Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шавкат Саидов: «Металлург» мавсумни муносиб ўтказди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Металлург
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Металлург” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг фикрларини сўрадик.

"Чемпионатнинг охирги турини ўз мухлисларимиз қаршисида ўтказаётганлигимиз боис фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушдик ва мақсадимизга эришдик. Бугун ўйинчиларимизнинг барчаси ўз зиммаларига юкланган вазифани мукаммал бажаришди. Албатта, ҳисоб бундан-да йирикроқ кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Агар футболчиларимиз яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишганида, пенальтиларни аниқ амалга ошира олганимизда.

Бевосита мавсум ҳақида ҳам фикримни қисқача баён этиб кетадиган бўлсам, чемпионатни муносиб ўтказдик, дея оламан. Баъзи учрашувларда кучни тўғри тақсимлай олмаганимиз, бемаврид очко йўқотиш сабаб еттинчи ўринга тушиб қолдик. Лекин бу ҳам ёмон натижа эмас. Мавсум давомидаги матбуот анжуманиларида таъкидлаб келдик, клуб олдига бу йил олтинчи-ўнинчи ўринлар оралиғидан жой эгаллаш вазифаси қўйилганди. Бу вазифани бажардик. Энг муҳими чиройли, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд этдик.

Чемпионат тўпурарлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой эгаллаган Зоҳид Абдуллаев клуб рекордини янгилади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди. Иқтидорли ёшларимиз Исломжон Қобилов, Жавоҳир Эсонқулов эса 19 ёшгача бўлган терма жамоамиз таркибида қитъа чемпионатида қатнашди.

Хуллас, бу йилги мавсумдаги иштирокдан кўнгил тўлди. Энди, яна икки кундан кейин Тошкентда тўпланамиз. Қишки таътил олдидан ўйинчиларга ажойиб мавсум учун миннатдорчилик билдирамиз. Тўкин дастурхон атрофида жамланиб, кейинги мавсум режалари ҳақида гаплашиб оламиз.

Бугунги учрашувдаги рақибларимиз – “Нефтчи” жамоаси ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдираман. Фарғоналиклар ўз уйларидаги ўйинда ҳам, бугун Бекободда кечган учрашувда ҳам жиддий рақобат кўрсатишди. Бу клуб ўз номи, тарихига эга бўлган жамоа. Ўйлайманки, “Нефтчи” қаддини яна тиклаб олди. Улар кейинги мавсумларда бемалол юксак натижаларни ҳал этишга қодир. Бу йўлда фарғоналикларга омад тилайман", — дейди Шавкат Саидов.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 15:19, 24.11.2016. Ўқилди: 6371 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.