Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • 0:1
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 1:0
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Ювентус 20 39
4 Наполи 19 39
5 Рома 20 39
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 19 21
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 19 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи
20-тур Женоа 3-0 Кальяри
20-тур Ювентус 5-0 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна янгича футбол умиди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Айни дамда мамлакатимиз футболи тараққиётдан тўхтаб қолгандай таассурот қолдирмоқда. Фикримизча, бу - вақтинчалик ҳолат. Четдан қараганда, шундай. Аслида эса футболимиз бағрида тараққиётнинг янги босқичи кўз ёрмоқда. Садоқатли мухлисларнинг ёдларида бўлса, газетамизнинг 2011 йилги 1-сонида «Янги футбол эраси» номли мақола эълон қилгандик. Ўша чиқишда жаҳон футболининг келажакдаги ривожланиш мезонларига тўхталиб, Вадим Абрамов жамлаган терма жамоамиз Осиё кубоги-2011даги иштироки билан мамлакатимизда миллионлар ўйинига янги ҳаво олиб кириши мумкинлигини таъкидлагандик. Чунки Вадим Карленович шакллантирган ўйин услуби бизни шундай мулоҳаза юритишга ундаганди. Дейлик, Осиё кубоги-2011га қадар футболчиларимизнинг бир қатор араб жамоа­лари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, улардан чўчимай тўп суришгани мухлисларга ишонч ва завқ бағишлаганди. Бошқача айтганда, Вадим Абрамовнинг саъй-ҳаракатлари боис, футболимиз араб жамоалари олдида хавфсираш туйғусидан қутулганди.

Орада бир муддат шундай ёруғ давр бўлдики, унда Осиёнинг энг кучли жамоалари ҳам футболимиздаги ўзига хос уйғонишдан хавотирлана бошлашди. Миржалол Қосимов мураббийлигидаги «Бунёдкор» ҳаттоки,  юлдузларсиз ҳам япон ва корейс клублари билан тенгма-тенг тўп сурди. Афсуски, кейинчалик шу уйғоқ руҳ бирдан йўқолиб қолди. Натижада футболимиз яна депсиниш кўчаси сари қадам босди. Жамоалар таркиби ўзгармади, мураббийлар ҳам. Ҳаммаси аввалгидек сақланганди. Фақат руҳиятда ўзгариш кузатилди. Бунга эса молиявий муаммолар салбий таъсир ўтказди. Аксарият мураббийлар ва футболчилар изланмай қўйишди. Ички футбол муҳитимизда эса келишилган ўйинлар овозаси кучайди. Балки шунинг учундир депсинишнинг илк оқибати ўлароқ, бош жамоамизга ЖЧ-2014 йўлланмаси насиб этмади. Бутун бир мухлислар армиясининг якдиллик билан қўллаб-қувватлаши, юқори даражадаги уринишлар бесамар кетди. Депсинишга кўниккан руҳдан халқаро учрашувлар чоғи қуёш каби порлашни ўтиниб сўрадик. Футболчилар ҳам қайсидир маънода мухлисларни тушунишди. Бироқ на ишқибозлар ва на футболчилар истаги рўёбга чиқди. Таъбир жоиз бўлса, биз йўқлик майдонида ғалаба шодиёнасини кутдик. Ўзимизда саҳродаги сароб ҳолатини ҳис қилсакда, умидсизланмадик.

Умидсизлик пардаси футболимиз устига ёпилган дамлар... Мухлисларнинг ўша палладаги руҳий ҳолатларини тасвирлаш мушкул. Онг занжирлаган арслон - тил бирдан қафасни бузди, ижтимоий тармоқлар ёввойи ўкириклар билан тўлиб-тошди. Назаримизда, ҳозирга келиб, бу жараён аста-секин тарихга айланмоқда.

Тахмин қилиш мумкинки, энди янги футбол эрасининг иккинчи босқичи билан юзлашмоқдамиз. Чунончи, футболчиларимиз реал воқеликни тан олишмоқда ва ўз кучларига ишонадиган истеъдодлар Хитой супер-лигасида ўйнаш орзуси билан яшашмоқда. Биз узоқ вақт давомида ёш иқтидорлар онгу-шуурига еврофутболда ўйнаш чинакам чегара эканини сингдирдик. Йигитларимиз ҳам шу чегарани забт этиш масъулияти билан улғайишди. Аниқроғи, шу масъулият залвори остида эзилишди. Бугун футболимизда бошқача кайфият ҳукмрон. Одил Аҳмедов Хитой футболини ҳайратлантириш иштиёқида ёнмоқда. Умуман, футболимиз икки қадам олға босиш учун бир қадам ортга чекингандек. Очиқ эътироф этилмасада, биздаги футбол муҳитида ёш истеъдодлар ҳозирча евроарена меъёрлари даражасига кўтарилолмасликлари кўпчиликка аён ҳақиқатдир. Ҳозирги долзарб вазифа - Хитой супер-лигаси савиясидан ортда қолмаслик. Ишончимиз комилки, келажакда футболчиларимизга Хитой клубларидан таклиф олиш ҳам мушкулотга айланиб боради. Тўғри, ҳозир айрим йигитларимизни Малайзия чемпионатидан бўлаётган чорловлар қутқармоқда. Лекин бу жараён ҳам узоққа чўзилмайди. Малайзия футболидаги руҳ Хитойда анча аввал кузатилганини кўпчилик яхши билади. Демак, кун келади ва Малайзияда ҳам табиий равишда кучлилар сараланади. Футбол шу зайл ривожланаверади ва у билан баравар қадам ташлаш асло осон кечмайди.

Табиийки, мамлакатимиз футболи ҳам тараққиётдан ортда қолишни истамайди. Қолаверса, Президентимизнинг турли соҳа вакиллари билан учрашиб, халқимизни ислоҳотлар сари бошлаётгани спортимиз мутасаддиларини ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Мана, Миллий олимпия қўмитаси бошқарувида таркибий ўзгаришлар юз берди. Ўйлаймизки, бу  ислоҳотлар борасидаги дастлабки қадамдир. Ҳали ўзгаришлар жараёни шундай авж нуқтага кўтариладики, мухлислар беихтиёр футболимиздаги янги нафас билан бир-бирларини табриклашади, қутлашади. Ўзбекистон спортини хусусан, футболимизни яна янги тараққиёт босқичига кўтарилишининг асосий шарти соҳадаги молиявий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш билан чамбарчас боғлиқ. МОҚ Мир­аброр Усмонов раҳбарлигида 2016 йилни зафарли якунлади. Аниққи, МОҚ бошқарувининг янги таркиби бунданда юксак натижаларни кўзлайди ва барчасини амалда исботлашга қодир. Энди ҳамма гап футболимизнинг ҳам бокс ва кураш каби халқаро эътирофини таъминлашда. Мухлислар ўзгаришлар жараёнини диққат билан кузатиб боришмоқда. Айрим клубларга катта миқдордаги молиявий маблағ жалб этилиши ҳақида турли гап-сўзлар тарқаётгани ҳам бежиз эмас. Клублар молиявий таъминотини мустаҳкамлашнинг аввалги усуллари эскирди. Ахир қўлдан берганга қуш тўймас. Клубларимизнинг юртимиз ва хориждаги йирик сармоядорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишларини ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Олий лига савиясини олий даражага кўтариш учун шу каби молиявий-иқтисодий ислоҳотлар зарурдир.

Нима учун бугун юртимизда «Челси» мухлислари кўп? Қачонки, Роман Абрамович жаҳон футболи юлдузларини Лондонда жамламагунича бу жамоа у қадар машҳур ҳисобланмасди. Йиллар ўтиши билан «Челси»га, унинг ўйинига хоҳишмандлар сони ошди. Ярим ҳазил, ярим чин тариқасида айтиш мумкинки, аввалги мақоламизда айнан «аристократлар» кўнглини авайлаб, мулоҳазаларимизни андак андиша билан ёздик, ёритдик. Ўзаро мулоқотлар чоғи «Челси»нинг «Тоттенхэм»дан мағлубиятга учрашининг бир неча жиҳатларини аниқ далиллаган бўлсакда, мақоламизда бу мавзуга ҳушёр ёндашдик. Ҳозирча шундай бўлгани маъқул. Ҳар ҳолда, «Челси» айни пайт футбол дунёсидаги чексизликдир ва бу ҳол клуб хўжайинининг молиявий-иқтисодий ислоҳотлари билан алоқадор. Албатта, юртимиз футболида бу жараён бирдан бошланмайди ва авж олмайди. Ҳозирча мухлислар Эрон термаси бошқарувидаги низолар ва ўзгаришлардан умидворлар. Аммо Карлуш Кейрушнинг истеъфоси жамоа­га қай даражада салбий таъсир ўтказишини тахмин қилиш қийин. Зеро, хорижлик мураббийнинг истеъфоси футболчилардаги ватанпарварлик туйғусини жўш урдириб юбориши мумкин. Шу боис, етакчи клубларимизнинг мавсумолди йиғинларига кўпроқ умид боғлайлик. Етакчи жамоаларимиз кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишлари ҳақидаги хушхабарлар эса шу умидворлик туйғусини дадиллантиради. Миллий термамиз аъзоларининг ўша ўртоқлик учрашувларида зарур даражада тобланишлари чинакам умидворликдир.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:34, 13.01.2017. Ўқилди: 8257 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Удинезе Николо Дзаньоло 6
7 Наполи Расмус Хейлунд 6
8 Рома Матиас Соуле 6
9 Интер Маркус Тюрам 6
10 Комо Нико Пас 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.