Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Таниб бўлмас «Барселона»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания Ла Лигасининг 20-турида «Барселона» Суареснинг 90-дақиқада урган голи эвазига аранг мағлубиятдан қутулиб қолди. Энди турнир жадвалидаги вазият каталонияликларни қийин аҳволга солиши мумкин.

Майдонга баъзи етакчиларсиз (Бускетс ва Иньестанинг жароҳатлари бор) ва Энрикенинг қилган баъзи ротациялари туфайли жамоанинг ўйини қовушмади. Ҳимоядаги саросима ва “Бетис”нинг кўрсатган босими каталонияликларни шошириб қўйди. “Бетис” футболчилари ўйинни анча юқори кайфиятда бошладилар. Биринчи бўлимда бир қанча ҳавфли вазиятлар яратди. Аммо ҳар сафарида бироз аниқлик етишмади.

“Барселона”нинг ўйини биринчи бўлимда умуман қовушмади. Бир вазиятда Люка Дин ва Матйўларининг бир-бирига ноаниқ узатишлари сал қолса жамоага қимматга тушарди. Рубен Кастронинг зарбаси эса тўғри Тер Штегенга келди. Каталонияликлар Неймарнинг 37-дақиқада берган зарбаси билан эсда қолишди. Адан эса бу вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди. Умуман, биринчи бўлимда “МСН”нинг ишлари юришмади.

Иккинчи бўлим ҳам анча эҳтиёткорлик билан бошланди. Жамоалар ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужум қилдилар. Учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида мухлислар ажойиб ўйин гувоҳи бўлдилар. 71-дақиқада, Себалёснинг чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Бир неча дақиқа ўтиб эса Рубен Кастронинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига бориб тегди. Иккала зарбада ҳам бироз омад етишмади. 75-дақиқага келиб Алегрианинг аниқ зарбаси эвазига, мезбонлар олдинга чиқин олди. Бурчак зарбасидан кейин саросимага тушиб қолган каталонияликлар гол ўтказиб юбордилар. Бу голдан сўнг “Барселона” қайсидир маънода “уйғониши” керак эди. Қарши ҳужумга отланган “Барселона” гол уришга эришди. Бироқ учрашув бош ҳаками голни инобатга олмади.

“Бетис” ҳужумчилари яна ҳужумга зўр берди. 85-дақиқада Пикедан ажойиб тарзда қочиб кетган Рубен Кастрога яна омад етишмади. Бирга-бир вазиятда дарвозабон Тер Штеген жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Якунда, “Барселона” қийин кечган учрашувда қутқариб қола олишлари мумкин бўлган ишни – яъни дурангни қўлга кирита олди. Ўйиннинг 90-дақиқасида “Бетис” футболчиси ўз жарима майдончасига яқин жойда тўпни Мессига олдириб қўйди. Месси эса жамоадоши Луис Суаресга тўпни ажойиб тарзда етказиб берди. Бирга-бир вазиятга чиққан Суарес эса зарба беришда адашмади.

Бу дуранг каталонияликларни қийин вазиятга солиб қўйди. Ҳозирча ушбу дуранг эвазига “Севиля” билан бир хил очко тўплаган “Барселона” 2-поғонага кўтарилиб олди. Бироқ, мадридликлар ва андалусияликлар ўз учрашувларини энди ўтказишади. Агарда икки таъқибчилари ғалабага эришса “Барселона”дан сезиларли тарзда ўтиб кетишади. Албатта, бунинг учун, “Севиля” “Эспанёл”ни, Зидан шогирдлари эса “Реал Соседад”ни мағлуб этишлари талаб этилади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 20:40, 29.01.2017. Ўқилди: 18387 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.