Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қирол Кубоги – Зиданнинг армони

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Реал» аввал ҳам бундай вазиятга тушганди. 2014 йилдаги 22 ўйинлик ғалабалар сериясидан кейин «Қироллик клуби» жаҳон футболи тахтини эгаллагандек туюлган эди. Бироқ жароҳатлар ва спорт формаси йўқотилиши мадридликларнинг ўша мавсумдаги умидларининг аксарияти 2015 йилнинг илк ойларида йўққа чиқишига сабаб бўлганди.

Тарих яна такрорланмоқда. Зидан жамоаси 40 та мағлубиятсиз ўйин ўтказиб, Испанияда рекорд ўрнатди. Ҳаммаси ажойиб тарзда кетаётганди. Бироқ Ла Лигада «Севилья»дан 2:1 ҳисобида енгилган «Реал» Қирол Кубогида «Сельта»дан айнан шу ҳисобда мағлуб бўлди ва жавоб ўйинида ҳам виголиклардан бу устунликни тортиб ололмади.

Энди требл ҳақидаги барча гапларга якун ясалди. Мадридликлар Денис Черишев можароси туфайли эрта якунланган ўтган мавсумдагидан узоқроққа борган бўлса ҳам, кетма-кет учинчи йил Қирол Кубогини эрта якунламоқда. 2014/2015 йилги мавсумда Анчелоттининг жамоасини нимчорак финалда «Атлетико» тўхтатган эди. Футболчи сифатида ушбу совринни юта олмаган Зидан учун эса Кубок мураббий сифатида ҳам армон бўлиб қолмоқда.

«Сантяго Бернабеу»да кечган дастлабки ўйинда «Реал» 40 ўйинлик мағлубиятсиз церийадан кейин кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Шунга қарамай жамоа ўзини ўнглаб олиб, Ла Лигада «Малага»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишга эришди, бироқ бу ўйинда Марсело ва Модричнинг йўқотилиши қимматга тушди. Гарет Бейл ҳали ҳам сафга қайтмаган, Хамес Родригеснинг жароҳати жиддийлашган, Пепе, Дани Карвахал ва Рафаэл Варан ҳам ушбу рўйхатда бўлган бир пайтда жароҳатлар туфайли йўқотишлар ўз сўзини айта бошлади.

Вигода Зидан кутилмаганда Каземирони марказий ҳимояга, Рамоснинг ёнига жойлаштирди, қанотларда эса Данило ва Начо ўйинни бошлади. Бу эса ўзини оқламади. Бразилиялик ярим ҳимоячи янги позицияда ўзини йўқотиб қўйди. Биринчи голда эса Начо хатога йўл қўйган бўлса, Данило уни ўз дарвозаси томон тўғрилаб қўйди.

Олдинги чизиқда Роналду ва Бензема кўпинча бир-бирига халал берди, шундай бўлса ҳам португалиялик футболчи иккита хавфли вазиятни юзага келтира олди. 62-дақиқада эса тўрт карра «Олтин тўп» соҳиби жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантириб, жамоасига янги умид бағишлади. Бироқ мадридликлар иккинчи голга ҳаракат қилаётган бир вақтда Даниэл Васс «Сельта»ни яна олдинга олиб чиқди. Лукас Васкеснинг голи эса натижа учун етарли бўлмади ва «Сельта» ҳақли равишда ярим финалга йўл олди.

«Реал» учун Васкеснинг голи олдинроқ урилганида балки фойдаси бўлиши мумкин эди. Аммо 4-4-2 тактик схемасида на олдинги чизиқдаги Роналду ва Бензема, на орқа чизиқдаги Каземиро ва Данило ўзини яхши ҳис қилмади. Зидан тактика ва таркибни танлашда хатога йўл қўйди.

40 ўйинлик мағлубиятсиз церийадан кейин жароҳатлар инқирози мадридликларнинг требл орзусини йўққа чиқарди. Энди эса Бейл, Марсело, Модрич сингари етакчилар сафга қайтгунча «Реал» Ла Лига ва Чемпионлар лигаси учун курашни давом эттиришига умид қилади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:31, 26.01.2017. Ўқилди: 8998 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик