Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Катта пулларга учмаган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Якунига етган йилда ақл бовар қилмас таклифлар ва уларга рад жавобини берган футболчилар ҳақида кўп гапирилди. Soccer.ru бу борадаги маълумотларни жамлаб, Месси, Златан ва бошқа юлдузларнинг нима сабабдан йирик мамлакатга рад жавоби беришганини тушунтиришга қарор қилди.

Златан Ибрагимович («МЮ»)

Таклиф: Йилига 100 млн. евро (суммада 300 млн. евро)

Шу йил баҳорида Райола жуда ғазабланди, ваҳоланки, ҳеч нима қилолмаслигини яхши тушуниб турарди ва «Манчестер Юнайтед»нинг Златан учун берадиган пулларига қаноат ҳосил қилиши лозим. Ахир ёзда Погбани мўмайгина маблағга сотган агент Ибрагимович келишувига дахл ўтказиш ҳуқуқига эга эмасди. Шведга эса дастлаб йиллик маоши 76 миллион евролик таклиф маъқул тушмаганди, чунки Моуриньо яқинда бу борада аниқ фикр билдирди: «Златан Англияга дам олиш учун эмас, ўйнаш учун келган». Маҳоратли ҳужумчи сўнгги 7 баҳсда 8та гол уриб, аслида ҳам шундай эканлигини исботлади. Шунга қарамай, келажакда Ибрагимовичнинг пул учун сафарга отланиши эҳтимоли йўқ эмас. Айниқса, гап 143 миллион евро ҳақида борадиган бўлса. Тўғри, Райола оммавий тарзда ушбу сумма максимум 100 миллион эканини таъкидлаганди.

Лионель Месси («Барселона»)

Таклиф: Йилига 100 млн. евро (суммада 500 млн. евро)

Месси Хитойда Лавесси шериклигида «Хэбэй Чайна Форчун»да ўйнаш учун жуда мағрур ва ёш ҳисобланади. Боз устига, «Барселона» Лео билан келишувни узайтирмоқчи: ҳаммаси клуб ва афсонавий ҳужумчини қониқтирадиган шартлар асосида амалга оширилади. Ё хитойликларнинг ярим миллиардга тенг беш йиллик шартномалари у қадар жиддий кўрилмаган ёки Мессининг вакиллари Неймарнинг агентлари услубини қўлламоқчилар. «Барса» 24 миллион ўрнига 35 миллион таклиф этиб улгурди, аммо бу келишувда солиқлар инобатга олинмаган. Испанияда эса бу масала футболчиларнинг оғриқли нуқтасига айланиб улгурган. Агар Лионелнинг ёши ўтиб бораётгани инобатга олинса, у Хитой сафаридан фақат фойда кўриши мумкин. Ўз навбатида, салбий жиҳатлари ҳам бор, ахир ке-йинги йили уйланиши, қўшимчасига Роналдудан «Олтин тўп»ни қайтариб олиши керак. Мабодо рафиқаси миллиардер хоним бўлишни хоҳлаб қолса-чи?

Сеск Фабрегас («Челси»)

Таклиф: Йилига 31 млн. евро (суммада 124 млн. евро)

Конте Оскарнинг Хитойга кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарга изоҳ бераркан, футболга иштиёқ, пулга бўлган иштиёқдан устунроқ туриши лозимлигини таъкидлади. Италиялик мутахассис ҳақ, аммо мазкур ҳолатда Виллианнинг ҳам бу борадаги фикрига қўшилмай илож йўқ - Оскар оиласини ўйлаши лозим. Боз устига, у ҳозирги «Челси»нинг асосий таркибида етакчи ўйинчи ҳисобланмайди. Рамирес билан биргаликда бошқаларга ўрнак бўлишни режалаштирмоқда. Шу ўринда Сеск ҳам Лондонни тарк этиш тадоригини кўрмоқда. Демак, фақат уни букмекерлар ва экспертлар кутаётган клубларга кетиши шартмас. Мисол учун, «Гуанжоу Эвергранд» 31 миллион еврога тенг йиллик маош таклиф этса, «ПСЖ»дагиларнинг чақирувида маъно қоладими? Испаниялик ярим ҳимоячи рад жавоби беравергач, сумма миқдори 47 миллионгача ошди. Демак, Фабрегас фикрини ўзгартириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Уэйн Руни («МЮ»)

Таклиф: Йилига 30 млн. евро (суммада 90 млн. евро)

Рўйхатдаги қўшниларнинг кўп ҳолларда рад жавоби беришаётганини тушуниш мумкин - футболчилик фаолиятини ривожлантириш нуқтаи назаридан бу тўғри. Аммо ўзига хос феъл-атворга эга Руни хитойликлар раъйини қайтараверса, хатога йўл қўйиш хавфи остида қолади. Ахир у билан жиддий қизиқишмоқда. «Пекин Гуоан» президентининг айтишича, у ҳаттоки, «МЮ» клуби ва Англия терма жамоаси фахрийси билан учрашган. Аввалроқ «Қизил иблислар» билан шартномаси 2019 йилгача тузилган ярим ҳимоячининг Чин ўлкасида уч мавсум давомида 90 миллион евро олиши мумкинлиги айтилганди, бироқ вакиллар Рунини кўндиришни уддалай олишмади. Шунга қарамай, агентлар қўлида «кўзир» бор - айтишларича, Уэйннинг қизлар билан суратга тушиши ва сўнгги можаролар футболчининг рафиқаси ёқмаяпти. Балки, Хитой варианти орқали муаммоларга ечим топар?

Марек Ҳамшик («Наполи»)

Таклиф: Йилига 20 млн. евро (суммада 80 млн. евро)

Марек «Наполи»да ўсмирлик давридан буён ўйнаб келмоқда. Гарчи словакиялик бўлсада, Неаполнинг ҳақиқий фидойисига айланган. У ва маҳаллий «босс»лар ўртасида илиқ муносабат ўрнатилган - уларни шундай деб атай турайлик. Аммо бу билан Италия жанубида футболчиларни куч билан ушлаб туришади, дейиш нотўғри. Мабодо, четдан келган таклиф ўйинчини қониқтирса, ҳеч ким унинг оёғидан боғлаб қўймайди. Жуда борса, Гонсало Игуаин сингари сотқинга чиқаришлари мумкин. Шунда ҳам «Ювентус»га рад жавобини берса, албатта. Борди-ю, Фабио Каннаваро бошқарувидаги клубга ўтса ҳам Гамшик «Наполи» афсонаси бўлиб қолаверади. Марек ҳозирча содиқлик ҳар қанча пулдан муҳимроқ, деган фикрда. Бу ҳолат, табиийки, юксак эътирофга сазовордир.

Лука Модрич («Реал»)

Таклиф: Йилига 20 млн. евро (суммада 80 млн. евро)

Ёзда Лука иккита таклиф олди. Дастлаб йилига 15 миллион евро. «Реал» билан келишувлар бошланганидан кейин эса сумма миқдори 20 миллионга етди. Бундай паллада футболчилар иккиланиб қолишади. Ахир Иньестанинг маоши ҳам 15 миллион бўлиб, солиқлардан сўнг 7,5 миллион қолади. Мультимиллионерлар олами учун бу катта маблағ эмас, албатта. Иньеста, Модрич ёки Рамос сингари афсонавий ва бебаҳо футболчилар учун ҳужумчиларга нисбатан камроқ пул тўлашаётгани позициядаги тафовут дискриминациясига ўхшайди. Ноёб ўйинчилар ўзларини Хитойга бахш этишга рози бўлсаларгина ўнлаб миллионлар олишлари мумкин. Бироқ Лука 31 ёшга тўлганига қарамай, Чин юрти вакилларига рад жавобини берди. Бунинг учун «Реал»дан 2020 йилгача чўзиладиган янги шартномага эга бўлиб, навбатдаги финалда ғалаба қозониш имкониятини сақлаб қолди.

Марио Манжукич («Ювентус»)

Таклиф: Йилига 8 млн. евро (суммада 32 млн. евро)

«Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси «Ювентус» захирасига «михланиш» хавфи остида қолганди. Шундай паллада хитойликлар Манжукичга тўрт мавсум учун 32 миллион евро таклиф этишганида хорватнинг кўнишини кутганлар кўпчиликни ташкил қилганди. Марио эса рад жавобини бериб, тахминлар нотўғри эканини исботлади. У Игуаин мослашиш жараёнини якунлагунига қадар «Ювентус»га кўмаклашишни хоҳлаб, «А» сериянинг янги мавсумида кўплаб учрашувларда майдонга тушишга улгурди. Балки Манжукич жамоадаги энг сермаҳсул ҳужумчи эмасдир, лекин барибир, Хитой сафарига отланишга ҳали эрта.

Хавьер Маскерано («Барселона»)

Таклиф: Йилига 16,7 млн. евро (суммада 50 млн. евро)

Хитойда ўтадиган уч йил учун - 50 миллион евро. Мудофаа чизиғида тўп сураётган ёши катта футболчи учун ёмон таклиф эмас, тўғрими? Ҳойнаҳой, Хавьернинг бунга қадар «Барселона» билан оғзаки келишувга эришгани осиёликларга рад жавоби беришига туртки бўлган. Таклиф оддий эмасди, аммо ҳимоячи лафзини бузишни хоҳламади. Маскеранонинг Испаниядаги маоши анча кам - солиқлардан ташқари йилига 5 миллион евро ишлаб топади. Агар аввалроқ молиявий қонунчиликда можароларга йўлиққанини инобатга олсак, солиқчиларга қарши чиқишни истамаса керак. Ахир қамоққа тушса, жарима тўлаш билан қутулолмайди. Маскерано ёши ўтиб қолган паллада 50 миллион евродан воз кечди. Бундан кўринадики, у «Барселона», жамоаси ва Европа футболини жуда севади.

Висенте Дель Боске (Испания)

Таклиф: Йилига 10 млн. евро (суммада 30 млн. евро)

Сеньор Висенте ўн миллион еврога тенг йиллик маош таклиф этишганини тасдиқлади. Яъни, 2018 йилги мундиал бошлангунга қадар Хитой термасида ишлаб, шахсий пенсия жам­ғармасини 30 миллион еврога бойитиш имконини қўлга киритганди. Бироқ Дель Боске таклифни жиддий қабул қилмади, аниқроғи, у билан танишишни ҳам хоҳламади. Жаҳон ва Европа чемпионини катта эҳтимол билан Чин юрти миллий жамоаси устозлигига тайинлаш кўзда тутилганди. Клуб бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунчаки, испаниялик мутахассис хитойча иероглифларнинг нимани англатганини тушунмади. Мазкур ҳолатда соғлиқни сақлаш биринчи галдаги вазифа эканлигини тушуниш лозим. Бутун дунё бўйлаб давом этадиган парвозлар Дель Боскени чарчатди. Боз устига, уни Хитойдан келган таклиф заррача қизиқтирмади. Ушбу мураббийнинг пули етарлича, эвараларигача етади.

Эдинсон Кавани («ПСЖ»)

Таклиф: Йилига 20 млн. евро (суммада 100 млн. евро)

«ПСЖ»да ўйнаган Лавесси Хитойга йўл олиб, кўзга кўринган ўйинчилар шартномаларини ошкор этиш эвазига ҳафтасига 579 минг евро оларкан. Яъни, аргентиналик футболчи Хитойда ҳар соатда 3,5 мингга эга бўлмоқда. Ҳозирги пайтда бу борада Месси ва Роналдуни ҳам ортда қолдиряпти. 30 ёшли Кавани учун катта маблағ, футболчининг ўзига 12 миллион еврога тенг йиллик маош (солиқдан ташқарими, йўқми, ҳали аниқланмаган) таклиф қилишганида, уругвайлик ҳужумчи ўйланиб қолди. Аммо бу йил ўзгача, Европадаги клублар футболига бўлган садоқат Эдинсонни жиддий таклифларга рад жавоби беришга ундамоқда.

Дарҳақиқат, аксарият футболчилар ўз қарашларига содиқ қолишмоқда. Лекин хитойликлар келгусида ҳам шундай фаоллик кўрсатишса, Халк ва Оскарнинг ортидан Хитойга бошқа кўплаб юлдузлар ҳам йўл олишлари аниқ. Ҳозирча энг машҳур футболчилар рад жавобини беришмоқда, аммо бир сонияга фикрингизни жамлаб, уларни агентлар, дўстлари, рафиқалари, ота-оналари, молиявий таҳлилчилар кўндиришга уринишаётганини тасаввур қилиб кўринг. Муаммо ҳам шунда - теварак-атрофингизда пулни футболдан устун қўядиганлар ҳар доим топилади. Ҳар бир ўйинчи орзу қиладиган барча ютуқларга эришиб улгурган Мессининг ярим миллиарддан воз кечгани унинг барча яқинларига маъқул келган деб ўйлайсизми? Умуман, Леога ЖЧ-2018дан сўнг бироз қийин бўлади. Россия саёҳати якунлангач, хитойликлар яна ҳужумга ўтиб, бу гал мегаюлдузларни қўлга киритишни уддалашлари мумкин. Қолаверса, юқоридаги рўйхатдан ўрин олганларнинг фикрлари ўзгариб қолмаслигига кафолат йўқ.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:59, 18.01.2017. Ўқилди: 14210 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик