Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Барселона» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания чемпионатининг 15-тур баҳсини "Барселона" сафарда ўтказди ва ғалаба қозонди. "Осасуна" ўз майдонида каталонияликларга деярли қаршилик кўрсата олмади.

Биринчи бўлимда "кўк-анорранглилар" жуда кўплаб вазиятларни юзага келтиришди, аммо улардан фойдалана олишмади. Жумладан, Луис Суарес бирга бир вазиятдан фойдалана олмаган бўлса, бошқа вазиятда яқин масофадан дарвоза устунини нишонга олди. Месси эса икки марта яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол эта олмади.

"Барселона" футболчилари иккинчи 45 дақиқаликни биринчи бўлимдагидек ёрқин ўтказишмади, аммо рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Боз устига, бўлим бошида "Осасуна" футболчисининг зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

59-дақиқада ҳисоб очилди. Месси жарима майдончаси остонасидан узатма бериб, чап қанотдан ичкарига кираётган Альбага узатма берди. Хорди нариги томонда бўш дарвоза қаршисида турган Суаресни тўп билан таъминлади ва Луис дарвозани ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда Лионель иккита гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Альбанинг чап қанотдан берган узатмасини Месси дарвозабон майдончаси чизиғи устидан дарвозага жойлаб қўйган бўлса, сўнгги дақиқаларда аргентиналик футболчи 3 футболчини алдаб жарима майдончасига кирди ва дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Барселона" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди ҳамда вақтинчалик бўлса-да "Реал" билан очколар фарқини 3тага етказди.

Испания Ла лигаси, 15-тур
Осасуна – Барселона 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 59 Суарес, 0:2 – 72 Месси, 0:3 – 90 Месси.
Осасуна – Перес, Иван Маркес, Фланьо (Гарсия Субирия, 46), Клерк, де ла Куэвас, Санхурхо (Боннин, 63), Чаушич, Торрес, Беренгер, Леон, Риера (Кодро, 70).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Андре Гомеш (Рафинья, 76), Серджи Роберто, Иньеста, Бускетс, Туран (Суарес, 65), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Санхурхо (27), Иван Маркес (52), Торрес (84).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:58, 10.12.2016. Ўқилди: 12630 марта. Фикрлар: 40 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.