Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Азизов: «Мақсадим – «Дордой» орқали терма жамоадан чақирув олиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Пахтакор» жамоасидаги бир неча йиллик иштироки билан мухлислар назарига тушган ҳужумкор ярим ҳимоячи Алишер Азизов ҳам легионерга айланди. У куни кеча Қирғизистоннинг бир неча карра чемпиони - «Дордой» клуби билан шартнома имзолади. Икки томон ўртасидаги келишув бир йилга мўлжалланган. Агар ҳаммаси ижобий давом этса, битим муддатини узайтириш ҳам мумкин. Сўнгги икки мавсумни «Обод»да ўтказган футболчи ўз голлари билан клубнинг олий лигага чиқишига катта ҳисса қўшганди. Азизов 2015 йилда Ўзбекистон биринчи лигаси тўпурарига айланганди. Ҳозирда ярим ҳимоячи янги жамоаси билан Туркия йиғинида иштирок этяпти. Биз Алишер Азизов билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Алишер, Қирғизистон клуби варианти қай тарзда пайдо бўлди?

- Ҳаммаси кутилмаганда рўй берди, десам янглишмайман. «Дордой» мураббийлари агентлардан ҳужумчиларни тавсия қилишларини сўрашган. Агентлар эса 3-4 нафар футболчининг ўйинлари ёзилган дискларни уларга етказишган. Мутахассислар дискларни кўриб чиққач, менинг вариантимда тўхташибди. Кейин расман мурожаат қилишгач, таклифни кўриб чиқиб, унга розилик бердим.

- «Дордой» клубида сизни ўзига қаратган асосий жиҳат нима бўлди?

- Бу клубнинг қитъада нуфузи жиҳатидан ОЧЛдан сўнг иккинчи ўринда турувчи ОФК кубогида иштирок этиши шартнома имзолашимда асосий омил бўлиб хизмат қилди. Қолаверса, «Дордой» Қирғизистоннинг энг совриндор жамоаси ҳисобланади, доимо ўз олдига юксак вазифаларни қўяди. Бу йил ҳам жамоа мамлакат чемпиони бўлиш ҳамда кубокни қўлга киритишни мақсад қилган. ОФК кубогида ҳам имкон қадар узоқроққа боришимиз шарт. Яна шуни ҳам айтишим керак, «Дордой»даги муваффақиятли иштироким билан терма жамоадан чақирув олишни мақсад қилганман.

- Янги жамоангиз билан яқиндан танишишга улгурдингизми?

- Танишиб олдим. Бу клубда шароитлар жуда ҳам яхши экан. Менга ҳар томонлама маъқул келди. Таркибдаги деярли барча футболчилар Қирғизистон миллий ва ёшлар терма жамоаси аъзолари. Жуда истеъдодли ўйинчилар жам бўлишган. Жамоада мендан ташқари яна уч легионер бор. Уларнинг икки нафари Ганадан, яна бири Россиядан. Мақтаняпти деманг-у, лекин шароитлари ҳавас қиладиган даражада экан. Балки, «Дордой» Қирғизистоннинг энг яхши клуби бўлгани учун ҳам шундайдир.

- Жамоа бош мураббийи билан гаплашиб олдингизми? Бу мутахассис ҳақидаги илк таассуротингиз қандай?

- Ҳа, суҳбатлашдик. Анчагина талабчан ва қаттиққўл мутахассис экан. Бу йил ўзимиз қатнашадиган барча турнирларда биринчи бўлишимиз кераклигини айтди. Шунингдек, ганалик ҳужумчи билан ўзаро тушуниб ўйнашим лозимлигини уқтирди. Мураббийимиз Руслан Сиддиқов Қирғизистон футболида катта обрў-эътиборга эга. Айтишим мумкинки, у киши бизга қўшни мамлакатнинг Миржалол Қосимови экан.

- «Дордой» савиясини олий лигамизнинг қайси клублари билан тенглаштира оласиз?

- Агар «Дордой» олий лигамизда иштирок этса, бемалол 7-12-ўринларни эгаллайди. Биздаги айнан мана шу поғонадаги жамоалар билан таққослаган бўлардим. Яратилган шароитлар бўйича элитамизнинг гранд клублари билан баҳслаша олади.

- Клуб стадиони ва базасида бўлдингизми?

- Ҳа. Бишкекдаги йиғинимиз чоғида базада яшадим. Стадион ва база бир жойда жойлашган экан. «Дордой» халқаро ўйинларни терма жамоага тегишли стадионда ўтказади.

- Алишер, икки йил мобайнида «Обод»да ўйнадингиз. Адашмасак, ҳали клуб билан шартномангиз бор эди. Тошкент жамоаси раҳбарлари осонликча қўйиб юборишдими?

- Худди шундай. Клуб мутасаддиларига миннатдорчилик билдираман. Мени тўғри тушуниб, «Дордой»га кетишимга қаршилик кўрсатишмади. Яна икки йиллик шартномам бўлишига қарамай, менга янги клубимда омад тилашди. Яхши кайфият, очиқ юз билан хайрлашдик.

- Қайси рақамни танладингиз?

- «Пахтакор»да мен учун севимли бўлиб қолган 23-рақамни танладим.

- Қайси позицияда ўйнаяпсиз?

- Баъзида ҳужумга қўйишяпти. Айрим ўйинларда ҳужумчи ортида ўйнаяпман.

- «Пахтакор»дан кейин фаолиятингизда бироз пасайиш кузатилди. Бу ҳолатни таҳлил қилиб кўрдингизми?

- Албатта, таҳлил қилганман. Шундай бўлишига ўзим сабабчиман. Бу борада ҳеч кимни айбламайман. Жароҳат сабаб сафдан чиқдим. Қайтганимда захирада ўтириб қолдим. Нимагадир фақат керак бўлмаган пайтда жароҳат оламан. Бунинг натижасида ўз жойимни бой бериб қўяман.

- Қирғизистонда легионерларга тахминан қанча маош тўлашади? Бу ердан кетиб ўйнашга арзийдими?

- «Дордой» мисолида айтсам, маош қониқтирди. Тўғриси, бошқа клубларни билмайман.

- Демак, биздан кўпроқ, шундайми?

- Йўқ. Улар маош борасида гранд жамоаларимизга тенглаша олишмайди. Лекин ўртамиёна клубларимиздан кўра яхшироқ.

- Қирғизистон чемпионати қачон бошланади?

- Худди бизда бўлгани каби 4 март куни старт олар экан. 4-5 март кунлари 1-тур учрашувлари ўтказилади. Олий лигада 8та жамоа иштирок этади. Ўйинлар 4та даврада ташкил этилади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:45, 02.02.2017. Ўқилди: 7418 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик