Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳодир Насимов: «Корейслар таклифи жиддийроқ эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Бунёдкор»нинг собиқ ҳужумчиси Баҳодир Насимов фаолиятини яна хорижда давом эттиради.

Футболчи Жанубий Кореянинг «Ансан Гринерс» клуби билан шартнома имзолади. Қолаверса, ҳамюртимиз «Ансан Гринерс» сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, йирик ҳисобдаги ғалаба (4:0)га 2та голи билан муносиб ҳисса қўшди. Шу тариқа, мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ҳужумчимиз якунда корейс клуби билан 2 йиллик келишувга эришди. Насимов ҳужжатларни расмийлаштириб, юртимизга қайтганидан сўнг мухбиримиз ундан сафар таассуротлари ҳақида сўзлаб беришини сўради.

«Бунёдкор»дан кетиш ва таклифлар

- Ўтган йилнинг 31 декабрь куни «Бунёдкор» клуби билан тузилган шартномам ўз кучини йўқотди, - дея сўз бошлади Насимов. - Келишувга мувофиқ, «қалдирғочлар» таркибида бир йил тўп суришим лозим эди. Ўйлайманки, ўтган вақт ичида клуб манфаати учун қўлимдан келган барча ишни бажардим. Аслини олганда, «Бунёдкор»да қолишим ҳам мумкин эди. Лекин мавсум якунлангач, манзилимга хориж клубларидан бир эмас, бир нечта таклифлар келиб тушди. Лекин уларнинг аксарияти жиддий эмасди. Шу боис, Корея клубидан бўлган аниқ таклифни қабул қилдим. Тўғрисини айтсам, легионер сифатида хориж клубларида ўйнашнинг гашти бошқача, барибир.

«Ансан Гринерс»га келсак, Корея­нинг бу клуби бир ярим ой аввал менга қизиқиш билдирганди. Эътиборлиси, корейслар ҳеч қандай кўриксиз, тўғридан-тўғри шартнома таклиф қилишди. Аниқроқ айтганда, таклифдан сўнг Кореяга бориб, битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Бу ўйинда жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди, мен эса голларнинг иккитасига муаллифлик қилдим. Шундан сўнг «Ансан Гринерс» вакиллари келишувни расмийлаштиришга қарор қилишди.

Трансфер тафсилотлари

- Корейс клуби мен билан агент воситасида алоқагача чиқди. Бош­қача айтсак, трансфер уларнинг агенти ташаббуси орқали амалга ошди. Келишувимиз икки йилга мўлжалланган. Агар жамоа «К»-лигасига чиқса, шартнома бандида кўрсатилган қўшимча бонусларга эга бўламан. Табиийки, бунга молиявий шарт­лар ҳам киради. Бир сўз билан айтганда, шарт­нома бандларидан кўнглим тўқ. «Ансан Гринерс»­нинг таклифи мени шуниси билан ўзига тортдики, очиғини айтганда, Жанубий Корея чемпионатининг савияси бизникидан анча юқори. Терма жамоа­си ҳам кучли. Футболчилари Европанинг кўзга кўринган клубларида тўп тепишяпти. Янги клубим олдига кучлилар сафига қайтиш вазифаси қў­йилган. Умид қиламанки, бу вазифани уддалаймиз.

Ансандаги ўзбеклар

- Ансандан Сеулгача машинада 30 дақиқалик йўл экан. Боз устига, шаҳарда ўзбеклар жуда кўп. Хуллас, бу ерда ўзимни бегонадек ҳис қилмаяпман. Лекин айни пайтда биз жамоа билан бошқа шаҳарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпмиз. Бутун жамоа меҳмонхонада яшаяпти. 23 февралда Ансанга қайтамиз. Шартномага биноан, шаҳардан менга алоҳида уй ва машина беришлари керак. Айтганча, янги жамоамда ҳали ўзимга рақам танламадим. Ансанга борганимиздан ке­йин тақдимот маросими ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу маросим ўтганидан сўнг, аниқроғи, 4 март кунидан бошлаб, K Challenge league деб номланган чемпионатга старт берилади.

Дастлабки таассуротлар

- Ҳали расмий ўйинларда майдонга тушмаган бўлсам-да, чемпионатининг кучли эканлигига ишончим комил. Буни машғулотлардан ҳам билиб олса бўлади. Кореяликлар машғулотларда жуда кўп югуришар экан. Кросс - югуришлар машғулотнинг катта қисмини эгаллайди. Машғулотнинг ўзи икки ярим соатга яқин давом этяпти. Биласиз, олий лигамиздаги клубларларда нари борса, бир ярим соат маш­ғулот ўтказилади. Бежизга корея­лик футболчилар 90 дақиқа майдонда бир маромда ўйнамас экан. Жисмоний ҳолатга эътибор жуда катта. Унча-бунча футболчи жисмоний юкламаларни кўтара олмайди.

Клубда мендан ташқари яна уч нафар легионер бор. Улар Бразилия, Уругвай ва Черногория мамлакатларидан.

Вазифалар

- Биласизми, «Ансан Гринерс» клуби ўтган йили ҳам лигада 1-ўринни эгаллаган экан. Лекин жамоанинг номи «Ansan Police» бўлгани учун уларга К-лигада иштирок этишга рухсат берилмаган. Шундан сўнг клубнинг номи «Ансан Гринерс»га ўзгартирилган. Дарвоқе, ўтган йили клуб ташкил этилганининг 20 йиллиги кенг нишонланибди. Ўзаро муносабатларга келсак, бош мураббий билан тезда чиқишиб кетдик. У биздан нима талаб қилинишини жуда яхши тушунтиряпти. Тил масаласида қийинчилик йўқ. Бу ерда менга махсус таржимон бириктирилган. Унинг ёрдамида барча билан алоқаларни мустаҳкамлаяпман. Мақсадим - «Ансан»ни «К»-лигасига олиб чиқиш учун бор имкониятларни ишга солиш.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:49, 20.02.2017. Ўқилди: 11387 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик