Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Криштианунинг ўйинлари «Реал» мухлисларини қониқтирмаяпти. Португалиялик юлдузнинг агенти Жорже Мендеш эса мижозининг Хитойга саёҳат уюштириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Soccer.ru фурсатдан фойдаланиб, Роналдунинг «қироллик клуби»ни тарк этиши билан боғлиқ маълумотларга эътибор қаратди.

Сотилсин. «Реал» мухлисларининг позицияси

Зидан ҳақ, Роналдуни доим тан­қид қилишади. Аммо бунга асос бор. Португалиялик юлдуз вақти-вақти билан вазиятнинг ўзи учун салбий тус олишига замин яратади. «Реал» ишқибозларига Криштианунинг жамоавий футболга бўлган муносабати, худбинлиги, ғалаба келтирувчи голлари камайгани ёқмаяпти. Муҳим тўп киритилмадими, демак испанлар уни ёқтиришмайди. Роналду мухлисларга жиддий талаб қўяди - пул келтиринг ва ҳуштак чалманг. Мана энди, унинг ўзига шундай жавоб қайтаришмоқда. Мабодо, Перес португалиялик ҳужумчини сотиб юборса, бундан мадридликлар асло ранжишмаса керак.

Сотилмасин. Молиявий манфаат

Роналдуни трансфер қилиш масалалари Мендеш ва Перес манфаатларига тўлиқ мос келгандагина ўрганиб чиқилади. Айтишларича, ўтган йилнинг охирларида «Реал»га Роналду учун 300 миллион евро таклиф қилишган. Футболчининг ўзига эса 100 миллион миқдорида йиллик маош беришмоқчи. Бу - ОАВдаги оддий хабар эмас, балки агентнинг гаплари. Хуллас, Перес португалиялик юлдузни сотишга қарши эмас. Йиллик даромадинг 620 миллион еврога тенг бўлгани ҳолда 300 миллиондан воз кечиш мумкинми? «Реал» сўнгги 11 йилда илк марта дунёнинг бадавлат футбол клублари рўйхатидаги пешқадамликни бой бериб, учинчи ўринга тушиб қолди. Мадридликлар бу борада «МЮ» ва «Барселона»дан ортда қолишмоқда. Шундай экан, Мендеш 300 миллионни гапириб, мақтанмаган, балки шикоят қилган. Ҳозирча Роналду таклифни рад этди. Зидан эса жароҳатлардан нолиб, таркибни кучайтириш лозимлигини уқтирди. Асосийси, франциялик мутахассис ҳозир олдинги чизиқдаги яккахонга эҳтиёж сезмаяпти.

Сотилсин. Ҳамма учун фойдали

«Реал» ёши ўтган ўйинчини 300 эмас, 150 миллион еврога сотса ҳам молиявий ҳолатини анча яхшилаб олади. Бунга Роналдунинг йиллик маоши миқдорини ҳам қўшиб ҳисобланса, фойда миқдори янада ошиши турган гап. Боз устига, Криштиану Хитойга кетса, «Реал»нинг ЕЧЛдаги рақобатчилари таркиби португалиялик юлдуз ҳисобига кучайишининг олди олинади. Жорже Мендешнинг бу трансфердан қандай даромад кўриши мумкинлигини эса айтиш шарт­мас.

Сотилмасин. Лионель Мессининг муваффақияти

Агар Месси ва «Барселона» бўлмаганида, Роналду ҳозиргидек яхши ўйин намойиш этолмасди. Англияда Леодек рақобатчиларни кўрмаган, АПЛдаги сўнгги мавсумидагина «Реал»­даги сермаҳсулликни намойиш этганди. Ҳозирча «Олтин тўп» борасида 4:5 ҳисобида Месси олдинда бормоқда, демак вазиятни тенглаштириш имконияти мавжуд. Бунинг учун чемпионатда «Барса»ни ортда қолдириш, аргентиналик юлдуздан ёрқинроқ ўйин кўрсатиш кифоя. Зеро, жорий йил терма жамоалар йирик мусобақаларда қатнашишмайди. Шундай экан, Роналду ҳали-вери Хитойга кўчиб ўтмаса керак. Лионель муваффақиятли ўйнагани сари португалиялик ҳужумчи уни қувиб ўтиш учун ҳар қандай пулдан воз кечаверади.

Сотилсин. Роналду чўққига чиқиб бўлди

Айни пайт Зидан учун Криштиану ажойиб футболчи ва жамоа етакчиси ҳисобланади. Шунга қарамай, «Реал»даги мураббийлар штаби Роналдусиз ўйнаш услуби устида бош қотиришмоқда. Португалияликнинг ўйини ҳар доим ҳам яхши чиқавермаяпти, демак, унга қаттиқ ишониш ҳам тўғри эмас.

Афтидан, Месси ва Криштиану энг юксак чўққини забт этиб бўлишган. Улар аввалги йиллардагидек барқарор эмаслар. Пепе, Бэйл ва Рамос каби футболчилар билан терма жамоа ва клубда бирга ўйнаши - Роналдунинг омади. «Реал» ЕЧЛ ғолиблигини яна ўн йил кутишни хоҳламаса, ўзининг асосий юлдузи эмас, балки бутун таркибни шакллантиришни ўйлаши даркор. Февралда Роналду 32 ёшга тўлади. Рауль айнан шу ёшда «кексалик» мақомига лойиқ кўрилганди. Криштиану жамоанинг бир қисми ва бренд сифатида муҳим, туғма етакчи ва ягона халоскор кўринишида эса фойдаси тегиши сўроқ остида.

Ҳукм. Роналдуни Хитойга сотиб бўлишди

қарор қабул қилинди, Перес ва Мендеш португалиялик юлдузни Хитойга сотишга розилар. Роналдуни амалдаги келишув муддати якунлангунча ушлаб туриш учун асос кам. Ҳозир йирик суммага сотган яхшими ёки кейинроқ текинга қўйиб юборишми? «Реал» ўз афсоналарига раҳм қилмайди, ёши ўтиб, ўйини чиқмаганлар кетади. Икер Касильяснинг тақдири бунга яққол мисол. Демак, «қироллик клуби» Роналдунинг ҳолатини истисно тариқасида қабул қилмайди, боз устига, у бошқа мамлакат фуқароси. қолаверса, Криштианунинг голлари сони камайса, футболчига тўланаётган пуллар ортиқча харажатга тенглашади.

Португалияликнинг ўйини қовушмаса ва хитойликлар 2018 йилнинг ёзигача футболдан безиб қолишмаса, «Реал» Роналдуни Чин ўлкасига сотиши аниқ. Ушбу футболчининг тақдири деярли ҳал. Янги шартнома ҳеч нимани ўзгартирмайди. Криштианунинг трансфери ЖЧ-2018дан кейиноқ амалга ошиши мумкин. Хуллас, кейинги мавсумларда Роналдунинг мухлислари Хитой суперлигасини кузатишса, ажабмас.

Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:46, 10.02.2017. Ўқилди: 39483 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик