Руминия чемпионати 18-тур марказий ўйинида Бухарестнинг икки клуби – «Динамо» ва «Стяуа» ўзаро баҳс олиб борди. Бухарест дербиси мақомида ўтган учрашувда ноодатий ҳолат қайд этилди.
Учрашувнинг 9-сониясидаёқ ҳакам томонидан «Динамо» дарвозасига пенальти белгиланди. «Динамо» футболчиси ўз жарима майдончасида «Стяуа» аъзосини йиқитгани учун ҳакам шундай қарорга келди.
«iSport.ua»нинг хабар беришича, бу футбол тарихидаги энг тезкор белгиланган пенальти бўлиб чиқди. 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширган «Стяуа»нинг бразилиялик ҳужумчиси Фернандо Болдрин мўлжалда адашмади ва гол муаллифига айланди.