Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола «Манчестер Сити»даги вазиятни ўнглай оладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Рақамларга назар солинса, Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»си Премьер Лиганинг 22 тури ортда қолган бир пайтда Мануэл Пеллегринининг ўтган мавсум шу даврдаги натижасидан яхшироқ эканлигини айтиш қийин. Гвардиола ҳам Пеллегрини сингари 13 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубият қайд этиб, 43 та гол урган. Бироқ жамоа ушбу мавсумда аввалигисидан 7 та кўп гол ўтказган (28 та). Хўш, ишлар аслида қай даражада ёмон?

Бир неча муҳим омиллар натижасида жамоада хатолар юзага келган. Биринчидан, бу Гвардиолага алоқаси бўлмаган хатолардир. «Сити» 2012-йилда Майконни сотиб олганидан кейин қанот ҳимоячиларига пул сарфламади. Бакари Саня 2014-йилда эркин агент сифатида қўшилган бўлса, Гвардиоланинг илк трансфер мавсумидаги уринишлар зое кетди. Гвардиола ҳақида китоб ёзган Марти Перарнаунинг сўзларига кўра, у барча қанот ҳимоячилари 30 ёшдан ошганлигидан ва бошқа футболчиларни олиб келолмаганлигидан қаттиқ ранжиган.

Шунингдек, Гвардиола икки марказий ҳимоячи олиб келишни ҳам истаган, бироқ «Сити» фақат Жон Стоунз билан кифояланган. Билбаонинг «Атлетик» клуби ҳимоячиси Аймерик Лапорте учун курашда эса «шаҳарликлар» ҳеч нарса қила олмаган. Буларнинг барчаси Гвардиола мавсумни ўз талаблари даражасида бўлмаган ҳимоячилар билан бошлашига мажбур бўлишига олиб келган.

Мураббий ҳимоя марказида чап оёқда ўйновчи футболчи бўлишини исташи туфайли Александр Коларов кўпинча яхши ўйин кўрсатолмаганига қарамай доимий равишда майдонга туширилди. Лапорте келганида бу муаммо бўлмас эди. Гвардиоланинг таркибни танлашдаги бу хатоси бутун мавсумдаги муваффақиятсизликларга сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Премьер Лига пешқадами «Челси» билан орадаги фарқ бунчалик йириклашганига изоҳ берар экан, «Лестер» ва «Эвертон»дан учралган мағлубиятлардан кейинги интервюларидан фарқли равишда Гвардиола хотиржам тарзда хатоларини тан олиб, муаммоларга ечим топиш мумкинлигини маълум қилди. Испаниялик мутахассис «Барселона» ва «Бавария»да йўлга қўйган позитсион ўйин унинг футбол дунёқарашида энг асосий жиҳат эканлигини, буни «Сити»га жорий этиш учун эса аввалги жамоаларидан кўра кўпроқ вақт кетишини айтди.

«Менимча, биз жуда кўп нарса ўргандик, бошида кўп жиҳатларни яхшилашга эришдик, бироқ кейин тўхтаб қолдик. Шунчаки тўхтадик…Бу камтаринлик ёки тортинчоқлик бўлиши мумкин, аммо бу ерда менинг хатойим бор», – деди Гвардиола. У тилга олмаган асосий хато эса ихтиёридаги футболчиларни ўз даражаларидан яхшироқ деб ўйлаганидир.

«Сити» бошқарувидаги дастлабки 12 ўйинида 10 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этгач октябр ойидаги терма жамоалар ўйинлари таътилидан кейин Гвардиола ўз режаларини ошкор қила бошлади. У уч кишилик ҳимоя ёки рақибга қараб уч, тўрт ва беш кишилик ҳимояга айлана оладиган тактикани қўллади. Буни у юрмасдан олдин югуришни истади, дейиш мумкин. «Мен буни қила олишимизга ишондим, футболчилар эса ишонмади», – деган эди у ўшанда.

«Лестер»дан 4:2 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейингина у бундай ўзгарувчан тактикаларни қўллашга ҳали эрта эканлигини тушунди. Барқарор тўрт кишилик ҳимоядан фойдалана бошлагач, у кейинги 9 ўйинда 6 та ғалаба қозонди. «Тоттенхем» билан 2:2 ҳисобидаги дуранг ишлар унчалик ёмон эмаслигини кўрсатган бўлса, «Ливерпул» ва «Эвертон»дан учралган мағлубиятлар ҳали яхшиланадиган жиҳатлар анча кўплигини яна бир марта намойиш қилди.

Гвардиола жамоаси Лерой Сане ва Раҳим Стерлинг сингари футболчиларнинг тезлиги эвазига қарши ҳужумлар ташкил этишда ва позитсион ҳужумни кескинлаштиришда яхши эканлигини билади, бироқ ҳимоянинг ҳамжиҳатлигига келганда муаммолар жиддий эканлигини ҳам эътироф этади: «Биз орқада ўйинни ташкиллаштириб, жамоани ҳужумга қўйишни уддалаш учун қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳозирги тушунмовчиликларнинг сабаби шудир».

Испаниялик мутахассис Англияда «Тоттенхем» ва «Челси» позицион ўйин бўйича намуна кўрсатаётганини эътироф этган ҳолда «Сити»нинг ҳам мақсади айнан шу даражага чиқиш эканлигини айтиб ўтган. У позитсион ўйинни йўлга қўя олса, раҳбариятда унга нисбатан бошқа савол қолмаслиги табиий. Бунинг учун эса аввалги хатоларни такрорламасдан, ёзда керакли футболчиалрни олиб келиш зарур. Жамоа январда шошма-шошар трансферлар қилмагани ёзга жиддий тайёргарлик кўраётганидан далолатдир.

«Сити» Гвардиола айтганидек сентябр ойида тўхтаб қолган жойидан қайта бошлаши керак. Бу кўп вақтни олиши табиий, аммо шунга арзийди ҳам. «Мен бундай яхши бўла олишимизга аминман. Кўпчилик менинг бу ердаги фаолиятим зерикарли бўлишига тайёр эди. Бироқ мен ўйинларимизни ва уларнинг видеоёзувларини кўрганимда ҳали қиладиган ишимиз жуда кўплигини айтаман ва бу жуда яхши. Менда ҳали ҳам иштиёқ бор, тугалланмаган ишим бор. Ҳали қиладиган ишим жуда кўп», – дейди оптимист мураббий.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:01, 01.02.2017. Ўқилди: 6364 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.