Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каземиро, Педро, Руни… Ҳафтанинг рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа яшил майдонларида навбатдаги тур ўйинлари ҳам ниҳоясига етди. France Football нашри ортда қолган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Келинг, биз ҳам танишиб чиқсак. Ушбу рамзий терма жамоа Ла Лига, Премер Лига, А церийа вакилларидан иборат. Германия Бундеслигаси ҳозир таътилдалиги боис ушбу рўйхатда йўқ.

Дарвозабон :

Иван Куэллар (“Спортинг” Хихон)

Қачонки дарвозабонингиз ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлса, бу яхши ҳолат эмас. Ўтган шанба оқшомида шундай ҳолат “Спортинг Хихон” билан рўй берди. Деярли бир соат “Лас Палмас”нинг барча ҳужумларини қайтаравериб чарчаган Куэллар барибир гол ўтказиб юборди. Унинг кўрсатган маҳорати жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмаган бўлса-да, ҳеч бўлмаганда, жамоадошларига ажойиб ўрнак бўлди. Сўнгги ўринларда бораётган жамоа Ла Лигада “жон сақлашни” хоҳласа, Иван каби борини бериб ўйнашларига тўғри келади.

Ҳимоячилар :

Стефан Лихтштайнер («Ювентус«)

Ўнг қанотда кўрсатган ўйини ва «Болоня» дарвозасига урилган учинчи голга ҳаммуаллифлик қилган швейтсариялик футболчи жамоасининг ғалабасига муҳим ҳиссасини қўшди. Мураббий уни ҳатто Чемпионлар Лигаси рўйхатига қўшмасада, Стефан ҳеч қачон таслим бўлмайдиганлардан сирасидан.

Лоренсо Тонелли («Наполи»)

Сенегаллик футболчи Кулибалининг Африка Миллатлар Кубогига йўл олганлиги сабабли, «Наполи» устози Мауритсио Сарри марказий ҳимоячи вазифасига Лорентсони тушириб адашмади. Ҳимоячи «Сампдориа»га қарши баҳсда ажойиб ўйин кўрсатди. Қўшимча дақиқаларда эса гол киритиб жамоасининг жонига оро кирди.

Матео Мусаккио («Вилярреал»)

Бу тасодиф бўлиши мумкин, аммо «Вилярреал«га қарши баҳсда «Барселона» фақатгина ҳисобни тенглаштира олди, холос. Сўнгги дақиқаларда Мессининг ажойиб жарима зарбаси эвазига каталонияликлар муқаррар мағлубиятдан қутулиб қолди. «Вилярреал» сўнгги 15 ўйиндаги илк ғалабасига яқин қолган эди. Мусаккио эса «сариқ сувости кема»сининг ушбу баҳсдаги асосий қаҳрамонларидан бирига айланди.

Андреа Конти («Аталанта»)

«Аталанта»нинг чап қанот ҳимоячиси ўзининг иккинчи голини «Кьево» дарвозасига урди. Ўйинда эса энг яхшиларидан бири бўлди. Сўнгги хабарларга кўрса, ажойиб ўйинлар кўрсатаётган ёш ҳимоячи Италия термаси бош мураббийи Жамперо Вентуранинг назарига тушган.

Ярим ҳимоячилар :

Каземиро («Реал» Мадрид)

«Гранада»га қарши кечган баҳсда жамоасининг бешинчи голини урган Каземиро бутун ўйин давомида ўз фаоллигини намойиш этди. Қолаверса, ярим ҳимоядаги жамоадошлари билан ажойиб ҳаракат қилиши жамоаси ғалабасига муҳим замин яратди.

Алехандро Гомес («Аталанта»)

«Кьево» га қарши кечган ўйин бошида Алехандро Гомес томонидан урилган дубл «Аталанта»га ҳотиржамликни тақдим этди.Бутун ўйин мобайнида «Кьево» ҳимоячиларига тиним бермади. «Аталанта» бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Жамоа Чемпионлар Лигасига йўлланма учун дадил қадам босмоқда. 19 ўйинда 35 очко тўплаган жамоа ўз рекордини янгилади.

Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед»)

31 ёшли Уэйн Рунининг юлдузли даврлари ортда қолди қолди дейишимиз мумкин. Аммо ҳозирда ҳам футболчи юқори савияда ўйнай олишини исботламоқда. Англия Кубоги 1/32 босқичида «Рединг»га қарши кечган баҳсда жамоасини илк голини урган «Шрек» «қизил иблислар«нинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди. 249 та гол урган футболчи клуб афсонаси Сер Бобби Чарлтонга етиб олди. Сер Бобби Чарлтон эса ўйинни бевосита трибундан туриб кузатди.

Иван Перишич («Интер»)

Хорватиялик футболчининг дубли эвазига «Интер» «Удинезе» устидан ғалаба қозонди. Перишичнинг голлари жамоага А сериядаги 4- кетма-кет ғалабани тортиқ қилди. Жамоа секин-аста ўзига келаётгандек. Турнир жадвалида ҳам жамоа юқорига қараб кўтарилмоқда.

Ҳужумчилар :

Педро («Челси»)

Ўтган ҳафтада «Тотенхем»дан қақшаткич зарба қабул қилиб олган «Челси» бор аламини Англия Кубоги 1/32 босқичида «Петерборо» жамоасидан олди. 4-1 ҳисобида устун келган «Челси» таркибида Педро ўзининг навбатдаги ёрқин ўйинини намойиш этди. Педро ушбу баҳсда дубл қайд этди, битта голли узатмани оширди. Испаниялик футболчи хуллас энг яхшиларидан бири бўлди.

Виссам Бен Еддер («Севилья»)

Мавсум бошидан бери, «Севилья» устози Хорхе Сампаоли Бен Еддерга ҳадеганда имконият беравермади. «Тулуза»нинг собиқ ўйинчиси асосан заҳирадан майдонга туширилди. Аммо футболчи унга имконият берилиши билан нималарга қодирлигини исботлашга тушиб кетди. «Реал Соседад»га қарши кечган ўйинда Бен Еддер учта гол ва битта голли узатма билан жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига муносиб ҳиссасини қўшди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 15:12, 10.01.2017. Ўқилди: 9510 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик