Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лионель Мессининг янги шартномасига халал бераётган 4 сабаб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионель Мессининг “Барселона” билан имзоланиши керак бўлган янги шартномаси узун қисмли роман ҳолига келди. “Барселона” клубининг ўз етакчиси билан янги шартнома борасидаги музокаралари олдинга силжимаяпти. Нега? Бунга эса қуйида 4 асосий сабабларни кўрсатишимиз мумкин.

Бир неча ойлардан буён икки тарафнинг ҳам янги шартнома имзолаш истагини ОАВда айтаётганига қарамай, ҳеч қандай амалий натижага эришилмади. Хўш, қандай тўсиқлар бор?

Пул, албатта илк сабаб

Аргентиналик ҳужумчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йил июнида ўз ниҳоясига етади. Месси эса табиийки, янги шартномасида маошини сезиларли ортишини талаб қилмоқда. Marca спорт нашрига кўра, беш карра “Олтин тўп” соҳиби Роналдунинг йиллик маошидай катта маблағни талаб қилмоқда. Ўтган йил декабр ойида Роналду йилига соф 23,6 миллион евро маош оладиган бўлганди. Ҳозирда «Барселона» жамоаси юлдузи – йилига соф 20 миллион евро ишлаб топади. Ўтган йили клубнинг йиллик даромади 679 миллион еврони ташкил этди ва клуб ўз етакчисининг талабларини қондиришга жавоб берадиган вариантлар излаётгани турган гап.

Ҳар нарсанинг чегараси бор

Асосий муаммо шундаки, “Барселона” клуби футболчиларнинг маоши учун бюджетининг 70% дан ортиғини сарфлай олмайди. Луис Суарес ва Неймар билан имзоланган янги шартномалар бу клуб бюджетини чегаралаб қўйди. Клуб ижрочи директори, Оскар Грау яқинда берган интервюсида, клуб ўз етакчисини жамоада олиб қолиш истагида эканлигини, аммо ақл билан иш тутиш кераклигини айтиб ўтганди.

Клубдан Луис Энрикенинг кетиши

Спорт нуқтаи назаридан, Лионель Месси жамоани келгуси мавсумларда қайси мураббий бошқаришини ҳам талаб қилиши мумкин. Келаётган июнь ойида шартномаси тугайдиган Луис Энрикенинг эса жамоадан кетиши аниқроқдек кўринмоқда. Бир қанча спорт нашрлари, Месси ҳатто Луис Энрикега ўринбосар топиб қўйганини ҳам айтишмоқда. Албатта, янги мураббий танлашда, росариолик «футбол даҳоси» ўз сўзига эга. Бунга исбот сифатида, ватандоши Херардо Мартинонинг жамоага келишида Лионель Мессининг фикрлари инобатга олинганини эслаб ўтиш кифоя.

Гвардиола воқеалар ривожини кузатмоқда

Аргентиналик юлдуз учун Пеп Гвардиола алоҳида мавқеъга эга. Айнан унинг қўл остида жаҳон даражасидаги юлдуз бўлиб порлаган эди. «Шаҳарликлар» эса бир неча мавсумлардан бери «Барселона» 10-рақамли етакчисини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Каталониялик мураббийнинг жамоага олиб келиниши эса «Манчестер Сити»га умид учқунларини олиб келгандек. Англия матбуоти, инглиз жамоасининг беш карра «Олтин тўп» соҳиби учун ақл бовар қилмас таклиф қилаётганини айтишдан чарчамаяпти. Агарда, «Барселона»да воқеалар ривожи кўнгилдагидек кетмаса, Пеп Гвардиола уни «шаҳарликлар» сафига ўтишга кўндириши эҳтимоли жуда катта.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 19:28, 20.01.2017. Ўқилди: 22189 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик