Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      •   Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси, Пайет, Пьянич ва бошқалар жарима зарбаси қироллари рейтингида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон футболи бир-биридан ажойиб ва буюк ўйинчиларни кўрган. Бироқ уларнинг ҳаммалари ҳам жарима тўпларини қойилмақом даражада ижро этишмаган.

Тушунгандирсиз, мазкур рейтинг-мақолада стандарт вазиятларнинг янги «қирол»лари ҳақида гап боради. Бироз олдинга ўтиб, айтиш керак, қуйидаги рўйхатда сайёрамизнинг энг зўр футболчиларидан бири Криштиану Роналду йўқ. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Дарвоқе, яқинда Испанияда диққатга сазовор битта воқеа рўй берди. Аниқроғи, «Барселона» етакчиси Лионель Месси мамлакат кубоги доирасидаги ўйинда «Атлетик» дарвозасига жарима нуқтасидан чиройли гол уриб, бу борада яқин ўтмишнинг беназир вакили Роналд Куманга етиб олди. «Эвертон» бош мураббийи Леони ҳаттоки, бу кўрсаткич билан алоҳида  табриклашга ҳам улгурди. Шунинг учун  ўзига хос «хит-парад»ни айнан Месси бошқараётганидан ҳайрон қолмаслик керак.

Лионель Месси («Барселона», Аргентина)

Юқорида таъкидланди, ушбу рейтингда «Реал» етакчиси Криштиану Роналдуга жой йўқ. Негаки, у нафақат жарима зарбаларини голга айлантиришдан тўхтаб қолди, балки Гарет Бэйл ҳамда Хамес Родригес йўлини тўсмоқда. Яъни уларни  бу борадаги истеъдодни кўрсатиш имкониятидан маҳрум қиляпти. Португалиялик юлдуз «стандарт»лардан урган голларини чамаси 600дан ортиқ уриниш натижасида тўплаган. Қолаверса, охирги пайтлар мўлжални йўқотиб қўйгандек. Масалан, узоққа бормай, Евро-2016ни олайлик. Криш Франция майдонларида терма жамоалар ўртасидаги йирик турнирлар миқёсидаги ноаниқ зарбалар сони бўйича рекорд ўрнатди - 34та. Самарасиз уринишлар бўйича кейинги кўрсаткичлар Георге Хаджи (27та) ва Роналд Куман (22та)га тегишли. Мессига келсак, у жарима нуқтасидан йўллаган кетма-кет 3та голи ҳисобига айнан голландияликка етиб олди. Яъни Куман бунгача стандарт вазиятдан урган 26та голи билан «Барселона» рекордчиси бўлиб турганди. Тўғри, Лионелда ҳам аниқ ижро фоизи мақташга арзигулик даражада юқори эмас, лекин аргентиналик мегаюлдуз «стандарт»­дан тўпни тўғри дарвозага йўллаш бобида ҳаммадан ўзиб кетди. Аслида Лео зарбани оддийгина ижро этади, аммо юксак дид билан. Гоҳида эса бундай голлари ўта гўзал чиқади. У бежиз бутун фаолияти давомида нақ 32та жарима зарбасини самарали ижро этмаган.

Димитри Пайет («Марсель», Франция)

Пайет аллақачон жарима зарбаларининг буюк устаси сифатида афсона даражасига кўтарилди. Ҳаттоки, вақти-вақти билан «стандарт»ни кучли зарбага таяниб ижро этадиган Златан Ибрагимовични ҳам бу ишда моҳир уста, деб бўлмайди. Гап шундаки, Ибра узоқ фаолияти давомида жарима нуқтасига жуда кўп марта яқинлашган ва ҳозирга қадар улардан чамаси 20тача гол урган. Умуман, самарадорлик ўз йўлига, бу борада сифат ҳам муҳим. Шундай экан, Пайенинг «Вест Хэм»да очилган иқтидори эътибордан четда қолмаслиги керак. Статистика бўйича гапирсак, Димитри катта футболда атиги 8та жарима зарбасини ижро этган ва улардан 6таси «Вест Хэм»даги ўйинларига тўғри келади. Аммо «болғачилар» бош мураббий Славен Биличнинг маълум қилишича, Пайе жамоада ортиқ қолмоқчи эмас. Шундай экан, энди француз йигитининг жарима зарбаларини бошқа жойда ижро қилиши эҳтимоли юқори. Балки яна «Марсел»да уриниб кўрар...?

Даниэль Парехо («Валенсия», Испания)

«Кўршапалаклар» сардори охирги вақтларда жарима нуқтасидан йўллаган голлари сони бўйича Испанияда биргина Мессидан орқада боряпти, аммо ўртадаги фарқ у қадар катта эмас. Боз устига, агар охирги мавсумларни олсак, Парехо самарадорликни анча оширди. Бордию, зарбаларнинг умумий сонидан голлар миқдори фоизи чиқарилса, унда испан футболчиси Лионель Мессидан ҳам, Криштиану Роналдудан ҳам олдинда. Зеро, ярим ҳимоячи зарба йўллашда  яхши вазият ва позицияга нисбатан кам чиқади. Шунга қарамай, Даниэль қулай вазият ҳосил қилиш уддасидан чиқяпти. У айниқса, масофани яхши ҳис этади. Муҳими, тўпни куч билан ҳам, техникасига таяниб ҳам дарвоза томон тўғри йўналтириши мумкин. Шунингдек, Парехо - турли позициялардан зарба ижро этувчи аъло даражадаги уста.

Франческо Лоди («Удинезе», Италия)

«Удинезе»дан ташқари, «Эмполи», «Катанья» ва «Женоа» каби жамоаларда ўйнаган «А» серияси фахрийсини жаҳон футболига катта хизмати сингган юлдузлар қаторига қўшиш ноўрин. Лекин гап замонавий футболдаги жарима зарбаларининг ҳақиқий усталари ҳақида борар экан, у элит рўйхатга муносиб. Чунончи, Лодининг бу масаладаги самарадорлиги анча баланд. У ўйнаган жамоалар ўйинлар давомида жарима зарбалари тепиш ҳуқуқига етарлича эга бўладиган клублар сирасига кирмайди. Лекин ҳаракатсиз турган тўпга зарба бериш бобида Франческо жуда серқирра футболчи. Унинг маҳорати олдида ҳаттоки, кимсан Жанлуижи Буффон ҳам ожиз қолган. Гўёки, Лоди жарима зарбасини қалби билан бажарадигандек.

Даниэль Васс («Сельта», Дания)

Бу футболчи мазкур руйхатга тушган данияликлардан бири. Васс дунё миқёсида у қадар машҳур эмас, лекин «Сельта»дек жанговар жамоада ўйнайди. У Франциянинг «Эвиан» жамоаси сафида тўп сурган вақти ҳам жарима зарбаларидан бир неча марта гол урган. Тўғри, Испанияда ҳали бу исътедодини ишга солганича йўқ. Лекин асосий таркибдан жой олган легионер ЕЛ ўйинида бу иш уддасидан чиқди. Умуман, Васс фаолияти бошидан буён 10тадан ортиқ жарима зарбасини қойилмақом даражада бажардики, бу ҳозирги замон учун аъло кўрсаткич саналади. Ахир охирги вақтларда кўпчилик жарима нуқтасидан тўпни ўйинга киритиб, кейин зарба йўллашни маъ-қул кўряпти. Даниэль эса шундай ҳолатларда ўйинни безаши мумкин. Унинг зарбаларини бартараф этишда энг омадли дарвозабонлар ҳам омадсиздек кўринишлари ҳеч гап эмас.

Виллиан («Челси», Бразилия)

«Шахтёр» ва «Анжи» жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси стандарт вазиятлардан эффектли ва аниқ зарба бериш иқтидорига эга. Айтишларича, у машғулотлардан кейин ҳам майдонда қолиб, «стандарт»ни ижро этиш техникаси устида қаттиқ ишлайди. Ҳа, Виллиан ҳозирча жарима нуқтасидан урган голлари сони билан ортиқча мақтанолмайди, чунки унда «нуқта»га яқинлашиш имконияти унча кўп ҳам туғилмайди. Лекин сифат жиҳатидан баҳо берсак, барча голлари чиройли чиққан, улар орасида кичик шедеврга тортадиганлари ҳам мавжуд. Тўпни енгилгина дарвоза «тўққизлиги»га жойлаш - бу усулни унинг ҳамюрти Роналдиньо ҳам маъқулларди, албатта. Такрор айтамиз, ҳозирда Виллианнинг коллекцияси катта эмас, аммо агар Антонио Конте имкон берсами, бу борадаги статистикаси тинмай яхшиланиши та-йин.

Гильфи Сигурдссон («Суонси», Исландия)

Уэльс клубининг сермаҳсул аъзоси барча голларини жарима нуқтасидан урмаган, албатта. Лекин уни узоқ масофалардан дарвозани ўққа тутувчи «замбарак»лар қаторига қўшиш шарт. Ҳа, Гильфи ҳисобида «замбарак»дан отилган қўрқинчли зарбалар баробарида яна айнан жарима нуқтасидан йўллаган голлар ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, у ҳар қандай дидга мос келувчи зарбалар устаси. Бироқ Гильфининг голлари «Вест Хэм» ёки  «Арсенал» сингари жамоаларга тўғри келмаса керак, негаки, айнан шу икки клуб исландиялик футболчининг юксак маҳоратидан азият чекди. Баъзида ҳаттоки, ноқулай об-ҳаво ҳам исландга ёрдам берадигандек туюлади. Биргина ёмғир томчиси майдонга тушса, бас, у узоқдан дарвозани мўлжалга олишга шай.

Кристиан Эрикссен («Тоттенхэм», Дания)

Аввалги мавсум, айниқса, унинг финишида АПЛ вакиллари жарима зарбаларини ижро этиш масаласида нўноқлик қилишди. Умуман, охирги 4 мавсум сарҳисобига кўра, «стандарт»­дан самара чиқариш бўйича Кристиан Эрикссен ва Хуан Мата олдинда боришяпти. Агар Дэвид Бекхэм бундан хабар топсами, футболга қайтишни хоҳлаб қолиши ҳеч гап эмас. Зеро, Бекс вақтида АПЛ доирасидаги ўйинларнинг ўзида нақ 15та жарима зарбасини голга айлантирган. Эрикссеннинг Дания терма жамоаси, «Аякс» ва «Тоттенхэм» клубларида «нуқта»дан урган голларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам, 15тага етмайди ҳали. Бироқ унутмаслик керак, Кристиан бу борада тобора юқорига интиляпти. Агар жарима зарбаларини аниқ бажариши ва уларнинг жозибасини инобатга олиб гапирсак, эҳтимол, у ушбу «санъат» бобида чиндан ҳам, даҳодир. Фақат ҳали охиригача очилмагани...

Златко Юнузович («Вердер», Австрия)

Бундеслигада ҳам бу борада алоҳида мақтовга лойиқ футболчи бор, албатта. Айтиш ўринли, немис диёрида жозибадор жарима зарбаларини жуда  қадрлашади. Буни Сеяд Салихович ёки Йоханнес Гайс тўла тасдиқлашлари мумкин. Лекин Юнузович барибир, алоҳида ўрин тутади. У зарба йўллашда аниқлик ва ижро бўйича енгилликни мужассам этади. Бу «Вердер» ярим ҳимоячисидан ортиқча меҳнат талаб қилмайди, рақиб дарвозабонлари учун эса ҳақиқий даҳшат. Юнузович ижросидаги бетакрор зарбалар «Вердер»ни жуда кўп марта қутқариб қолган. Бироқ австриялик футболчи жорий мавсум кам гол уряпти. Жамоа эса ундан-да ёмон ўйнаяпти.

Ҳоқон Чалханоглу («Байер», Туркия)

Бу футболчи ҳавас қилса арзийдиган истеъдодга эга. У айниқса, ўнг оёғи билан тўпни ўта хавфли даражада буришга қодир. Турк йигити ижросидаги ҳар бир зарба алоҳида эътиборга лойиқ. Германияда туғилган ва Туркия термасида ўйнашни маъқул кўрган ярим ҳимоячи миллий жамоаси сафида жарима нуқтасидан атиги 1та гол урди, холос. Лекин ўсмирлик чоғиёқ «Гамбург»да ақл бовар қилмас зарбалари билан барчани ёқа ушлашга мажбур этганди. «Байер» таркибига қўшилгач, бу масалада бирданига тезлашиб кетди. Хуллас, Ҳоқон охир-оқибат, жарима зарбаларининг буюк устаси сифатида гавдаланиши мумкин, ахир у ҳали ёш, зарбалари эса ўта хавфли. Демакки, ажойиб «тепки»лардан салмоқли коллекция тўплашга ҳали улгуради. Нима дердик, Чалханоглунинг энг зўр ижролари олдинда бўлса, ажабмас.

Миралем Пьянич («Ювентус», Босния ва Герцеговина)

Агар Пьянич худди Андреа Пирло каби ўйнаш баробарида жарима зарбалари ижросида тез-тез ўз маҳоратини ишга солса, «Ювентус» фанатлари уни бошларида кўтариб юришлари турган гап. Умуман, Миралем «стандарт»нинг моҳир бажарувчилари орасида етакчилардан биридир. Дейлик, жорий мавсум самарадорлик бўйича 1-ўринда бормоқда. Яъни битта гол уриш учун кетган уринишлари сони бўйича қарасак, шундай. Пьянич тез орада «стандарт» голлари сони масаласида 20талик довонни забт этади. Албатта, унинг Пирлога етишига анча бор. Ахир Андреа 28та қойилмақом жарима зарбаси муаллифи ва «А» серияси  рекордчисидир. Лекин Миралем ҳам ёмон эмас. Дейлик, «Стандартлар қироли» - кимсан Жуниньо Пернамбуканонинг шахсан ўзи боснияликни жаҳон бўйича жарима зарбаларининг энг кучли ижрочиси сифатида мақтаганди. Бу масалада бразилиялик билан тортишиш қийин.

Хуллас, Роналдиньо, Алессандро дель Пьеро, Роналд Куман, Георге Хаджи, Синиша Михайлович, Жу-ниньо Пернамбукано, Рожерио Сени, Дэвид Бекхэм ва Андреа Пирло каби жаримачилар томонидан ривожлантирилган санъат йўқолиб кетмаса керак. Аслида жарима зарбалари масаласида ҳамма тенг ҳуқуқли. Ҳар ҳолда, малайзиялик йигитнинг айнан «стандарт»дан урган голи 2016 йилдаги энг зўри сифатида тан олингани айни ҳақиқат.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:36, 13.02.2017. Ўқилди: 16702 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.