Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 8 12 29
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нўъмон Ҳасанов: «Таркибга ўзим кўришни хоҳлаган футболчиларни тўпладим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лиганинг барча жамоалари қатори «Қўқон-1912» ҳам янги мавсум тадоригига зўр берган.

Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўз йиғинларини Тошкентда ташкил этиб, бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳам улгуришди. Бугун жамоа Қўқонга қайтиб, анъанавий тарзда ўтказиладиган «Ҳоким кубоги» мусобақасида қатнашади. Бу турнир орқали янги мавсумга тайёргарлик маромига етказилади. Биз Тошкентдаги йиғин якунида «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийидан интервью олдик.

- Нўъмон ака, Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинидан кўнглингиз тўлдими?

- Аксарият жамоалар қатори биз ҳам ҳисоб бўйича иккинчи йиғинимизни пойтахтда ташкил этдик. Боиси, бу ерда кўп жамоалар йиғилишган. Ўртоқлик учрашувлари ўтказиш бўйича имкониятлар юқори. Йиғин давомида йигитлар билан бирга кўплаб тактикалар устида иш олиб бордик. Тошкентдаги йиғинни ташкил этиб берган клуб раҳбарияти ва ҳомийларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳаммаси режа асосида ва юқори савияда ташкил этилди. Гарчи иккинчи йиғинимиз бўлсада, барибир, имкон қадар кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратяпмиз. Энди йигитларга икки кунлик дам берилади ва 25 январдан Қўқонда учинчи йиғинимизга киришамиз. Биласиз, Фарғонада анъанавий тарзда бир неча йилдан бери мавсум бошланиши арафасида «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилади. Бу турнир барча жамоалар қатори биз учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади.

- Сербиялик икки футболчининг жамоада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Улар ўтган йили бизга ёрдам бериб, ўзларидан яхши таассурот қолдиришганди. Шу сабабли ҳам кетишлари чоғида сербиялик футболчилардан қайтишларини сўрагандим. Чақирилган пайтдан бироз кечроқ бўлсада, сафимизга келиб қўшилишди. Лекин шу муддат мобайнида улар дам олишмади. Сербияда индивидуал тарзда машғулотлар ўтказишди. Узоқ парвоздан келишгани учун Тошкентдаги йиғинимиз чоғида уларга кучли юкламалар бермадик. Шунингдек, ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишмади. Иккалалари ҳам «Ҳоким кубоги» ўйинларида жамоамизга ёрдам беришади. Улар мудофаа чизиғи вакиллари. Янги мавсумда бу футболчилардан умидим катта. Шу кунларда яна бир легионернинг сафимизга келиб қўшилиши кутиляпти. У ҳужумда тўп суради. Агар ўзидан ижобий таассурот қолдирса, шартнома имзолаймиз.

- Айни пайт сизни қайси чизиқ кўпроқ безовта қиляпти? Қайси позицияга футболчи олиш керак?

- Афсуски, шундай чизиқ бор. Бизга чап қанот ҳимоячиси керак. Бу борада изланиш олиб боряпмиз. Камчиликни ёпишимиз лозим. Қолган позициялардан кўнглим тўқ. Бошқа ўйинчи олмаймиз. Ўзим таркибда кўришни хоҳлаган барча футболчилар бугунги кунда жамоамиз машғулотларида иштирок этишяпти. Режага кўра, 21 футболчини олиб қоламан. Улардан 2-3 нафари дарвозабонлар бўлишади. Шунда ҳар бир чизиққа икки нафардан футболчи тўғри келади.

- Ўтган мавсум жамоа олий лигадаги ўрнини қийинчилик билан бўлсада сақлаб қолди. Кураш охиригача кечди. Бундан тегишли хулосалар чиқариб олиндими?

- Ҳақиқатан, элитада ҳам совринли ўринлар, ҳам кучлилар сафидаги жойни сақлаб қолиш учун кураш сўнгги тургача давом этди. Мухлислар бу борада зерикиб қолишмади. Қувонарлиси, жамоамиз охирги 5та турда ажойиб ўйин намойиш этди. Футболчиларимиз майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Мухлисларимиз ҳам бундан хурсанд бўлишди. Ҳалигача қўнғироқ қилиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишяпти. Бу ҳолат янги мавсумда бизга қўшимча куч бағишлайди. Ўйлайманки, навбатдаги чемпионат ва кубок баҳсларида жамоамиз мухлисларини чиройли ғалабаларимиз билан янада хушнуд этамиз. Бунга футболчиларимиздаги ўзларига бўлган ишонч ҳам замин яратади, деб ўйлайман.

- Янги мавсумни ўз майдонингларда «Насаф»га қарши ўйин билан бошлайсизлар? Нима деб ўйлайсиз, қуръа «Қўқон-1912» жамоаси учун бироз омадсиз бўлдими?

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам олий лигадаги барча жамоалар билан уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Қайси клуб билан нечанчи турда майдонга тушишнинг унчалик аҳамияти йўқ. Ижобий томони шундаки, биз мавсумнинг илк ўйинини ўз майдонимизда ўтказамиз. Тўғри, «Насаф» жуда кучли рақиб. Бир неча йилдан буён таркиби деярли ўзгармай келяпти. Доимий равишда совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Лекин бу ҳолат бизни асло чўчитмайди. Ҳар бир рақибни мағлуб этиш мумкин. Фақат бунинг учун кучли иштиёқ ва хоҳиш керак бўлади. Қолаверса, мухлислар ҳам футболни анча соғиниб қолишган. Уларнинг ишончларини оқлаб, мавсумни юқори кайфиятда бошлашга астойдил ҳаракат қиламиз. Шу ўринда жамоамиз ишқибозларига раҳмат айтмоқчиман. Ўтган йили кетма-кет мағлубиятга учраган ўйинларимиз бўлди. Шунда ҳам охиригача ишониб, қўллаб-қувватлаб туришди. Стадионда бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Бунинг натижасида клуб раҳбарияти олдимизга қўйган вазифани уддаладик. «Қўқон-1912» олий лигадаги ўрнини сақлаб қолди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:08, 05.02.2017. Ўқилди: 9552 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 38 ёшу 357 кунлигида хет-трик қайд этди ва мундиал тарихида хет-трик қилган энг ёши катта футболчиг

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик