Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буффон: «Дарвозабонликни ҳеч кимга тавсия этмайман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

38 ёшни қаршилаган дарвозабон Жанлуижи Буффон «Ювентус» ва Италия терма жамоасидаги ажойиб мавсумини ўтказмоқда. Унинг мақсади - 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш. L`Equipe нашрига берган интервьюсида у айнан ЖЧ2018дан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақида гапириб ўтди.

- Жами нечта расмий ўйин ўтказганингизни биласизми?

- Бутун фаолиятим давомидами? (Кулади). Санамаганман. Чемпионатда 600дан кўпроқ...

- 1007та расмий ўйинда майдонга тушгансиз!

- Ростданми? Ёмон эмас. Билмас эканман.

- Футбол ҳали жонингизга тегмадими?

- (Жилмайиб) Гап жонга тегиши ёки тегмаслигида эмас. Муҳими - нима иш қилаётганингизга ишонишингиз, ўз олдингизга аниқ мақсадларни қўйишингизда.

- Ҳозирда сиз учун энг қийини - мотивацияни сақлаб қолишми?

- Ҳа. Менимча сўнгги йилларда жисмоний тарафдан катта ўзгариш бўлмади. Энг қийини - ўйинларга тайёрланиш. Мен дарвозабонман. Шу боис ҳам менда маъсулият катта. Агар ўйинга яхши руҳий тайёргарлик кўрмаган бўлсам, битта хатоим гол билан якунланиши мумкинлигини эслаб қоламан. Бу эса тезда тетик бўлишимни таъминлайди.

- Франческо Тотти, Хавьер Занетти, Паоло Мальдинилар бир клубга содиқ бўлиб қолишган. Жамоани ўзгартирмаслик узоқ фаолият гаровими?

- Менимча, бошқача. Руҳан бир жамоада бутун фаолиятни ўтказиш қийинроқ. Агар ҳар икки-уч йилда жамоангизни ўзгартириб турсангиз осонроқ бўлади.

- Унда нимага сиз жамоангизни алмаштирмайсиз?

- Чунки мен қадрдон клубимга миннатдорчилик сифатида шундай қилганман. Тўғри, агар «Юве» ҳар доим, турнир жадвалида пастки поғоналарда юрганда, 20 йил ўйнай олмаган бўлармидим...

- Яқинда Испанияга қарши кечган учрашув (1:1, 6 октябрь, ЖЧ-2018 саралаш)да қўпол хатога йўл қўйдингиз. Шундан сўнг ёшингизни эслаб қолишди. Бу ҳолат жаҳлингизни чиқармайдими?

- Ҳар мавсумда бир ёки икки марта қўпол хатога йўл қўяман. Буни ҳамма билади. Агар хатога йўл қўйсам, муҳокамалар бошланади. Тўғри ҳозир мени танқид қилишдан осони йўқ. Чунки 38 ёшга кирдим. Хато қилишим билан қариётганимни эслатиб қўйишади. Лекин 30, 25 ёшимда ҳам худди шундай хатоларга йўл қўйганман. Хато қилмайдиган дарвозабоннинг ўзи йўқ.

- Ўша ўйиндан сўнг «Лион»га (1:0. ЕЧЛ, 18 октябрь) қарши ажойиб ҳаракат қилгансиз. Бу - танқидчиларга жавобмиди?

- Танқид мени руҳлантиради. Фаолиятимни қачонки ўзим истасам, ўшанда якунлайман.

- Фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйлаяпсизми?

- Биласизми, менимча, 23, 24 ёки 25 йил ўйнашнинг унчалик фарқи йўқ. Лекин ўзимнинг олтинчи жаҳон чемпионатимда ўйнасам, ҳақиқатдан ҳам бахтли бўламан. Бу менинг охирги мақсадим. 

- Демак фаолиятингизни Россиядаги жаҳон чемпионатидан сўнг якунлашга қарор қилгансиз...

- Шундай деса ҳам бўлаверади.

- Ҳаттоки ҳозиргидек яхши формада бўлсангиз ҳам-а?

- Ҳа.

- Таниқли футболчи жамиятда қандайдир муҳим роль ўйнайдими?

- Албатта, ахир сиз машҳур шахс бўласизку. Лекин жамиятда футболчининг ролини катта қилиб юборишларига қаршиман. Футболчилар ёшларга ўрнак бўлади деган фикрларга қўшилмайман. Ўз фарзандларимни ўзим тарбиялайман. Игуаин, Балотелли, Доннарума ёки Дель Пьеро тарбияламайди. Футболчининг ҳаракати муҳокамага сабаб бўлиши мумкин, лекин тарбияда унчалик муҳим роль ўйнамайди.

- Биз ёш футболчиларга ўта қаттиққўллик қилмаяпмизми?

- Йўқ. Менимча, улар ўз даврларининг болаларидир. Биз 25 йил олдин бошқа давр болалари эдик. «Парма»га янги келганимда буюк футболчиларга тўқнаш келганман. Тўғриси, уларнинг олдида туришга қўрқиб кетардим. Ҳозирги авлод эса икки кундан кейиноқ сиз билан худди бир умр танишдек тутади ўзини.

- Сиз ўзингизни жамоада фахрий ҳисоблайсизми? Мода, мусиқа - ҳаммаси тез ўзгариб кетмоқда...

- Лекин мен ҳаммасига тезда мослаша оламан.

- Қандай қилиб дарвозабон бўлиб қолгансиз?

- Аввалига майдон ўйинчиси бўлганман ва ёмон ўйнамаганман. Олдин туман, кейин Тоскана терма жамоасида бўлганман. Лекин бир кун отам «Бир мавсум дарвозада тур. Агар ёқмаса, қўрқинчли жойи йўқ, яна майдонга қайтаверасан» деган. Ўшанда 12 ёшда эдим.

- Дарвозабон бўлиш - майдонда югуришдан ёқимли бўлмаса керак?

- Тўғрисини айтсам, дарвозабонликни ҳеч кимга тавсия қилмайман. Ҳақиқатдан ҳам бошқаларга нисбатан роҳатланиш кам бўлади. Хато қилишга умуман ҳаққингиз йўқ. Агар озгина хато бўлса, бу голга айланиши мумкин. Энг ёмони сиз дриблинг, голни нишонлаш каби роҳатлардан маҳрумсиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:31, 04.01.2017. Ўқилди: 3738 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.