Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна сенсация бўладими? Истомин AO-2017 нимчоракфиналида дунёнинг 15-ракеткасига қарши кортга чиқади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

Теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Australian Open–2017 турнирининг нимчорак финалида ATP рейтингида 117-ўринда бораётган ўзбекистонлик Денис Истомин дунёнинг 15-ракеткаси – болгариялик Григор Димитровга қарши кортга тушади.

Нимчорак финал йўлида Истомин аввал ATP рейтингида 170-ўринда бораётган хорватиялик Иван Додигни (6:1, 6:4, 3:6, 7:5), кейин эса жаҳоннинг 2-ракеткаси Новак Жоковични (7:6, 5:7, 2:6, 7:6, 6:4) сенсацион тарзда мағлубиятга учратиб, халқаро нашрларнинг эътиборига тушди. Учинчи даврада эса ўзбекистонлик тенничи дунёнинг 31-ракеткаси – испаниялик Пабло Каррено Бустага (6:4, 4:6, 6:4, 4:6, 6:2) имконият қолдирмади.

Григор Димитровнинг 1/8 финалига қадар йўли бироз осон кечди. Биринчи даврада у австралиялик Кристофер ЎКоннеллни (ATP 231-ўрин), иккинчи даврада Жанубий кореялик Хён Чунгни (ATP 105-ўрин) мағлубиятга учратди. Учинчи даврада эса Димитров дунёнинг 18-ракетаси – франциялик Ришар Гаскени таслим қилди.

30 ёшли Истомин болгалиялик 25 ёшли теннисчи билан атиги бир марта тўқнаш келган. 2014 йили Шанхайдаги Masters турнирида Григор Димитров 6:3, 6:3 ҳисобида Истоминдан устун келганди.

Денис Истомин ва Григор Димитров ўртасидаги 1/8 финал учрашуви эртага, 23 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоиз, Australian Open–2017 турнирининг нимчорак финалига чиққан Ўзбекистон вакили 165 минг доллар мукофот пули ва 90 рейтинг очкосини нақд қилиб бўлди. Агар у чорак финалга йўл олса, 330 минг доллар ва 360 рейтинг очкосига эга бўлади.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:07, 22.01.2017. Ўқилди: 11798 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик