Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» — «Тоттенхэм», «Арсенал» - «Бавария» ва яна ҳафтанинг 3 тўқнашуви

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Эрудит Спорт» нашри қуйида томошабоп ўтиши кутилаётган беш тўқнашувни томоша қилишни тавсия этади:

№5-матч: “Лацио” – “Милан”

(13 феврал, душанба, соат: 00:45)

Ўзаро учрашувлар:

27 ҒАЛАБА 57 ДУРАНГ 63 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Лацио” – “Милан” 1:1 ва 0:2

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Лацио” – “Милан”

170,20 миллион евро VS 224,80 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Россонерилар” томондан “қуёш чиққанидан” хурсанд бўлган ишқибозларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Йигирма тур давомида кучли учликда қораси кўрингач, яна сўнгги йиллардаги ўрнига қайтди. Очко йўқотиш “қон билан” кирганми, кейинги олти турда бор-йўғи беш очко ишлади. Қизиқ, “Милан”га кўз тегдими ёки яна йўлини йўқотиб қўйди? Табиийки, мураббий Винченцо Монтелла барчаси жойида эканлигини исботлаш пайида бўлади. Бир вақтнинг ўзида “Лацио”нинг ҳам ишлари жойида эмас. Ўхшатмасдан учратмас, деганларидек, А Сериядаги энг кўп легионерни шуғуллантираётган Симоне Индзагига ҳам барқарорлик бегона. Демак, тур давомида биринчиликда кетма-кет ўринларни эгаллаб турган рақиблар ўзаро учрашувда масалага ойдинлик киритади. Тиффозилар мазкур матчни кўриш асносида зерикмасликлари тайин.

№4-матч: “Реал” Мадрид – “Наполи”

(15 феврал, чоршанба, соат: 00:45)

Ўзаро учрашувлар:

1 ҒАЛАБА 1 ДУРАНГ 0 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Реал” Мадрид – “Наполи” 1:1 ва 2:0

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Реал” Мадрид – “Наполи”

766,80 миллион евро VS 324,75 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Наполи” (26,7 ёш) ўзидан уч ойлик катта “Реал”га (27 ёш) қаршилик кўрсатишга ҳозирлик кўрмоқда. Биринчи навбатда, мутахассис Маурицио Сарри шогирдлари Мадридга ўз чемпионатларининг голеадор жамоаси сифатида ташриф буюради. Мадридликлар тезликни туширгани баъзи мухлисларнинг тоқатини тоқ қилгани рост. “Қироллик клуби” Кубокни тарк этди, мағлубиятсиз ўйинлар серияси ниҳоясига етди. Аксинча “Аззурилар” ўн бир матчдан бери рақибларига ютқазмайди. Статистик маълумотларга қараганда, қарама-қаршилик иштирокчиларининг имкониятлари деярли тенг. Зидан кўрсатмаларини бажараётган ўйинчилар бир ўйинда ўртача ҳисобда дарвозага 17,8 зарба йўллайди. Қизиғи, меҳмонларда ҳам худди шундай кўрсаткич. “Наполи” аъзолари узатаётган пасларнинг 87,2 фоизи, майдон эгаларининг 86,5 фоиз узатмалари манзилига аниқ боради.

№3-матч: “Ливерпул – “Тоттенхэм”

(11 феврал, шанба, соат: 22:30)

Ўзаро учрашувлар:

22 ҒАЛАБА 22 ДУРАНГ 41 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Ливерпул – “Тоттенхэм” 1:1 ва 1:1

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Ливерпул – “Тоттенхэм”

376,70 миллион евро VS 370 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Ўзаро учрашувларнинг охирги учтасида дуранг кузатилган бўлсада, “Тақачилар” саккиз матчдирки, “Ливерпул” қаршилигини синдира билмайди. Боз устига, ўша ўйинларда “Қизиллар” яққол устунликни намойиш этиб, рақиб дарвозасига камида уч марта йўл топган. Ҳозир эса “Тоттенхэм” ёшлик ғайрати ва шижоатини (Премьер лигадаги энг ёш жамоа) намойиш қилмоқда. Тўғри, ҳали Юрген Клопп  ҳеч нарсани йўқотмади. Аммо амалдаги вазият “Ливерпул” учун анча қалтис бўлиб, клубнинг очко йўқотиши якунда амалдаги ўрнини бой беришига олиб келади. Энг қизиғи, чемпионатда дарвозаларга зарба беришда Почеттино қўл остидаги футболчиларга етадигани йўқ (17,6 зарба). Шунга қарамай, Премьер лигада ҳисобига энг кўп гол ёздириб қўйиш “Ливерпул”га насиб этган.

№2-матч: “ПСЖ” – “Барселона”

(14 феврал, сешанба, соат: 00:45)

Ўзаро учрашувлар:

2 ҒАЛАБА 3 ДУРАНГ 3 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “ПСЖ” – “Барселона” 1:3 ва 0:2

Имконият: 30/30/40

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“ПСЖ” – “Барселона”

455,90 миллион евро VS 753,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Томонларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини элликка эллик қийматида баҳолаш мумкин. Майдон эгалари камида Ла лига вакиллари “Бетис” ва “Вильярреал” уддасидан чиққан ишни такрорлаши керак. Мутахассис Унай Эмери юқоридаги икки жамоа устозларининг мастер-классига эътибор қаратиши аҳамиятлидир (ҳар икки матчда “Барса” 90-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолган). Устига-устак, “Барселона”ни испан мутахассисининг “кубокчи” экани ҳавотирга солмоқда. Ўз навбатида, Луис Энрикени ҳам баҳсга жиддий тайёргарлик кўришга ундайди. Шуниси эътиборлики, жамоалар Чемпионлар лигаси плей-оффида тўрт маротаба тўқнашган бўлса, уларнинг учтасида каталон клуби мусобақани давом эттирган. Фақат 1994/1995 йилги мавсумда парижликларнинг омади чопиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган. Ўз-ўзидан, Эмеридан бу нохуш анъанага ҳам чек қўйиш талаб этилади.

№1-матч: “Бавария” – “Арсенал”

(15 феврал, чоршанба, соат: 00:45)

Ўзаро учрашувлар:

5 ҒАЛАБА 2 ДУРАНГ 3 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Бавария” – “Арсенал” 0:2 ва 5:1

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Бавария” – “Арсенал”

578,65 миллион евро VS 489,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Мана олти мавсум “Арсенал” Чемпионлар лигасидаги иштирокини нимчорак финалдаёқ якунлайди. “Тўпчилар” тўрт мавсум кетма-кет дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказган. Эндиликда, тегирмон навбати билан экан, лондонликлар юришни меҳмондан бошлайди. Яъни, лондонликлар меҳмонда урилган гол эвазига бироз устунликка эга бўлиши мумкин. Бироқ статистика “Немис машинаси” фойдасига ишламоқда. Шу кунгача “Бавария” билан уч бора 1/8 финалда юзлашган Венгер жаноблари рақиб олдида “ип эшолмаган”. Демак, француз мутахассиси “бир тошга” тўртинчи марта қоқилмасликка интилади. Катта эҳтимол билан дастлабки беллашувда мьюнхенликлар яхшигина қаршиликни синдиришга тўғри келади. Хўш, “Карло ота”нинг “Буратино”лари бу босимга дош берадими? Юқоридаги фактларни умумлаштирсак, томошабинлар курашларга бой матчнинг гувоҳига айланишини тахмин қилиш мумкин.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ

Манба: www.erudit-sport.uz
Киритилди: 15:53, 11.02.2017. Ўқилди: 15423 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик