Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 1:0
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 21 49
2 Милан 20 43
3 Наполи 21 43
4 Ювентус 21 39
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 21 26
11 Сассуоло 21 23
12 Торино 20 23
13 Кальяри 21 22
14 Кремонезе 20 22
15 Парма 20 22
16 Женоа 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 21 14
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта
21-тур Удинезе 0-1 Интер
21-тур Наполи 1-0 Сассуоло
21-тур Кальяри 1-0 Ювентус

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стилиян Петров:«Хатолар сизни кучли қилади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Селтик», «Астон Вилла» клублари ва Болгария термасининг собиқ футболчиси Стилиян Петров шотландиялик таниқли журналист Грэм Хантерга интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

— Сўнгги пайтларда гольф билан шуғулланяпсизми?

— Ҳа, тахминан икки йил олдин бошлагандим. Лекин ҳозирда ўйиним анча яхшиланган. Ҳар доим дарс­ларга қатнашяпман. Футбол ўйнаб юрган кезларим атрофимдагилар гольфни ёқтиришарди, мен эса умуман қизиқмасдим. Ўртоқларим гольф майдонига кетишганда, уч-тўрт соат дам олишни маъқул кўрардим. Лекин фаолиятимни якунлаганимдан сўнг ушбу спорт турини ёқтириб қолдим.

— Гольфнинг «хумор»и тутадими?

— Ҳа-ҳа. Биринчи идеал зарбадан кейин уни яна такрорлагингиз келади. Лекин бундай ҳолат нафақат спорт, балки ҳаётда ҳам кузатилади.

— Учрашувларга қандай тайёрланасиз?

— Умуман асабийлашмайман. Болалигимда футболчи бўлган отам ва бобом ҳамма нарсага хотиржам қараш кераклигини уқтиришган, бундан тўғри сабоқ олганман. Ҳозирда гольф ўйнаётганда ҳам, охирги зарбани йўллаётганда ҳам хотиржам бўлишга уринаман. Албатта, адашишим мумкин, лекин бундан чўчимаслик керак. Ахир хамма хато қилади. Агар мағлубиятдан қўрқмасангиз, ғалаба қозониш имконияти ортади. Бир пайтлари хато қилсам йиғлардим. Шунда бобом «Барча буюк инсонлар - ёзувчилар, спортчиларга қара. Уларнинг барчалари омадсизликка учрашган, бироқ тақдирга тан бермай, уринишни такрорлашган. Нима учун? Чунки улар ўз эҳтиросларини, асабларини жиловлай олишган», дерди. Қанча кўп асабийлашсангиз, хатолар шунча кўпаяверади. Бирининг ортидан иккинчиси, учинчиси келаверади. Шунчаки, вақт ўтгани сари хатоларнинг ёмон жойи йўқлигини ҳис қилдим. Улар сизни кучли қилади.

— Алекс Фергюсон ҳам рақибга тўғри баҳо бериш, ҳаттоки, нотўғри бўлсада жиддий қарорлар қабул қилишдан чўчимасликни айтарди.

— Айримлар ўз омадсизлиги билан ўзини оқлашга уринади. Агар муваффақият қозонсангиз, сизга бўлган талаб ошиб бораверади.

— Отангиз ва бобонгиз муҳим сабоқ беришган экан...

— Айнан шундай. Болалигимда отам мени машғулотга олиб кетмас, «Пиёда юришинг ва ўзингда бор нарсани қадрлашни ўрганишинг керак. Акс ҳолда, ҳеч нарсага эришолмайсан», дерди. Бутун фаолиятим давомида ҳеч қачон машғулотга кеч қолмаганман. Ўзини ҳурмат қилган инсон бошқаларнинг ҳурматини ҳам жойига қўяди.

— Иқтидорингиз даражасини қачон англаб етгансиз?

— Имкониятларим борлигини билардим, аммо уларни амалга ошириш учун кўп ишлашим керак эди. Камқувват бўлганим боис оёқларимга куч тўплаш мақсадида машғулотлардан сўнг кўпроқ югурардим, ўз устимда ишлашдан тўхтамасдим. Ҳар бир клубда янги чақирувга дуч келганман. Масалан, «Селтик»ка ортиқча вазн билан борганман. Шу боис ҳам парҳез қилиш баробарида фитнес-мураббий хизматидан фойдаланардим. Иқтидорнинг борлиги яхши, лекин унга сайқал беришни ҳам унутмаслик керак.

— Фрэнк Лэмпард ҳам ёмон об-ҳаво шароитига қарамай, бошқалардан кўп ишлаган экан...

— Буни биламан. Менимча, унинг маҳоратига муносиб баҳо беришмаган. Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, икки юздан ошиқ гол урган. Фрэнкнинг натижасини такрорлаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Лэмпард менга футболчи сифатида жуда ёқади.

— Англия чемпионатидаги ўйинларингизни кўп кўрганмиз. Сиз ҳамиша чиройли паслар бергансиз, қулай жой танлашни қойиллатардингиз...

— Шунчаки, жамоадошларимни яхши тушунардим. Баъзи футболчилар оддий нарсалардан самара чиқариш мумкинлигини билишмайди. УЕФА кубоги финалида Моуриньонинг «Порту»сига қарши ўйнаганимизни эслайман. Жозе шогирдларидан менга алоҳида эътибор қаратишни сўраган. Чунки бўш зоналардан фойдаланишни яхши билардим. У Манишега ўйинларим тасвирланган видеоёзувларни кўрсатиб, мени қандай қўриқлаш кераклигини тушунтирган. Тўғрисини айтсам, Манише менга умуман ўйин бермаган. Бир сўз билан айтганда, йўлимни тўсиб қўйишлари оқибатида ҳеч нарса қила олмаганман. Лекин шу ўйин янада кучайишимга сабаб бўлган.

— Нима учун «Селтик» сизни ўз сафига қўшиб олган?

—  Ушбу клуб скаутларидан бири Сербия, Болгария, умуман, шу минтақада ишларди. Бундан ташқари, миллий жамоа сафида Англия термасига қарши баҳсни яхши ўтказганман. У ерда ярим мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатганман. Шундан сўнг ҳарбий ҳизматга олиб кетишган.

— Бир ярим йил футболдан ташқарида бўлсангизда, ўйинингиз сифати тушиб кетмаган...

— Бироз пасайган. Лекин ҳар қандай фуқаро ҳарбий хизматни ўташи керак. Футболчимисиз, курашчими, енгил атлетикачими, бунинг аҳамияти йўқ.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:13, 29.12.2016. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 11
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Верона Гифт Орбан 7
6 Болонья Риккардо Орсолини 7
7 Интер Хакан Чалханоглу 7
8 Наполи Расмус Хейлунд 6
9 Удинезе Николо Дзаньоло 6
10 Рома Матиас Соуле 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.