Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • 1:3
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • 2:2
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • 0:0
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • -:-
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 31.01.2026 13:00
      • Таиланд
      • 1:0
      • Вьетнам
      • 31.01.2026 13:00
      • Кувайт
      • 7:2
      • Ливан
      • 31.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • 1:1
      • Ироқ
      • 31.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • 3:2
      • Жанубий Корея
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • -:-
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Малайзия
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 0:4
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:2
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • 3:2
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Эспаньол 22 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Жирона 22 25
12 Эльче 22 24
13 Севилья 21 24
14 Атлетик Бильбао 21 24
15 Валенсия 21 23
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шаҳзод БЎРИЕВ: «Ўйинларни футзал эмас, балетга қизиқадиган ҳакамлар бошқаряпти»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Интервьюлар
A A A

Профессионал футзалдаги фаолияти мобайнида икки карра Ўзбекистон чемпиони, тўрт маротаба мамлакат кубоги соҳиби, «Ардус» клуби таркибида Осиё вице-чемпиони бўлган Шаҳзод Бўриев кутилмаганда катта спортдан кетишга қарор қилди. У футзалдаги фаолиятини якунлаб, ўзини умуман бошқа соҳада синаб кўришни афзал билди. Унинг футзалдаги сўнгги жамоаси «Металлург» клуби бўлиб қолади. Шаҳзод жорий мавсумда айнан бекободликлар сардори сифатида жамоадошларини майдонга бошлаб тушаётганди. Биз шу мавзу юзасидан Шаҳзод Бўриевдан интервью олдик.

- Шаҳзод, футзалдан кетибсиз, деб эшитдик. Шу ростми?

- Ҳа, бу маълумотни тасдиқлайман. Гоҳида шундай кутилмаган қарорлар ҳам қабул қилиб туриш керак экан (кулади).

- Нима учун бундай қарорга келдингиз? Ҳали бироз эрта эмасмиди?

- Йўқ. Ўйлайманки, ўзим учун энг қулай пайтни танладим. Яъни, нафақат иш фаолиятимда, балки ҳаётимда ҳам ўзгариш қилиш даври етганди. Албатта, бу қарорга оила азоларим билан маслаҳатлашган ҳолда келдим.

- Бу қарорга келиш осон бўлмагандир?

- Албатта. Шунча вақт шуғулланган севимли машғулотингизни, таъбир жоиз бўлса, касбингизни тўхтатиш жуда ҳам қийин бўларкан.

- Бу масалада мураббийлар билан гаплашдингизми?

- Қароримни «Металлург» клуби бош мураббийи Николай Одушевга айтдим. Севимли жамоамга айланган «Ардус» клуби мураббийлари эса бундан бехабарлар.

- Одушев қандай маслаҳат берди?

- Яқинда янги оила қурганим учун тўғри тушунди ва шу нуқтаи назардан мени қўллаб-қувватлади. Келгуси ишларимда омад тилади. Агар алдаб ёки баҳона қилиб бошқа жамоага ўтиб кетсам, қаттиқ хафа бўлишини айтди.

- Энди қайси соҳада ишламоқчисиз?

- Ишлаб чиқариш соҳасида ўзимни синаб кўрмоқчиман. Айнан шу йўналишда билим ва кўникмага эгаман, деб ўйлайман.

- Футзалда нима топдингиз-у, нима йўқотдингиз?

- Бу саволга икки хил жавоб беришим мумкин. Биринчиси, футзалга келган пайтим ўз соҳамни ташлаганим. Бундан афсусланаман. Балки, ўшанда футзалга ўтмаганимда ҳозирча тадбиркорлик соҳасида анча ўсишга эришган бўлармидим? Иккинчиси, футзал орқали қиёматли дўстлар орттирдим. Умуман олганда, топганларим кўпроқ бўлди. Икки бор Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Тўрт маротаба мамлакат кубогини қўлга киритдик. «Ардус» жамоаси билан бирга клублар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси вице-чемпионига айландим. Албатта, бу ютуқлардан хурсандман. Ёшим улғайганда афсусланмайдиган натижаларга эришдим.

- Терма жамоада ўйнаш ҳам насиб қилди...

- Худди шундай. Лекин терма жамоадаги ўйинларим билан мақтана олмайман. Учта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урганман. Тошкентда ўтган Осиё чемпионати саралаш ўйинларида терма жамоа либосини кийган эдим.

-  Энг совриндор клубимиз «Ардус» Ўзбекистон чемпионатида нотекис ўйин кўрсатяпти. Бунинг сабабларини нималарда кўряпсиз?

- Ҳозир «Ардус» жамоасида авлодлар алмашинуви даври кетяпти. Таркиб тўлалигича ёш футзалчилардан иборат. Хосе Мария Мендез шу орқали Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини шакллантирмоқда. Табиийки, ёш футзалчиларга тажриба етишмаяпти. Ишончим комил, бу жамоа келаси йили чемпион бўлади.

- Чемпионатдаги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Рақобатбардош жамоалар кўпайиб боряпти. Лекин кўп ҳолларда бу ўсишга савияси паст ҳакамлар халал бериб қўймоқда. Ўйинларни футзал эмас, балетга қизиқадиган ҳакамлар бошқаришяпти. Бу галги чемпионатда деярли тенг кучга эга 4та жамоа совринли ўринлар учун курашяпти.

- Демак, Ўзбекистон чемпионатида футзал ҳакамлиги унчалик яхши эмас?

- Футзалда фақат нафас олиш ва югуриш мумкин. Ҳакамлар олдида ҳатто гаплашиш ҳам мумкин эмас. «Шу бола мен ҳақимда гапиряпти-ёв», деб сариқ ёки қизил карточка кўрсатади.

- Чемпионатнинг ўтказилиш формати ҳақида нима дея оласиз? Боиси, шундай пайтлар ҳам бўлдики, эрталабки соат 10:00да ҳам ўйинлар ўтказилди.

- Фикрингизга қўшиламан. Соат 10:00да бошланган ўйинларда ўзим ҳам бир неча маротаба майдонга тушганман. Учрашувга бориш учун эрталаб соат 7да уйқудан туриш керак. Бу вақтда ҳали организм чала уйқуда бўлади. Балки, вақти келиб бу масаланинг ечимини ҳам топишар.

- Терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез билан ишладингиз. Испаниялик мутахассис қандай мураббий, ҳаётда қанақа инсон?

- Бундай мураббийни умримда кўрмаганман. Қўйиб берса, 24 соат машғулот ўтказади. Ўз ишини жуда ҳам яхши кўради. Машғулотларда борини бериб ишлайди. Тартиб-интизомни биринчи ўринга қўяди. Ҳаётда жиддий инсон, жуда кам кулади. Терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш орқали қандай даражадаги мураббий эканлигини амалда исботлаб қўйди.

- Келажакда балки мураббийлик соҳасида ўзингизни синаб кўрарсиз?

- Ёш болалар билан ишлашим мумкин. Лекин катталарга мураббийлик қила олмайман. Эҳтиросга берилиб кетадиган одатим бор. Ҳимоячи бўлганим учунми, қизиққон характерга эгаман.

- Футзалга қай тариқа қизиқиб қолгансиз? Нима учун футболчи бўлмагансиз?

- Ўзи фаолиятимни катта футболда бошлаганман. Лекин жиддий жароҳат сабаб футболдан кетишимга тўғри келган. Тиззамдан олган жароҳат туфайли бир ярим йил мобайнида тўп тепмадим. Бу орада солиқ соҳасида иш бошладим. Кейин дўстимнинг таклифи билан ҳаваскор футзал жамоасида ўзимни синаб кўрдим. Ўйинларни кузатиб юрган мураббийлар ўша жамоадан мен ва дўстим Фарҳод Абдумавлоновни «Ардус» клубига таклиф қилишди.  Футзалдаги фаолиятим айнан шундан сўнг бошланган.

- Қайси футбол жамоасида ўйнагансиз?

- Тошкентнинг «Чилонзор» клубида тўп сурганман. 2001-2006 йиллар оралиғида Прокофьев Борис Андреевич қўл остида ўйнаганман. Ўша жамоадан мен ва Акбар Тўраев ҳозиргача профессионал спортдамиз. Қолганлар ўз фаолиятларини аллақачон якунлаб бўлишди. Энди бу рўйхатдан мен ҳам чиқсам, фақат Акбарнинг ўзи қолади (кулади). Тўраевни «Олмалиқ»қа ўтди, деб эшитдим. Унга омад тилайман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:59, 25.01.2017. Ўқилди: 5187 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.