Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шквирин ўрнига Кумиков: тайинловдан мақсад нима?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Игорь Шквирин «Олмалиқ»дан кетди. Энг аввало, «нима учун?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Клуб олий лигада 2008 йилдан буён ўйнай бошлаган ва шу вақт ичида қайд этилган натижаларга қарасак, ростдан ҳам мураббий нима учун истеъфога чиқарилгани кишини таажжубга солади. Тўғри, «Олмалиқ» ўтган йил элитада 13-ўринда қолди ва охирги 8 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди. Аммо олмалиқликлар шу вақтга қадар юқори поғоналарга даъво қилиб келганмидики, бунинг учун мураббий истеъфога чиқарилса?

«Олмалиқ» 2008 йилда 10, 2010 ва 2011 йилларда эса 11-ўринни эгаллаган. Ўша вақтларда нима учундир мураббийни ишдан бўшатишга ҳеч ким шошилмаган. Бундан эса шундай хулоса чиқарса бўладики, Шквириннинг истеъфосига натижанинг у қадар алоқаси йўқ. Тўғри-да, 11-поғонада қолдинг нима-ю, 13-ўринга тушдинг нима, фарқ катта эмас-ку. Олий лигадан тушиб кетмаса бўлгани, барибир, кучли учликка даъво қилмагандан кейин қайси ўринни олишининг нима аҳамияти бор? Шундай эмасми?

Боз устига, «Олмалиқ» мавсум давомида бирор марта қуйи ўринларга яқин келгани йўқ. Тўғри, истеъфога яна бир сабаб бўлиши мумкин - жамоанинг ўйин услуби раҳбариятга ёқмагандир. Аммо бу тахминни ҳам тезда бир четга суришга тўғри келади. Чунки «Олмалиқ» саккиз йилдан буён қандай ўйнаб келган бўлса, бу йил ҳам катта ўзгариш кузатилмади. Шундай экан, Игорь Шквириннинг истеъфосида ўйин услубининг айби катта эмас. Демак, бошқа сабаб бор.

Ўйлай-ўйлай, ниҳоят, саккиз йил давомида жамоани бошқариб келган мураббийнинг ишдан кетишига сабаб топгандек бўлдик. Афтидан, «Олмалиқ» раҳбарияти жамоани янги босқичга олиб чиқишга қарор қилган кўринади. Шквирин клубни бошқарган вақт давомида бирор марта кучли учликка кира олмади. Энг яхши натижа эса 2009 йилда қўлга киритилган - 4-ўрин. Бироқ шунда ҳам медаллар учун даъвогарлик қилмаган, мавсум охирида учинчи ўриндаги «Насаф» билан орадаги фарқ 7 очкони ташкил этарди. Бўлди, бори шу. Қолган мавсумларда жамоа пастроқ ўринларни эгаллаган.

Шквирин давридаги «Олмалиқ» буткул ўртамиёна жамоа эди, бир марта беш (2013 йил) ва икки марта олтинчи ўрин (2014 ва 2015 йиллар) қўлга киритилган. Бироқ ҳеч қачон яққол аутсайдер бўлмаган. Бу йил 13-поғонада қолиб кетгани билан янаги йил яна беш ёки олтинчи ўринга қайтиши ҳеч гап эмас эди. Бунақаси аввал ҳам бўлган. Шквиринга қўйиб беришганда яна ўша олтиликка қайтишни уддаларди. Ишонамиз. Аммо кўриб турганингиздек, у истеъфога чиқарилди. Демак, клуб раҳбариятининг ўйлаб қўйган бошқа режаси бор.

«Олмалиқ» Шквирин билан барқарор ўртамиёна клуб бўлиб қолиши мумкиндир, бироқ чемпионликка даъво қиладиган ва ҳатто, кучли учликка кира оладиган жамоа яратиш унинг қўлидан келмади. Бундан кейин ҳам ўзгариш бўлишига ишониш қийин. Агар мураббийнинг «Олмалиқ»дан кетиши сабаби шу бўлса, клуб раҳбариятининг қарорини тўғри тушунамиз. Энди янги бош мураббий ҳақида гаплашсак.

Келаси мавсумдан эътиборан «Олмалиқ»ни Виктор Кумиков бошқаради. Асли келиб чиқиши россиялик бўлган бу мутахассисни ўзбек футболи мухлислари яхши танишади. У 2006 йили «Машъал»ни Ўзбекистон кубоги финалига олиб чиққан, 2009 ва 2010 йилларда эса «Насаф» билан олий лигада бронза медалларини қўлга киритган. Аммо мураббийнинг Ўзбекистондан кўра Қозоғистон чемпионатида қўлга киритган ютуқлари анча салмоқли. Кумиков 2011 йилдан то 2014 йилга қадар Қарағанданинг «Шахтёр» клубини бошқариб, икки марта чемпионликка эришди. Шунингдек, мамлакат кубоги ва суперкубогида ҳам муваффақият қозонди. Қозоғистон клублари орасида биринчилардан бўлиб еврокубокларда иштирок этди. Ўз навбатида, унинг ютуқлари муносиб тақдирланди. Кумиков уч марта - 2011, 2012 ва 2013 йилларда Қозоғистонда «Йил мураббийи» сифатида тан олинган.

Мана, энди у «Олмалиқ»ни бошқаради. Юқорида Игорь Шквирин ҳамда Виктор Кумиковни ўзаро таққосладик ва очиғини тан олиш лозим, россиялик мутахассис устунроқ эканини ҳаммамиз тушуниб турибмиз. Фақат бир истисно - бу устунликни ҳали исботлаш лозим бўлади. Тўғри, «Олмалиқ» анча тажрибали мураббийга эга бўлди. Аммо бу тайинлов қай даражада самара келтиришини янги мавсумда кўриб оламиз. Кутганларимиз эса - «Олмалиқ» чемпионликка даъвогар клублар сафига ўтсин ва Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этсин. Олдиндан айтамиз, буни амалга ошириш анча қийин бўлади. Зеро, Қозоғистонда «Шахтёр» билан икки эмас, тўрт марта чемпионликка эришиш мумкин, бироқ олий лигада «Локомотив», «Бунёдкор», «Насаф» ва «Пахтакор»нинг орасига кириш осон эмас. Бу ёқда «Бухоро» билан «Қизилқум» ҳам қўл қовуштириб турмаслиги та-  йин.

Биз чемпионлик ҳақида гапирмаяпмиз, кучли учликка ҳам розимиз. Акс ҳолда, Игорь Шквиринни истеъфога чиқариш шарт эмасди. «Олмалиқ» шундоқ ҳам барқарор ўртамиёналар сафига кирарди (охирги мавсум ҳисоб эмас). Хориждан мураббий олиб келинибдими, демак энди марҳамат қилиб, медаллар учун курашсин...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:20, 18.01.2017. Ўқилди: 7955 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик