Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Ражабов: «Сербия чемпионати бизникидан кучлироқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу кунларда Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» клуби Анталияда янги мавсумга тайёргарлик кўряпти. Виктор Кумиков шогирдлари йиғин доирасида ўртоқлик ўйинларига ҳам эътибор қаратишяпти. Биз машғулотларнинг навбатдаги кунидан сўнг олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Мурод Ражабовдан интервью олдик. Бу футболчи ўтган мавсумни Сербия суперлигасининг «Нови Пазар» жамоасида ўтказганди.

- Мурод, Туркиядаги йиғин қандай давом этяпти? Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Режага кўра, кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Жамоа олдига улкан вазифалар қўйилган. Шу боис ҳам иккита хориж йиғини ташкил этилди. Таркибда янги футболчилар кўп. Шунинг учун жамоавий ўйинни янада шакллантириш учун кўзга кўринган клублар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушяпмиз. Иккинчи йиғинимиздан ўрин олган илк ўйинимиз бўлиб ўтди. Унда Украинанинг кучли клубларидан ҳисобланган «Заря»га ютқазиб қўйдик. Лекин бу баҳсда натижа биринчи ўринга қўйилмаган эди.

- Жамоада янги футболчилар кўп. Уларнинг бир-бирини тушуниши қандай кетяпти?

- Ҳақиқатан ҳам, таркибимизда Акбар Тўраев, Забиҳилло Ўринбоев, Алибобо Раҳматуллаев каби янги футболчилар бор. Шунингдек, бир қатор легионерлар ҳам кўрикдан ўтишяпти. Ўйиндан-ўйинга футболчиларнинг бир-бирини тушуниши яхшиланиб бормоқда.

- Легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Сербия ва грузиялик футболчилар жамоамизда кўрикда бўлиб туришибди. Улар ҳимоя ва ярим ҳимоя вакиллари. Грузиялик Шота Григалашвили ўтган йили Павлодарнинг «Иртиш» клуби таркибида Қозоғистон чемпионати бронза медалини қўлга киритган экан. Тажрибали марказий ҳимоячи эканлиги кўриниб турибди.

- Хорижлик ўйинчи маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Ҳозир кўрикдан ўтаётганлар ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкинми?

- Легионерларнинг ўзига яраша тажрибалари бор. Халқаро ўйинларда катта тажриба тўплашгани билиниб турибди. Албатта, якуний сўзни барибир, мураббийлар айтишади.

- Мурод, «Олмалиқ» жамоасига Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинланди. Бу мутахассис ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда тажрибали мутахассис. Қозоғистон клуби билан бирга Европа Лигасида иштирок этди. Талабчан мураббий. Асосий эътиборни ҳужумга қаратар экан.

- Жисмоний тайёргарлик-чи? Бераётган юкламалари сизларга кучлилик қилмаяптими?

- Ҳа, албатта. Жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратади. Юкламаларни бажаряпмиз. Сербияда ўйнаган пайтимда ҳам мураббийлар кучли юкламаларни беришарди. Бу эса чидамлиликни оширишга хизмат қиларди.

- Сербия чемпионатидаги иштирокингиз ҳақида сўз очилди. Айтинг-чи, бу ўтиш қандай амалга ошган эди?

- Сербия суперлигасида деярли бир мавсум ўйнаб қайтдим. «Нови Пазар» клуби сафида тўп сурдим. Бу ўтиш агентларимнинг тавсияси билан амалга ошганди. 1928 йилда ташкил этилган мазкур клуб бой тарихга эга. 2012 йилдан буён Сербия суперлигасида иштирок этиб келяпти. Мен «Явор» клубида ўйнаётган Ҳусниддин ғофуровдан сўнг Сербия чемпионатида тўп сурган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айландим.

- Илк маротаба хориж чемпионатида ўйнадингиз. Таассуротлар ўзгача бўлса керак?

- Албатта. Ҳар бир футболчининг орзуси легионер сифатида хориж чемпионатида ўйнаш. Менга ҳам шундай бахт насиб этганидан хурсандман. Сербияда тўп суриш орқали катта халқаро тажриба тўпладим.

- Сербия чемпионати олий лигамиздан кучли эканми?

- Тўғрисини айтсам, бироз бўлса-да кучлироқ экан. Европа футболи ҳавоси шундоққина уфуриб турибди. Сербиядан кўплаб машҳур футболчилар етишиб чиқишган. Болалар футболига эътибор кучли. Фақат сўнгги йилларда жамоалари еврокубокларда бироз паст натижа қайд этяпти. Бунинг натижасида миллий терма жамоасида ҳам пасайиш кузатилган, деб ўйлайман. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Сербия футболи ҳали ўзининг аввалги шонли даврига қайтади. Чунки ўсиб келаётган истеъдодли футболчилар жуда кўп.

- У ерда қолишингиз мумкинмиди?

- Ҳа, албатта. Лекин маълум сабабларга кўра, Ўзбекистонга қайтдим ва яна «Олмалиқ» сафига қўшилдим. Бизда ажойиб стадион ва шунга монанд мухлисларимиз бор. Насиб қилса, янги мавсумда ишқибозларни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Камол НУР суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:44, 22.02.2017. Ўқилди: 14083 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик