Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11880 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболоскар-2016

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хорижлик касбдошларимиз футбол оламининг энг ёрқин воқеаларини муносиб баҳолаган ҳолда, ўзига хос тарзда «Оскар» мукофоти билан тақдирладилар.

Энг яхши декорация - «Краснодар» стадиони

Россия футболидаги кам сонли ижобий воқеаларнинг энг ёрқини сифатида эътироф этилаётган иншоот ҳатто футболга умуман бефарқ бўлган кишиларни ҳам мафтун этади. Шу йил кузда Сергей Галицкий жамоаси ўз стадионига эга бўлди. Бу кўркам арена 2016 йилда барпо этилган стадионлар орасида нафақат Европада, балки бутун дунёда етакчи, десак, муболаға бўлмайди.

Энг жўшқин жозиба - Жердан Шакири (25.06.2016 Евро-2016, Швейцария-Польша)

Ўта ноёб иқтидор соҳибларидан шаклланган Швейцария терма жамоаси одатдагидек навбатдаги йирик турнирда ҳам ўз салоҳиятидан тўлиқ фойдалана олмади. Шунга қарамай, Жердан Шакирининг илк «плей-офф»даги мўъжиза голини тақдирлашни лозим топдик. Чунки у ўзининг фантастик зарбаси билан жамоасини «овер тайм»га олиб чиққанди. Ким билади дейсиз, бўлажак «тўпчи» Жаканинг пенальтилар сериясидаги зарбаси аниқ бўлганида Швейцария нохуш анъанага чек қўйган бўларми-ди... Зарбадан сўнг дарвозанинг чап устуни ёнгинасидан майдон ташқарисига йўл олган тўп Шакирининг меҳнатини ҳавога совурди. Биргина умид бизга тасалли беради: Фантастик «қайчилар» ва бошқа ҳунарлар устаси ҳали узоқ вақт ўз санъати билан мухлисларга завқ улашади.

Фильм учун энг оригинал санудтрек - Евро-2016даги исландиялик мухлислар

Қитъа миқёсидаги чемпионатлар - нафақат энг кучли терма жамоалар, балки фанатлар ўртасидаги мусобақа ҳамдир. Евро—2016да камдан-кам учрайдиган воқеа юз берди: «Томошабинлар меҳрини қозониш битта мамлакатнинг ҳам футболчиларига, ҳам фанатларига насиб этди. Исландияликларга хос «Ҳувв» деган ҳайқириқ дунёнинг турли бурчакларига тарқаган бўлсада, оригинал муҳитни такроран юзага келтиришни ҳеч ким уддалай олмади».

Энг яхши мини сериал - «Рамос-тайм»: Серхио Рамос ва 90-дақиқа

2016 йилдаги сериал икки йил аввал намойиш этилган «Олачипор матрасчилар андуҳи» мотивлари асосида яратилди. Биринчи сериясида еврокубок финали суратга олинган бўлиб, икки испан жамоаларининг қарама-қаршилигида Рамоснинг голи баҳсни «овертайм»ларга олиб чиққан ва якунда унинг жамоаси зафар қучганди. Кейинчалик Рамос кўринмай қолгандек туюлди. Маълум бўлишича, у янада залварлироқ зарбани амалга ошириш учун пайт пойлаётган экан - сўнгги дақиқадаги самарали ҳаракати билан у «Камп Ноу»да қабристон сукунатини ўрнатди. Қўшимчасига, «Депортиво»дан ғалабани юлиб олди.

Энг яхши дебют иши - Исландия терма жамоаси Евро-2016дек йирик турнирда

Биргина Исландия терма жамоасининг ҳурмати учун, суюкли жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Францияга ташриф буюрган орол аҳолисининг 10 фоизи учун, Виталий Денисовни эслатадиган Биркир Бьярнасоннинг ажойиб ўйинлари учун қайта-қайта ташкил этса, арзийди. Айтингчи, хурсандчилигини ичига сиғдиролмай ақлдан озган исландиялик шарҳловчига аввал ҳам дуч келганмисиз? «Плей-офф» босқичида Англиядек қудратли рақибни тиз чўктирган жамоагачи? Ҳа, викинглар авлодлари барчага унутилмас футбол байрамини тортиқ этишди.

Рус тилидаги энг яхши эркак роли - Квинси Промес («Спартак»)

Куз фаслида бўлиб ўтган «Спартак»-«Локомотив» баҳси тенг курашлар остида кечганди. Ижрочиларнинг маҳоратига ҳам бир хил баҳо бериш мумкин. «Локо»дан олдинги чизиқда Алексей Миранчук қўмондонлик қилган бўлса, мезбонлардан бу ишни Промес ўз зиммасига олганди.

Голландиялик футболчининг ажойиб узатмаси Попов томонидан голга айлангач, «Спартак» кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. Халкдан кейин РПЛнинг ёрқин юлдузига айланган Квинси тез орада Европага йўл олиши аниқ. Агар у Россияни қишда тарк этса, май ойида «Спартак» Промесга Россия чемпионининг олтин медалини жўнатишига тўғри келади. Чунки ғалабага Квинси бош­қалардан кўра кўпроқ ҳисса қўшмоқда.

Энг яхши сценарий - Криштиану Роналду ва Евро-2016

Агар Роналду ҳақида яна фильм яратилса, Франциядаги қитъа биринчилиги фильм қаҳрамонининг барча фазилатларини тўла очиб беради. Тўғри, турнир футболчи учун ҳам, унинг жамоаси учун ҳам оғир кечди. Боз устига, ҳал қилувчи баҳс­нинг 18-дақиқасида Димитри Пайе билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Албатта, майдонга қайтишга уриниб кўрди, лекин иложи бўлмади. «Стад де Франс»даги финал Роналду учун ниҳоясига етганди. Футболчининг ўша лаҳзалардаги кўриниши кўҳна Римдаги фожиаларни эслатарди: Кўз ёшлари билан ювилган юз, миллионлаб мухлислар кўзидаги ёшлар... Бироқ Криштиану бошқалар каби ечиниш хонасига кириб кетмади - мураббий билан биргаликда (баъзан ҳатто мураббий ўрнига) жамоадошлари ўйинларини бошқаришга киришди. Эҳтимол, Эдерни майдога тушириш ҳам Сантушнинг эмас, Роналдунинг ташаббусидир? Нима бўлганда ҳам, Эдер орзиқиб кутилган ғалаба тўпини рақиб дарвозасига йўллади. Роналду эса яна «йиғлай бошлади». Албатта, бу энди унинг қувонч ёшлари эди!

Энг яхши фильм - «Ливерпуль»-«Боруссия Дортмунд»-4:3. (14.04.2016. ЕЛ чорак финали)

Юрген Клопп ўзининг собиқ жамоасига қарши биргина мана шу жиҳатнинг ўзидаёқ қарама-қаршиликка атом бомбаси қувватини бахш этганди. Боз устига, Дортмунддаги ягона гол «Энфилд»даги кескинликни янада ошириб юборганди. Қисқаси, Ливерпуль байрам тараддудида эди. Бироқ аввалига байрам азага айлангандек бўлди - 10-дақиқадаёқ меҳмонлар иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олдилар. Иккинчи бўлим мезбонлар учун сал омадлироқ бўлди. Томонлар биттадан гол уришди. Ўйиннинг бир соати ортда қолганда «қизиллар» олдида 3та гол уриш вазифаси турарди. Айни шу лаҳзадан бошлаб жамоа Рожерс даврида умуман кўрсатолмаган ҳунарларини намойиш эта бошлади. Тинимсиз ҳужумлар Коутиньонинг «ўргимчак тўрлари» ва Ловреннинг ҳал қилувчи голи ажойиб спектаклга якун ясади.

Иккинчи даражали энг яхши эркак роли - Димитри Пайет («Вест Хэм»)

Димитри аввалги мавсумни кўнгилдагидек ўтказди. Аммо ҳал қилувчи паллаларда доимо бир оз четда қолди. ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлиш учун «болғачилар»га атиги 4 очко камлик қилди, Пайет эса «гол+пас» тизимида 31 (12}19) балл тўплади.

Терма жамоада ҳам ҳужумчининг омади чопмади – ўз уйидаги Еврода Руминия устидан ғалабани таъминлаган бўлсада, мутасаддилар кўпроқ Гризманнга ишонч билдиришди.

Жорий мавсумда «Вест Хэм» аутсайдерлар қаторини тарк этолмаяпти. Лекин қишда жамоа ўзини ўнглашга интилмоқда. Яна сермаҳсул ўйнай бошлаган Пайетнинг ҳиссаси катта бўляпти.

FOOTBALL HDнинг махсус соврини - Алан Рушел («Шапекоэнсе»)

28 ноябрь куни юз берган авиаҳалокатдан сўнг омон қолган Алан Рушел матбуот анжуманида ҳаётдан бевақт кўз юмган жамоадошлари хотираси учун майдонга қайтишни маълум қилди: «Ҳиссиётларимни сўз билан ифодалай олмайман. Омон қолганим учун бу ерда ўтирганимга қувонишни ҳам, барча дўстларимдан жудо (йиғлаб) бўлганим учун қайғуришни ҳам билмайман. Боқий дунёга йўл олган дўстларим хотираси уларнинг уларнинг оилаларига бўлган ҳурматим майдонга қайтишни талаб қилмоқда».

Дўстлари қўлга киритишга улгурмаган соврин Аланга насиб этишини тилаб қоламиз.

Энг яхши эркак роли - Н'Голо Канте («Лестер»)

«Канте - бамисоли Wi-Fi, у ҳамма ерда ҳозиру-нозир» - Том Адамс, Британия Eurosport.

«Ҳар ҳолда, Канте ҳамон майдонда. Симпсон майдондан четлатилгандан кейин «Лестер» I3 ўйинчиси билан учрашувни давом эттирмоқда!» - Мэтт Хьюз, The Times.

«Ҳозирда тўпни рақибдан тортиб олишда Кантега етадигани йўқ» - Рио Фердинанд.

«Канте - «Арсенал»га Вьейрани сотиб юборганидан кейин етишмай келаётган футболчи» - Пирс Морган.

Ҳа, Н'Голо АПЛда чемпионликка, Европада кумуш медальга сазовор бўлди, «Челси»га ўтиш орқали «Лестер»ни 32 миллион фунтга бойитди, ўзи АПЛда етакчи сифатида тўп сурмоқда.

Энг яхши режиссёр - Клаудио Раньери

Нима учун таниқли мураббий ўзининг илк чемпионлигини ёши 60дан ошганида нишонлади? Шу ҳақида ўйлай-ўйлай қуйидагича хулоса чиқардик: Ниҳоят, Раньери «ўз» жамоасини топди. Ихтиёридаги футболчилардан аҳил жамоа шакллантириб, имкони борича соат каби аниқ «юриш»га ўргатди. Керакли тактикани топа олгани ва ечиниш хонасидаги тотувлик чемпионликни таъминлади. Буюклик - оддийликда! Янги мавсумда «тулкилар» одатий жадвалнинг иккинчи ярмидан жой олишди. Лекин ЕЧЛда плей-офф босқичига йўл олишди.

Чемпионлик тантаналарида Раньеридан «Лестер»нинг ғалабасига таъриф беришни сўрашганида, дон Клаудио шундай деди: «Жамоам зафарини буюклар сирасига қўшмайман. Буюк натижа «Ноттингем Форест»га тегишли. Бу жамоа элитадаги дебют мавсумида чемпионликка ҳам эришган, ЕЧЛни ҳам қўлга киритган! Биз бу ишни бир неча йил ичида амалга оширсак, ажабмас».

Нима ҳам дердик, камтарин мураббийнинг камтарона жавоби. Ҳа айтганча, «Лестер» ҳозирча халқаро аренадига иштирокини давом эттирмоқда, унинг «плей-офф»даги дастлабки рақиби «Севилья». Ҳар ҳолда, «Бавария», «Реал» ёки «Барселона» эмас. Ким билади дейсиз, балки «тулкилар» ЕЧЛда ҳам ғолиб чиқишар? Ахир яхши ният - ярим мол. Шундай эмасми?

Энг яхши актёрлар жамоаси - «Лестер»

Жамоанинг деярли барча аъзолари ҳақида шу қадар кўп ёзилдики, қандайдир қўшимча қўшишнинг иложи йўқ. Зафарли мавсум давомида «тулкилар»ни бир-неча мартадан «дафн» қилганлар кўп бўлди. Бироқ жамоа охиригача курашди, чекинишни ўйламади. Албатта, таъқибчиларнинг омадсизликлари, «Лестер»га эса аксинча, омад кулиб боқиши ҳам қандайдир таъсирини ўтказди. Лекин якунда жамоа шоҳсупага кўтарилди. Бу факт. Энди уни ҳеч ким ўзгартира олмайди!

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:56, 13.01.2017. Ўқилди: 9151 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик