Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темурхўжа Абдухолиқов: “Локомотив”да ажойиб дамларни ўтказдим

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсум тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов “Локомотив”ни тарк этди ва Қатарнинг “Ал Сайлия” клубига йўл олди. Эндиликда маҳоратли ҳужумчи араб жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Темурхўжа Абдухолиқов “Локо” сафида анча мазмунли ва муваффақиятли тўп сурди. Унинг жамоамиз олдида хизматлари эътирофга сазовор. Шу сабабли ҳам унинг янги жамоасига қай тариқа ўтгани ва “Локомотив” ишқибозларига тилакларини билиш мақсадида Темурхўжадан интервью олдик.

— Темурхўжа, одатий савол. Қатар варианти қандай юзага келди?

— Қишки йиғинларимиз бошлангач “Локомотив” билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган эдим. Бу орада Қатар жамоасидан таклиф келиб тушди. Қолаверса, қатарликлар “Локомотив” раҳбариятини ҳам кўндира олишди. Натижада мен “Ал Сайлия” аъзосига айландим.

— Олдингизда бошқа таклифлар ҳам бор эдими?

— Ростини айтсам, таклифлар бор эди. Бироқ “Локомотив” билан шартномам бўлгани боисдан кўп ҳам бўлаётган таклифларга жиддий қарамаётган эдим. Бироқ бу сафарги таклиф ҳар томонлама қизиқ туюлди ва “Локо”дагилар билан маслаҳатлашгач, унга розилик бердим.

— Таклифга «Локо» раҳбарияти қандай муносабат билдирди?

— “Локомотив” жамоаси раҳбариятидан жуда ҳам мамнунман. Улар мени қўллаб-қувватлашди ва “Ал Сайлия”да менга омад тилашди.

— «Локомотив» билан хайрлашиш қандай кечди? Қийин бўлмадими?

— “Локомотив” билан хайрлашиш осон бўлгани йўқ. Зеро қисқа давр мобайнида мен ушбу жамоада жуда ажойиб дамларни бошдан кечирдим. Аламли мағлубиятлар ва жуда-жуда ажойиб ғалабаларни қўлга киритдим. Шу боисдан “Локо”ни тарк этиш осон бўлмади. Умид қиламанки, ҳали бу жамоага яна қайтаман.

— Маълумки, «Локомотив» таркибида тўп тепиб Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубок соҳиби бўлдингиз. Қолаверса, тўпурарлик ҳам сизга насиб этди. Натижада клуб мухлислари тезда ёқтириб қолишди. Эндиликда кўпчилик ҳайрон: Темурхўжага нимага кетди деб. Бу борада нима дея оласиз?

— Ростини айтадиган бўлсам, ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш иштиёқи жуда кучлилик қилди. Зеро хорижий лигаларда тўп суриш орқали футболчи анча ўсади. Мана энди Қатар чемпионатида ўз кучимни синаб кўраман.

— Нима деб ўйлайсиз, «Локомотив»ни бир нечта футболчилар тарк этган бўлишига қарамай, жамоа бу йил ҳам чемпионлик учун кураша оладими? Бу борада фикрингиз қандай?

— Менимча, жамоа ҳеч ҳам кучсизланмайди. Зеро “Локо” қишки трансферлар пайтида анчагина яхши ҳаридларни амалга оширди. Таркибга қўшиб олинган футболчилар анча маҳоратли. Шунинг учун ҳам “Локомотив”нинг янги мавсумда ҳам ўтган йилги муваффақиятларни такрорлай олишига ишонаман. Насиб этса, жамоа янги мавсумда Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятга эриша олади.

— Шу ўринда жамоамиз мухлисларига нима деган бўлардингиз?

— Шу ўринда “Локомотив”нинг аҳил жамоасига ва унинг ажойиб ишқибозларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Зеро бу жамоада ажойиб дамларни ўтказдим. Бу вақт ичида мени барча қўллаб-қувватлаб турди. Ана энди мен ҳам “Локо”га мухлислик қиламан, унинг ҳар бир ғалабасидан қувонаман. “Локомотив”нинг мухлисларига омад ва бир олам қувонч тилайман. Умид қиламанки, ҳали яна учрашамиз!

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:46, 16.01.2017. Ўқилди: 8042 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик