдор Мойлиев қўл остидаги 2000/2001 йилларда таваллуд топган футболчиларимиздан иборат “Насаф” жамоаси финалда “Бунёдкор” клуби тарбияланувчилари билан куч синашди.

Учрашув финалга хос тарзда кескин курашлар остида кечди. Ўйиндаги ҳисоб жамоамиз томонидан биринчи бўлим тугалланиб бораётган пайтда Беҳрўз Равупов томонидан очилди – 1:0. Шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз ва кескин курашлар остида кечди. “Бунёдкор” жамоаси иккинчи бўлимда 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Улар бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишиб, орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1. Орадан 15 дақиқалар ўтиб, ёш футболчиларимизнинг ғалабага бўлган иштиёқи ўз самарасини  берди. Жамоамиз вакили Сардор Тўраев гол муаллифига айланди – 2:1.

Қолган дақиқаларда ҳар иккала жамоада қўлай вазиятлар яратилган бўлсада, гол уриш ҳеч кимга  насиб этмади.

Шундай қилиб, Элдор Мойлиев шогирдлари бўлмиш 2000/2001 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоамиз Республика Биринчилигининг ғолиби бўлишди.

Бундан албатта клубимиз қошидаги футбол мактабида ишлар тўғри йўлга қўйилгани ва бу ютуқни футбол мактабимиз раҳбари билан бирга мураббийларимизнинг олиб бораётган ишларининг ижобий меваси сифатида  эътироф этиш жоиз.

Финал

“Насаф” (Қарши) - “Бунёдкор” (Тошкент) 2:1

Учинчи ўрин учун учрашувда “Пахтакор” жамоаси “Машъал”ни мағлуб этди.

Мусобақа якунида ғолиблар муносиб тақдирланишди.  

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:02, 14.11.2016. Ўқилди: 9159 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик