«Лион» президенти Мемфис Депай харид қилинаётганини тасдиқлади
«Лион» президенти Жан-Мишель Ола «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мемфис Депайнинг харид қилинаётгани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдириб ўтди.
Аввалроқ томонлар музокара ўтказиш мақсадида учрашув ўтказгани ҳақида хабар тарқалганди.
«Биз Депайнинг трансфери юзасидан «МЮ» билан келишувга эришдик, энди расмиятчиликларни охирига етказиш қолди», — деди Ола.
22 ёшли Депай Англия чемпионатининг ушбу мавсумида бор-йўғи 4 марта майдонга тушди. Узоқ вақт давомида унинг «Эвертон»га ўтиши мумкинлиги гапирилаётган эди.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:35, 19.01.2017. Ўқилди: 6348 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар