Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2670 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дибала ва қойилмақом 5 нафар дебютант

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

МИЛЛИЙ ЖАМОАЛАРНИНГ КУЗГИ ЎЙИНЛАРИДА «ЧАҚНАГАН» ЯНГИ ИЖРОЧИЛАР.

Англия термаси дарвозасини ишғол қилган Яго Аспас, «хет-трик»ка эришган Серж Гнабри ва кўз ёшини тиёлмаган Пауло Дибала... Бугунги мақоламиз яқиндагина миллий терма жамоалар ўйинларида кўриниш бера бошлаган асосий дебю-тантлар ҳақида.

Яго АСПАС (Испания термаси)

Дебюти: Англия термасига қарши ўйинда гол

14 ноябрь куни Ягони Испания примеросининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди, эртасига эса у инглизларга қарши ўртоқлик ўйинида гол уриб, бу муваффақиятни муносиб нишонлади. Аспас ўтган мавсумдаёқ «Сельта»да жуда зўр ўйнади, бироқ вақтида кўчадан «топиб олинган» («Барселона» томонидан) Нолито соясида қолганди. Рақамларга мурожаат этсак, Яго аввалги мавсум Испания чемпионатида 14та гол урганди, энди эса биринчи давранинг ярмигачаёқ рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол қилишга улгурди. Эътиборлиси, Яго айниқса, «Барселона»га қарши баҳсда ёрқин нур сочди - «Сельта»нинг барча ҳужумлари айнан у орқали ташкил этилди. Умуман олганда, Аспасда «Уэмбли»да ўзини кўрсатиш учун алоҳида мотивация бор эди. Зеро, бу футболчи 3 мавсум илгари Англияда ҳеч қандай каромат кўрсатолмаганди. Ваҳоланки, уни Брендан Рожерс бошқарувидаги «Ливерпуль» катта умидлар билан сотиб олганди. Бироқ Яго «қизиллар» таркибидан жой олиш уддасидан чиқолмади. Ҳаттоки, мухлислар унга «ғўла» лақабини ёпиштиришди. Чунончи, ис-пан йигити жамоада Луис Суарес ва Даниэль Старриж каби мўъжизакор ўйин намойиш этолмади. Мана, олий ҳакам - вақт кўрсатдики, Аспас «ғўла» эмас, шунчаки, ўйин тизгинини унинг қўлига тутқазиш керак, холос. Шунда барчасини ўз ўрнига қўяди.

Серж ГНАБРИ (Германия термаси)

Дебюти: Сан-Марино термасига қарши ўйинда 3та гол

Лондоннинг «Арсенал» клубидаги рақобатда ўзини кўрсатолмаган Гнабриавгуст ойига қадар Германия миллий жамоасида ўйнашни хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Рио-2016 ёзги Олимпиадаси эса барчасини ўзгартириб юборди. Серж аслида Бразилияга ҳам захира футболчиси сифатида борганди. Яъни жароҳатланган Леон Горетцка ўрнини тўлдирди. Қарангки, футболчи тақдирнинг бу инъомидан тўлақонли фойдаланди. Яъни Олимпиада ўйинларида ўз ҳисобига 6та гол ёзиб қўйди: гуруҳ босқичида - 5та ва «плей-офф»да - 1та. Муҳими, Германия термаси кумуш медаль соҳибига айланди ва Гнабри жамоатчилик эътиборига тушди. Кейин «Вердер»да ўзини кўрсатишда давом этди. Тўғри, Серж гол урган ўйинларда «бременлик мусиқачилар» бирор марта ғалаба қозонишмади, лекин факт шуки, у жамоатчилик меҳрини қозона бошлади. Хусусан, Йоахим Лёв бундеслигада урган 2та чиройли голидан шу қадар таъсирландики, футболчини «бундестим» йиғинига чақирди. Томирида ивуарликлар қони оқаётган немис йигити эса биринчи уринишдаёқ Лёвнинг рўйхатига бежиз тушмаганини тўла исботлади. Хуллас, дебют ўйинини «хет-трик» билан безади ва Сан-Марино термасининг «калтакланиши»да бош ролни ўйнади. Айтганча, бундестим таркибидаги биринчи ўйинида 3та гол уришни охирги марта 40 йил олдин Дитер Мюллер уддалаган экан. Гнабрининг бу ишни ожизгина Сан-Марино жамоаси билан баҳсда бажаргани рост, аммо факт фактлигича қолади.

Андреа БЕЛОТТИ (Италия термаси)

Дебюти: дастлабки 5та ўйинда 3та гол

Евро-2016да Италия миллий жамоаси ҳужуми бўйдор, бироқ бироз бесўнақай Грациано Пелле ва меҳнаткаш, аммо юлдуз саналмайдиган Эдерга ишониб топширилганди. Энди «Скуадра адзурра» бағрида ниҳоят, катта юлдуз даражасига кўтари-лиш қобилиятига эга салоҳиятли ҳужумчи камол топяпти, чоғи. Аслида Андреа Белотти аввалига «Палермо»да ўзини кўрсатди (айтганча, Пауло Дибала билан жуфтликда), кейин «Торино»да Жампьеро Вентура қўл остида муваффақиятли тўп сурди. Мана, энди нафақат ўз клуби, балки мамлакат миллий жамоасининг ҳам асосий умиди сифатида гавдаланмоқда. Мисол учун, туринликлар сафида 10тача гол уришга улгурди. Белотти ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Лихтенштейн термаси дарвозасини икки марта нишонга олди ва ўз голларини севимли хатти-ҳаракати - хўроз тожи ифодаси билан нишонлади. Ёш ҳужумчи айниқса, бўш ҳудудда ажойиб «очилиши» ва тўпсиз ҳаракатланиши билан ажралиб туради. У бу борада Жейми Вардига ўхшаб кетади. Умуман, «Мовий гвардия» устози Вентура унга хос алоҳида хусусиятларни жуда юксак баҳолаяпти. Белоттининг футболдаги кумири туғма ҳужумчи саналган Андрей Шевченко ва бунда ажабланадиган томони йўқ. «Ёшлигимда украиналик ҳужумчининг ҳаракатларини оғиз очганча кузатардим. Хонам деворида эса унинг катта сурати осиғлик турарди»,-деганди Италия футболининг янги умиди.

Пауло ДИБАЛА (Аргентина термаси)

Дебюти: Уругвай термасига қарши ўйинда қизил карточка

Дибала «Палермо»да каромат кўрсата бошлаган пайтдаёқ итальян журналистлари уни дарҳол кимсан Лионель Месси билан таққослашгача боришди. Пауло секин-аста топ-савияга чиқанида, бундай ўхшатишлар кўпайдики, асло камайгани йўқ. Қарангки, ҳаммаси бежиз эмас экан. Тақдир тақозосига кўра, Дибала ҳам худди Месси каби Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини қизил карточка олиш билан бошлади. Хуллас, шу билан таққослаш яна авж олди. Бундан 10 йилча аввал Месси ва Марадонани таққослай бошлагандилар. Чунки Лео буюк Диего каби қўли ёрдамида гол урганди, гарчи аҳамияти пастроқ ўйинда бўлса ҳам. Энди эса Дибала Аргентина миллий жамоаси либосини илк марта кийгани ва деярли бир бўлим чакки ўйнамагани ҳолда, жиддий тўқнашувдан ўзини тийиб туролмай, дарҳол кўз олдида ҳакамнинг қизил карточкасини кўриб ўтирибди. Айтиш жоиз, Пауло сентябрдаги ўша ўйиндан кўзлари намланган ҳолда чиқиб кетди. Айтишича, ки-йиниш хонасида Месси уни тинчлантиришга уринибди: «Леога раҳмат, у менга тасалли берди. Яъни футболда бундай ҳолатлар рўй бериб туриши мумкинлиги ва хотиржамликни сақлаб қолишим зарурлигини уқтирди. Месси яна майдондан четлатилганим учун ўзимни айблашга асосим йўқлигини айтди. Унинг фикрича, ҳакам шунчаки, менга нисбатан ўта қаттиққўллик қилибди».

Габриэль ЖЕЗУС (Бразилия термаси)

Дебюти: дастлабки 6та ўйинда 5та гол

Битта сурат бутун дунё бўйлаб «кезмоқда». Унда Коутиньо, Неймар ва Габриэль Жезус боғлами машҳур трио - Роналдиньо, Роналдо ва Адрианога қиёсланган. Потенциал салоҳиятни назарда тутсак, Бразилия термасининг янги учлиги эскисидан ўзиб кетолмаса керак. Аммо унга максимал даражада яқинлашиши эҳтимоли катта. Еврофутбол улардан иккиси билан танишишга улгурди, Жезус эса «кўҳна қитъа»га январь ойида кўчиб ўтади. Бундан 2 йилча олдин ҳам кўча футболида ўйнаш билан чекланиб юрган 19 ёшли ўсмир ҳозирча «Палмейрас» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бразилия термасини равон йўлга бошлаётган янги бош мураббий Тите эса унга максимал даражада ишонч билдиряпти. Муҳими, Габриэль бундай ишончга дебют ўйинидаёқ икки ҳисса жавоб берди. Яъни Эквадор термаси дарвозасига 2та гол урди, кейин перуликлар билан баҳсда рақиб дарвозасини нишонга олишдан ташқари, самарали узатма муаллифига ҳам айланди. Азалий «душман» Аргентина термасига қарши учрашувда эса гол урмади, аммо шеригининг аниқ зарбасига йўл очди. Тите айни пайт Габриэль Жезусни мақташдан чарчамаяпти, бироқ ҳужумчининг ўзи терма жамоадаги фаолияти бунчалик шиддатли бошланганидан ҳайратда эканлигини яширмаяпти: «Ростини айтаман, Бразилия термаси сафидаги илк ўйинларда шунчалик омадли тўп суришни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Фақат тинимсиз ишлаш орқали яна имконият ҳосил қилиш ва муваффақиятни давом эттириш мумкинлигини яхши тушунаман. Айни пайт тинчгина ва хотиржам шуғулланяпман, барча ҳаракатларим жамоадошларимга имкон қадар кўпроқ наф келтиришга қаратилган». Бразилиялик яна бир иқтидор - Габигол билан таққослаганда, Жезус мутлақо бошқача. Зеро, бири атрофида шов-шувлар, иккинчиси эса сокин...

Кирилл ПАНЧЕНКО (Россия термаси)

Дебюти: Қатар термасига қарши ўйинда «қуруқ» 10 дақиқа

Станислав Черчесов томонидан шакллантирилаётган Россия термасида ҳозирча ақлга сиғмас миқёсда кадрлар танлови давом этяпти. Қаранг, деярли барчага имконият бериляпти, ҳаттоки, «Зенит»да ўйнамаётган Иван Новосельцев ва Павел Могилевецга ҳам. Бироқ саноғи йўқдек туюлаётган экспериментлар ва дебютлар наздида ҳам Кирилл Панченконинг Қатарда майдонга тушгани алоҳида ўрин тутади. Гап шундаки, 18 йилдан буён Россия миллий жамоасига  мамлакат қуйи дивизионларидан  футболчи чақирилмаётганди. Пастки лига вакиллари орасида бундай шарафга охирги марта Туланинг «Арсенал» жамоаси аъзоси Рамиз Мамедов муносиб кўрилганди. Умуман олганда, Панченко ҳақли равишда таклиф олди. Чунончи, у айни пайт ишончли ва совуққон ҳаракатлари билан Москва «Динамо»сига сезиларли ёрдам бермоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:45, 22.12.2016. Ўқилди: 15910 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.